Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Шеърни ўқиш методикаси 
 
Шеър - оҳанг жиҳатидан маълум бир тартибга солинган, ҳис-туйғу ифодаси сифатида 
вужудга келган ҳаяжонли ритмик нутқ. Шеърий нутқни оҳанг жиҳатидан маълум бир тартибга 
солиш воситалари ритм (бир-бирига монанд кичик бўлакларнинг изчил ва бир меъёрда 
такрорланиб келиши) ва қофия (мисраларнинг охирида келадиган оҳангдош сўзлар) ҳисобланади
4

4
²омидий ². ва бошº. «Адабиётшунослик терминлари лу¼ати» - Т.: ¡ºитувчи, 1967, 92 - бет. 


Шеърни ўқиганда кичик ёшдаги ўқувчилар табиат ва жамият воқеа-ҳодисаларининг поэтик 
тасвиридан ҳаяжонланишлари муҳим аҳамиятга эга. Бошланғич синфларда шеър тарзида ёзилган 
ҳикоялар, эртаклар, яъни шеърий асарлар ва лирик шеърлар ўқитилади. 
Шеърий ҳикояда сюжет, яъни воқеалар тизими ва унинг ривожи характерлидир. Лирик шеър 
“бирор ҳаётий воқеа-ҳодиса таъсирида инсонда туғилган руҳий кечинма, фикр ва туйғулар орқали 
турмушни акс эттиради”. Лирик шеърнинг хусусияти “кишининг ҳис-туйғуга тўла ҳаяжонли 
нутқини таъсирлироқ ифодалашда қўл келади”
5

Шеърни ўқиш дарсларида асосий иш тури ифодали ўқиш ҳисобланади. Ўқувчи шеърнинг 
асосий мазмунини тушунсагина, уни ифодали ўқий олади. Шеърий ҳикояни таҳлил қилишда, 
асосан, ҳикоя, эртак, масални таҳлил қилишда қўлланган иш турларидан фойдаланиш мумкин.
Лирик шеърни ўқиш ва таҳлил қилиш ўқитувчидан катта маҳорат талаб қилади. Ҳолбуки, 
кўп ҳолларда шеърга оддий матн нуқтаи назаридан ёндашилади. Бундай ҳолда шеърий санъат 
ҳиссиёт билан боғлиқ эканлиги унутилади, шеър маъносининг сатрлар, сўзлар заминида яширин 
берилиши англаб етилмайди. Бунинг оқибатида ўқувчилар шеърдаги образлиликнинг мағзини 
чақа олмайдилар. Ваҳоланки, ҳар қандай асар заминидаги яширин маънони ўқиш меҳнатталаб 
ишдир. Бусиз ҳатто адабий таълимнинг мақсади ҳам амалга ошмайди. 
Шеърий оҳангни ҳис қилмаслик, матн сўзларини тўла тушуниб етмаслик шеър ёдлашни 
зерикарли машғулотга айлантиради. Маъноси англанмаган матнни ёдлаш осон кечмайди. Буни 
деярли барча синфларда ўрганиладиган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси” 
мисолида кўриш мумкин. Маълумки, мадҳия кичик ёшдаги болаларга мўлжаллаб махсус 
яратилмайди. Бинобарин, унинг матнидаги “ҳур ўлка”, “то абад”, “илму фан”, “шуҳратинг”, 
“аждодлар”, “мардона руҳи сенга ёр”, “ўчмас иймони”, “истиқлол машъали”, “тинчлик посбони”, 
“ҳақсевар она юрт”, “мангу бўл обод”, “жўш урган” каби кўпдан-кўп сўзлар, иборалар 
ўқувчиларга изоҳлаб тушунтирилмаса, таълимдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. 
4-синфда Қ. Ҳикматнинг “Қиш тўзғитар момиқ пар” шеърини ўрганишда албатта табиат 
манзараларини изоҳлаш талаб этилади. Шеърни ўқишдан олдин унда тасвирланган йил фасллари 
ҳақида суҳбат ўтказилади ёки шеър мазмунини тушуниш учун ўқувчилар билиши лозим бўлган 
воқеаларни ўқитувчи қисқа қилиб айтиб беради. 
Маълумки, қиш фасли гўзал кўриниши билан одамда ёқимли туйғулар уйғотади. Қишда 
болалар чана учиш, қорбобо ясаш, қорбўрон ўйнашдан олам-олам завқ оладилар. Қишдаги соф ва 
тоза ҳавогина эмас, оппоқ қорга буркалиб турган дарахтлар, дала-боғлар кишида ажиб бир 
кайфият уйғотади. 
“Қиш тўзғитар момиқ пар” (Қудрат Ҳикмат) шеърини ўрганиш жараёнида агар қор 
ёғмаган бўлса, айни манзара тасвирланган расмлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Қиш фасли 
ҳақида гапирилар экан, албатта, “кумуш” сифати қўшиб айтилади. Бу шу фасл ҳукмронлиги 
давридаги манзарага, қорнинг оппоқ бўлиб товланишига, кўзларни қамаштиришига ишорадир. 
Ушбу шеърни ўрганиш дарси дастлаб ўқувчиларнинг қиш фасли ҳақидаги тушунчаларини 
аниқлашдан бошланади. Қишнинг ўзига хос белгилари, қишда ўйналадиган ўйинлар, қиш 
манзараси юзасидан савол-жавоб ўтказилади. Ўқувчиларнинг қиш фаслида совуқ бўлиши 
туфайли айрим қушларнинг ўлкамизни тарк этиб жанубга учиб кетишлари, қишда совуққа мос 
иссиқ кийимларнинг кийилиши ҳақидаги тушунчалари аниқлаштирилиб, тўлдирилади. Шундан 
сўнг ўқитувчи шеърни ифодали ўқийди. 
Бошланғич синфларда кўргазмали таълимнинг асосий шакли шеърни ифодали ўқиш 
ҳисобланади. Лирик шеърни ҳам ўқувчилар ҳаяжон билан яхлит идрок этишларига эришиш 
муҳим. Шунинг учун шеър биринчи марта ўқилганда, ҳеч қандай тушунтириш берилмайди. Шеър 
ўқувчиларга қандай таъсир қилганини ҳисобга олиш, билиш зарур. Ўқитувчи шеърни шундай 
ифодали ўқиши керакки, болалар унинг асосий мазмунини англасинлар, уларга жонли сўз 
кучлироқ таъсир этсин. Сўнгра шеърни мустақил ўқиш топширилади. Ўқиш оддий бўлиши керак. 
Ўқиётганда табиий завқ-шавқ, шодлик, хурсандлик, қаҳр-ғазаб ҳиссини қичқириқ овоз билан 
сохта ифодалашга йўл қўймаслик зарур. Болалар шеърни ўқиганда, шеърий сатрга риоя 
қилишлари керак, бу жараёнда уларнинг шеър ритмини бузмасликларига эришиш керак. 
5
¡ша асар, 93 - бет 


Ўқувчилар шеър матнини мустақил ўқиётганларида доскага маъноси изоҳланадиган сўзлар 
ёзиб қўйилади. Масалан, “Қиш тўзғитар момиқ пар” шеъри ўрганилганда “тўзғитар”, “момиқ 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish