Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим маркази низомий номидаги


Кузатув маълумотларини тахлил қилиш



Download 319,5 Kb.
bet25/33
Sana21.02.2022
Hajmi319,5 Kb.
#42963
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
erta tashxis va abilitatsiya Mahz

Кузатув маълумотларини тахлил қилиш.

Келтирилган диагностик текширув маълумотларига асосланиб мулоқот ривожланиши даражасига қуйидаги характеристикалар берилади:
1) Олдиндан тахмин қилинган мулоқот шакли. Етти ойликкача бола билан ситуатив – шахсий мулоқот ўрнатиш норма хисобланади, агар у ситуатив – фаолиятли мулоқотга қизиқиш уйғотса 7 ойликдан 9 ойликкача ситуатив фаолиятли мулоқот ёки ўтиш даври шакли норма хисобланади. 9 ойликдан кейин бола учун турғун ситуатив фаолиятли мулоқот норма хисобланади.
У ёки бу мулоқот шаклини танлаш 3 та текширувнинг хаммасини хисобга олиб аниқланади. Агар биринчи текширувда бола ситуатив - фаолиятли мулоқотига ташаббус билдирса, у тўғри хисобланади. Агар бола биринчи текширувда бола индивидуал предметли – манипуляр фаолиятдан юз ўгирса, у шахсий – ситуатив мулоқотга қарама – қарши қўйилади ва ситуатив – фаолиятли мулоқотга, шунга асосланиб тахмин қилинаётган мулоқот шаклига хулоса қилинади.
2) Коммуникатив фаолият репертуарининг кенглигини бахолаш. Бу ерда болани ёшидан қатъий назар экспрессив – мимик, предметли харакат воситаларини 8 ойликкача йўқлиги, ситуатив – фаолиятли мулоқотнинг орқада қолганлигидан, далолат беради, 10 ойликда эса қўпол ортда қолиш хисобланади.
3) Боланинг мулоқотдаги ташаббуси даражаси. Юқори даражадаги ташаббускорлик, бола иккинчи текширувда 5 секунддан кам бўлмаган вақтда, катталарнинг пассивлигида хосил бўлган ташаббус хисобланади.
Ташаббуснинг ўрта даражаси биринчи текширувда бола ташаббус кўрсатмаса, ёки уни узоқ муддатли латент давр билан кўрсатса, лекин иккинчи ёки учинчи текширувдан кейин катталарнинг ташаббусидан кейин мулоқотга ташаббус билдирган холларда кузатилади.
Кучсиз ташаббускорлик, бола фақат текширувларнинг фақат биттасидагина ташаббус кўрсатганда кузатилади.
4) Боланинг мулоқотда хукмронлги. Боланинг мулоқот шароитига қизиқиш даражаси, ижобий ва англанган эмоцияларнинг ифодаланганлигига, мулоқотни давом эттириш хохишига, уни қайта қуришга қараб аниқланади.
Агар бола шахсий – ситуатив мулоқотдан бош тортса, катталарни ситуатив – фаолиятли мулоқотга киришишига харакат қилса, унда мулоқотдаги хукмронлик даражаси 3 – текширувда бахоланади. Кучсиз, ўрта ва юқори даражадаги мулоқотдаги хукмронлик даражаси фарқланади.
5) Коммуникатив шароитни ривожлантириш. Хар учала текширувда хам бахоланади. Агар бола 1- чи текширувда ўзи ташаббус хосил қилса, 2 – 3 текширувларда катталарнинг ташаббусига жавоб бера олса ва ташаббус кўрсата олса, мулоқот шароитини ривожлантира олиш кўникмаси борлиги белгиланади. Агар фақат жавоб харакатлари кўрсатилса, кўникманинг йўқлиги белгиланади.
6) Катталар бахосига таъсирчанлик. 3 та текширувда хам бахоланади. Таъсирчанликнинг юқори даражаси, бола уни мақтаганидан хурсанд бўлса ва бу харакатларни қайтарса, уришганда хафа бўлса ёки аразласа ёки ўзининг харакатларини катталар харакатларига мос равишда ўзгартиришга харакат қилганда аниқланади. Ўрта даража, таъсирчанлик фақат, бола мақтовга ёки эмоционал реакцияларга таъсирланганда кузатилади. Агар бола катталар бахосига таъсирланмаса, бу таъсирчанликни йўқлигини билдиради. Агар таъсирчанлик 10 ойликдан кейин кузатилса, ситуатив – фаолиятли мулоқотнинг орқада қолиш қўпол хисобланади.
7) Намунага қараб харакатланиш кўникмаси. 3 чи текширувда аниқланади.
Агар бола намуна бўйича харакат қилишга интилмаса қила олмаслиги белгиланади.
Хар қандай харакат, намуна бўйича харакатланишга интилиш сифатида бахоланади. Катталар фаолиятини такрорлаш, бир неча марта такрорлаш, агар у муваффақиятли бўлмаса хам намуна бўйича харакатлана олади деб бахоланади.
9 ойдан кейин намунага қараб харакатланишнинг йўқлиги ситуатив – фаолиятли мулоқотнинг ривожланишини ортда қолаётганидан далолат беради.
8) Катталар билан хамкорлик қилиш кўникмаси. Бу кўрсаткичнинг юқори даражаси ситуатив – фаолиятли мулоқотнинг ривожланиши боланинг 1 – 3 чи текширувдаги хатти – харакатларида аниқланади. Агар бола ўзининг хамкорлик фаолиятларини адекват қурса, катталар билан хамкорлик қилиш кўникмаси белгиланади.
Агар бола фақат ўзи катталар фаолиятини кузатиб, кейин ўзининг хохишига кўра, шеригининг илтимосига қарамай, уни харакатларини хисобга олмай ҳаракат қилса, хамкорлик қила олмасалиги аниқланади.
Хамкорлик қила олишнинг йўқлиги, мулоқот ривожланишининг ортда қолганидан далолат беради, агар бола мулоқотнинг предмет – фаолиятли воситаларидан фойдаланса, катталар фаолиятига қизиқиш уйғотади ва намунага асосан харакатланишга интилади.
3. Хулоса қилиш.
Боланинг коммуникатив фаолиятининг ривожланганлик даражаси хақидаги умумий хулоса хамма характеристикалар бахосига асосланиб чиқарилади.
Агар хамма характеристика боланинг адекват ёшига нисбатан бахоланган бўлса, унда мулоқотнинг ривожланиш нормал хисобланади.
Агар қайсидир характеристика бўлмаса ёки паст балл олса, мулоқотни ривожланишида ортда қолиш ёки четга чиқишлар кузатилади.
Агар кўп характеристикалар қониқарсиз бахо олса, унда мулоқот ривожланишининг қўпол ортда қолганлиги белгиланади. Хулоса тавсия ва тахлиллар билан, зарур холларда мулоқотнинг ортда қолиши ва четга чиқишини белгилаш билан якунланиши керак.



Download 319,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish