— таҳлил манбалари ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартибини аниқлаб
олиш.
3.3. Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш
Одатда таҳлил маьлумотлари ва уларнинг натижалари уни ким ва нима мақсадда
ўтказилганлигига қараб, турли шаклда умумлаштирилиши мумкин. Корхона ва
ташкилотларнинг хўжалик фаолияти таҳлилнинг натижалари аналитик мавзулар ёки
хўжаликнинг йиллик ҳисоботига илова қилинадиган баённома кўринишида ифода
этилади.Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги таҳлилни
ўтказганлигимизга қараб бажарилади. Масалан, корхоналарнинг йиллик ҳисоботи
асосида
ўтказилган жорий таҳлилнинг якуни, умумий хулосалар ёзиш ва юқори ташкилотларга
тушунтириш хати тузиш орқали якунланади. Айрим турдаги бошқа таҳлилларининг
натижалари эса мутахассисларнинг маьрузаси, корхона раҳбарининг буйруғи,
жамоанинг
мажлис баёни, тафтиш комиссиясининг далолатномалари орқали умумлаштиршшши мумкин.
Таҳлил натижаларини умумлаштирганда албатга эришилган натижалар, ёьл қўйилган
камчиликлар ҳамда ютуқяар аниқ рақамларда ва фактлар билан кўрсатилгая бўлиши талаб
этилади. Шунингдек, ёьл қўйилган камчиликларни тузатиш чоратадбирлари, яьни
таклифлар ҳам кўрсатилади.
Иқтисодий таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг
умум мажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузиб меҳнаткаш
оммага кўрсатма сифатида осиб қўйиш, ойнома ва рўзнома саҳифаларида маьлумотларни
чоп этиш, ахборот доскаларидаги кўрсаткичларни эьлон қилиб бориш ҳам ҳисобланади.
Аналитик ёзув корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти якунлари бўйича
йиллик ёки чораклик ҳисоботига
тушунтириш хатлари, юқори ва уларга бўйсинувчи
ташкилотлар хулосалари каби бўлади.
Тушунтириш хати режанинг бажарилиши ҳақидаги умумий характеристикада ва
кўрсаткичларни аввалги даврларга нисбатан ўзгарганлик маьлумотларидан бошланади.
Сўнгра натижанинг режадан тафовути сабаблари, айрим омилларнинг ўзаро боғланиши ва
уларнинг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари ифодаланади.
Аналитик ҳисоб-китоблар аналитик -жадваллар кўринишида расмийлаштирилади.
Уларнинг ҳар бирига хулосалар ва кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиғини йечиб берувчи
матнли иловалар берилади. Баённоманимг хотима қисмида хулосалар, аниқланган
камчиликларни тузатиш ёьл-ёьриқлари, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга доир
резервлардан фойдаланиш юзасидан конкрет (аниқ) таклифлар баён қилинади. Баённома
тушунарли, илмий асосланган, ихчам, аналитик -жадваллар билан боғланган бўлиши керак
бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай таҳлил корхона раҳбаринимг
умумий
йиғилишидаги маьрузаси учун зарур бўлади.
Хўжалик юритувчи субьйектларни молиявий ва бошқарув таҳлил қилишдан
олинадиган натижа уни ахборот ва методик қўлланмаларбилан таьминланганлик
даражасига боғлиқ. Таҳлилни ахборот билан таьминлашда бош ролни бухгалтерия ҳисоби
ва ҳисоботи эгаллайди, сабаби бу манбаларда хўжалик фаолияти ва унинг натижалари ўз
аксини топган. Бирламчи ва жамланган ҳисоб регисторидаги маьлуотларни ўз вақтида ва
тўла тўкис таҳлил қилиш режанинг бажарилишига, хўжалик
фаолиятини яхшилашга
қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: