каби тавсифлар сигир, хўроз, товуқ, куркаларга ҳам берилади. Қаҳрамонларга тавсиф бериш матн
устида ишлаш орқали амалга оширилади. Ёзувчи фойдаланган тил воситасида ўқувчилар
қаҳрамонларга тавсиф беришга ўрганадилар, уларнинг тили ҳам янги сўзлар билан бойийди.
Ўқувчиларни тавсиф беришга ўргатиш учун ўқитувчининг ўзи қаҳрамонни характерловчи сўз,
ибораларни тавсия қилади. Улар ичига масалдаги тимсолларга хос бўлмаган хусусиятларни
ифодаловчи сўз, иборалар киритиб қўйилади. Ўқувчи улар ичидан мосини танлаб олиш жараёнида
мантиқан фикрлайди. Бу сўз ва иборалар эса болалар нутқига кўчади.
4-синф “Ўқиш китоби”да берилган
“Бақа билан Тақа” (Азиз Абдураззоқ) масалида бақа
тимсоли орқали ёзувчи ўзига мос бўлмаган, ўзига тўғри келмайдиган нарсаларни орзу қилиш ва бу
орзуни амалга оширишда бошқаларнинг маслаҳати, насиҳатига қулоқ солмай, ўз айтганидан
қайтмайдиган, ўжар кишиларни танқид остига олади. Бақа отлар каби тақа билан товуш чиқариб
юришни, юрганда ерни жаранглатиб, одамларга бу дунёда ўзининг борлигини билдириб яшашни
истайди. У тақачининг
“Тақани ўйлама, уни отга чиқарган, сенга тақа қоқсам, сакрашдан маҳрум
бўласан ... Сен тақа билан йўрғалай олмайсан. Йўрғалашни ҳам отга чиқарган”, “Сен борлигингни
билдириб юрмоқчи бўлсанг, сайраб юравер” дейишларига қулоқ солмайди. Бу ўжарлик унинг
бошига кулфат келтиради: сув тагига чўкиб кетади. Ёнидаги бақалар бўлмаганда ҳалок бўлиши
ҳам тайин эди. Кеч бўлса ҳам бақа хатосини англаб етади, тақачи олдида хижолат чекади. Бу
ҳолатлар ўқувчини ўз ҳаётига, хатти-ҳаракатига бир назар ташлашга ундайди. Улар ўз
тенгқурлари каби яшаш кераклигини англайдилар.
Шундай қилиб, масал устида ишлаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
масал
мазмунини аниқ идрок этиш; композистияси, қатнашувчиларнинг характерига мос
хусусиятларини, хатти-ҳаракатларининг сабабларини очиш; аллегорияни аниқлаш; масал
хулосасини таҳлил қилиш.
Мана шу изчиллик ҳисобга олинса, масал ўқиш дарсининг қурилиши қуйидагича бўлади:
1. Тайёргарлик ишлари:
а) масал муаллифи ҳақида ўқитувчи ҳикояси;
б) ўқилган масал мазмуни билан боғлиқ суҳбат;
в) ўқилган масалда қатнашувчи тимсолларга хос хусусиятлар ҳақида суҳбат.
2. Масални ўқитувчи ўқиши (магнитафон ёзувини эшитиш ёки фильм кўрсатиш ҳам
мумкин).
3. Масал матни устида ишлаш:
а) масалнинг тузилиши ва композистиясини аниқлаш (ўқиш, режа тузиш ва ҳок.);
б) қатнашувчиларнинг хатти-ҳаракати, феъл-атвори, характерига хос хусусиятларини
тушунтириш (танлаб ўқиш, сўз билан ва график тасвирлаш, саволларга жавоб бериш);
в) масалнинг аниқ мазмунидан келиб чиқиб, ундаги асосий фикрни белгилаш;
г) кроссвордлар, таълимий ўйинлар, топишмоқлардан фойдаланиб, масал мазмуни ва
ғоясини ўзлаштириш.
4. Аллегорияни очиш.
5. Ахлоқий хулоса акс эттирилган қисмни таҳлил қилиш.
6. Ҳаётда учраган шунга ўхшаш ҳодисаларга таққослаш.
Do'stlaringiz bilan baham: