Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


иқтисодий таҳлил ўтказишнииг тартиби ва бажарилиши



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

иқтисодий таҳлил ўтказишнииг тартиби ва бажарилиши 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи 
субьйектнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари 
ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таьминлаши 
зарур бўлади. Аммо кўпгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустақиллик ҳамда ички 
ва ташқи бозорда битимлар тузиш ҳуқуқини қўлга киритганларидан сўнг хўжалик 
юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди. 
Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субьйектларига фақат ахборотга эга 
бўлишнинг ўзи кифоя қилиайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва 
улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бўлади. 
Самарали бошқаришда энг муҳими ахборот ва ундан фойдалана билишдир. 


Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, уни таҳлил 
қилишдир. Таҳлил давомида хўжалик фаолиятини ўрганишда ҳамда хулосалар чиқаришда 
асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. 
Таҳлилий ишларни мувафаққиятли, самарали ўтказилиши, уни ҳар томонлама ўйлаб, 
синчиклаб ташкил қилинишига боғлиқ. Унинг ўтказилиши илмий характерга асосланган режа 
асосида амалга оширилиши лозим. Таҳлил ишлари олиб борилаётганда, у бир неча 
босқичларни босиб ўтади. Ушбу босқичларни босиб ўтиш жараёнида ҳар бир босқичнинг 
мазмуни олдиндан аниқланиши керак ва уларнинг бажарилиши маьлум томонларга 
асосланган бўлиши лозим. Асосланиши лозим бўлган томонлар эса қуйидагилардан иборат: 
1. Корхона фаолиятини таҳлил қилиш — бошқаришда қарор қабул қиладиган ҳар бир 
раҳбар, менежернинг хизмат бурчидир. Шундай қилиб, бундан чиқадиган зарур тамойил 
бу таҳлил ишларини бажарувчилар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлаш. 
2. Ишлаб чиқариш тармоқларида таҳлил ишларини ташкил қилишда энг зарур 
тамойиллардан бири унинг тежамлилиги, яьни кам харажат қилиб, юқори самарага 
эришиш.
3. Таҳлил ишларини ташкил қилишда яна бир тамойил, уни ўтказишни назорат қилиб 
бориш. 
Корхона иқтисодий-молиявий аҳволини таҳлил қилиш билан шуғулланаётган ҳар бир 
ходим корхонанинг бошқарув ва молиявий ҳисобот шаклларини эркин ўқишни, унинг 
моддаларини тушунишни, шунингдек хулосалар чиқариш ва тавсиялар беришни билиши 
керак. 
Корхоналарда иқтисодий таҳлилни ташкил этиш ихтиёрийлик ва амалиётдаги 
тажрмба ҳамда талабдан келиб чиққан ҳолда таҳлил ишлари ташкил этилади. Таҳлилни 
ташкил этишда ўрганиладиган мавзуларнинг кўлами ва аҳамиятига қараб иқтисодчилар 
билан бир қаторда корхонанинг барча мутахассислари ҳамда оддий ишчисигача иштирок 
этишлари мумкин бўлади. 
Иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг зарурияти ҳозирги бозор иқтисодиёти 
шароитида янада ортган, чунки ҳар бир фаолиятнинг корхона учун манфаатлилик 
даражасини аниқлашдан, бу фаолиятнинг иқтисодий нуқтаи назаридан тўғри ташкил 
этилганлигига баҳр беришдан иборатдир. Иқтисодий таҳлилни корхона миқёсида тўлиқ 
ташкил этишга бевосита жавобгар бош ҳисобчи ёки корхона бошқарувчиси бўлиши 
мумкин. Шерик корхоналарда эса бу масалага бевосита корхона бошлиғи ёки иқтисодий 
масалалар бўйича корхона бошлиғининг муовини шуғулланиши мумкин бўлади. 
Корхоналарда сех ёки бригада маьлумотлари бўйича иқтисодий таҳлилни шу бўлим 
бошлиқлари ташкил этишлари керак бўдади. 
Вилоят, туман ёки тармоқлар бўйича маьлумотларни умумлаштириб, иқтисодий 
таҳлилни ўтказишда статистик ташкилотлар ёки юқори ташкилотлар таркибида ташкил 
этилган иқтисодий таҳлил кенгаши иш юритадилар. 
Бошқарувнинг ҳамма бўғинларида умумий ишлаб чиқариш соҳасини эффективлигини 
оширишда, аналитик ишни ташкил этишда иқтисодий таҳлилишинг роли ошиб бормоқда. 
Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб иқтисодий таҳлил ташқи ва ички таҳлил турларига бўлинади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish