Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим маркази низомий номидаги


Психологик текшириш (ўрганиш) тамойилларини қуйидагилар ташкил этади



Download 319,5 Kb.
bet32/33
Sana21.02.2022
Hajmi319,5 Kb.
#42963
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
erta tashxis va abilitatsiya Mahz

Психологик текшириш (ўрганиш) тамойилларини қуйидагилар ташкил этади:
- бола психикасини комплекс ўрганиш тамойили, яъни турли мутахассислар томонидан ўрганиш. Бу тамойил болани барча мутахассисларнинг (врач, дефектолог, психолог, педагог) текширишидан олинган маълумотларни эътиборга олишни назарда тутади.
- аналитико-синтетик ўрганиш тамойили, яъни боланинг фақатгина билиш жараёнларинигина эмас, балки ҳиссий-иродавий доираси ва хулқини текширишни назарда тутади. Шунингдек, болаларнинг ақлий қобилиятларнинг шаклланишига таъсир этадиган жисмоний ривожланиши ҳам эътиборга олинади.
- системали ва тўлиқ ўрганиш тамойили боланинг психик ривожланишидаги алоҳида бузилишларнинг намоён бўлиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва бир-биридан келиб чиқишини, уларнинг иерархияси, бирламчи ва улар асосида келиб чиқадиган иккиламчи бузилишларнинг ўзаро муносабатини назарда тутади.
- боланинг психикасини ўрганишдаги яна бир тамойил динамик ўрганиш тамойилидир.. Бу тамойил бўйича, болани ўрганишда, текшириш вақтида у биладиган ва бажара оладиганларни эмас, балки уларнинг таълимдаги имкониятларини ҳам эътиборга олиш лозимдир. Динамик тамойил асосида Л.С.Виготскийнинг болаларни «яқин ривожланиш зонасини», таълимда уларнинг потенциал имкониятларини ўрганиш ҳақидаги фикрлари ётади.
- бола психикасини объектив ўрганиш тамойили, яъни текширишда бола учун табиий ҳолатни юзага келтириш;
- текшириш шароитини ва методларини танлашда боланинг ёш хусусиятларини эътиборга олиш тамойили;
- боланинг психикасини, айниқса билиш жараёнларини ўрганишда унинг фаолиятини, вазифаларни бажариш услубини эътиборга олиш тамойили.
Боланинг онаси билан суҳбат ўтказаётганда асосан қуйидаги саволларга жавоб олиш ўрганилаётган бола ҳақида мутахассисга зарур бўлган маълумотлар беради:

  • ҳомиладорликнинг кечиши, ҳомиладорлик даврида онанинг бошидан кечирган ( агар бўлса) оғир юқумли касалликлар, оғир кечган токсикозлар, интоксикациялар, механик жароҳатлар, зарарли ишлаб чиқаришда меҳнат фаолияти ва ҳоказолар;

  • туғруқ жараёни қандай кечгани, туғруқ вақтидаги турли патологик ҳалатларнинг мавжудлиги;

  • чақалоқлик даврида боланинг ривожланишидаги оғишишлар ((агар мавжуд бўлса) , ота-онанинг шикояти ва хавотирлик сабаблари;

  • гўдакнинг бошини ушлаши, эмаклаши, ўйинчоқларни билиши, уларни ўйнаши, яқинларини таниши, тик тура олиши, қачондан бошлаб юриши, биринчи сўзлари, жумлали нутқининг ривожланиши ва бошқалар.

Она гўдак билан ҳар куни алоқада бўлиб, боланинг ривожланиши ҳақида катта материалга эга бўлади ва бу материалдан мутахассислар текшириш натижаларини таҳлил қилишда фойдаланишлари мумкин. Онага берилаётган саволлар боланинг ривожланишини баҳолашга эмас, балки бола ҳаётидаги аниқ далилларни олишга қаратилиши лозим. Она билан суҳбат ўтказиш унинг болага бўлган муносабати, онанинг бола билан алоқаси ҳақида маълумот олишга имкон беради.
Болани кузатиш бевосита маслаҳат қабулида, текшириш вақтида амалга оширилади. Кузатиш вақтида психолог боланинг психик ва нутқий ривожланиш хусусиятларини характерлайдиган баъзи бир томонларни, масалан, янги шароитга, нотаниш одамларга бўлган реакциясини, алоқага киришиш хусусиятларини, алоқа қилишда вербал воситалардан фойдаланиши, атрофга бўлган қизиқишининг намоён бўлиши, онанинг болага бўлган муносабати; ҳиссий ўзаро таъсир характери, хулқий реакциялар: гипо ва гиперфаоллик, қўзғалувчанликнинг кучлилиги, тез чарчаш ва ҳоказоларни эътиборга олади.
Боланинг психик ривожланишининг хусусиятларини янада чуқурроқ ўрганиш, психикадаги бузилишларнинг даражаси ва ўзига хос томонларини аниқлаш учун экспериментал тадқиқот методларини қўллаш зарур. Бу метод кўп ҳолларда таълимий эксперимент кўринишида ўтказилади. Таълимий эксперимент методи боланинг ўргатилишини аниқлаш мақсадида методнинг тузилишига турли ёрдам чораларини киритилишини назарда тутади. Текшириш жараёнида қуйидаги ёрдам турларидан фойдаланилади: ҳаракатни тақлид асосида бажариш, ҳаракатни тақлид асосида имо-ишорадан фойдаланиб, нутқий кўрсатма ёрдамида бажариш. Ўрганиш, яъни боланинг ноадекват ҳаракатлардан адекват ҳаракатларга ўтиши унинг сақланган потенциал (ички) имкониятлари мавжудлигидан дарак беради.



Download 319,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish