Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

3.2. Таҳлилни ташкил этиш босқичлари 
Бозор иқтисодиёти шароитида аналитик ишларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан уни 
қандай ташкил этилганлигига ва режалаштиришга боғлиқдир. Одатда, аналитик ишларда 
нафақат корхонанинг бошқарув таркиби, балки бошқарувнинг функсионал органлари, 
жамоатчилик аьзолари ҳамда меҳнат жамоасигача қатнашиши мумкин бўлади. 
Иқтисодий адабиётларда иқтисодий таҳлилни ташкил этишнинг қуйидаги босқичлари 
келтириб ўтилган: 
Таҳлил ўтказишнинг режаси ва дастурини тузишбосқичи. Иқтисодий таҳлилнинг 
дастури ва режасини тузиб олиш, таҳлилни ташкил этишнинг асосий қисмидир. Бу босқичда 
иқтисодий таҳлил ишлари нимадан бошланиши, таҳлил ўтказувчи комиссияга кимлар 
киритилиши ҳамда таҳлил ишлари нима билан якунланиши кўрсатиб ўтилади. Бундан 
ташқари иқтисодий таҳлил ўтказиш дастурида қуйидагилар аниқ кўрсатилган ва белгиланиб 
олинган бўлиши лозим: 
— таҳлилнинг мақсади ва вазифасини аниқлаш; 
— таҳлил обьйектини аниқлаш; 
— иқтисодий таҳлил ишларини олиб бориш жойи; 
— таҳлил мазмунини изоҳлаш; 
— ижрочиларни таркиби ва уларнинг вазифаларини белгилаш; 
— таҳлил ўтказиш муддатини белгилаб олиш


— таҳлил манбалари ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартибини аниқлаб 
олиш. 
3.3. Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш 
Одатда таҳлил маьлумотлари ва уларнинг натижалари уни ким ва нима мақсадда 
ўтказилганлигига қараб, турли шаклда умумлаштирилиши мумкин. Корхона ва 
ташкилотларнинг хўжалик фаолияти таҳлилнинг натижалари аналитик мавзулар ёки 
хўжаликнинг йиллик ҳисоботига илова қилинадиган баённома кўринишида ифода 
этилади.Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги таҳлилни 
ўтказганлигимизга қараб бажарилади. Масалан, корхоналарнинг йиллик ҳисоботи асосида 
ўтказилган жорий таҳлилнинг якуни, умумий хулосалар ёзиш ва юқори ташкилотларга 
тушунтириш хати тузиш орқали якунланади. Айрим турдаги бошқа таҳлилларининг 
натижалари эса мутахассисларнинг маьрузаси, корхона раҳбарининг буйруғи, жамоанинг 
мажлис баёни, тафтиш комиссиясининг далолатномалари орқали умумлаштиршшши мумкин. 
Таҳлил натижаларини умумлаштирганда албатга эришилган натижалар, ёьл қўйилган 
камчиликлар ҳамда ютуқяар аниқ рақамларда ва фактлар билан кўрсатилгая бўлиши талаб 
этилади. Шунингдек, ёьл қўйилган камчиликларни тузатиш чоратадбирлари, яьни 
таклифлар ҳам кўрсатилади. 
Иқтисодий таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг 
умум мажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузиб меҳнаткаш 
оммага кўрсатма сифатида осиб қўйиш, ойнома ва рўзнома саҳифаларида маьлумотларни 
чоп этиш, ахборот доскаларидаги кўрсаткичларни эьлон қилиб бориш ҳам ҳисобланади. 
Аналитик ёзув корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти якунлари бўйича 
йиллик ёки чораклик ҳисоботига тушунтириш хатлари, юқори ва уларга бўйсинувчи 
ташкилотлар хулосалари каби бўлади. 
Тушунтириш хати режанинг бажарилиши ҳақидаги умумий характеристикада ва 
кўрсаткичларни аввалги даврларга нисбатан ўзгарганлик маьлумотларидан бошланади. 
Сўнгра натижанинг режадан тафовути сабаблари, айрим омилларнинг ўзаро боғланиши ва 
уларнинг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари ифодаланади. 
Аналитик ҳисоб-китоблар аналитик -жадваллар кўринишида расмийлаштирилади. 
Уларнинг ҳар бирига хулосалар ва кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиғини йечиб берувчи 
матнли иловалар берилади. Баённоманимг хотима қисмида хулосалар, аниқланган 
камчиликларни тузатиш ёьл-ёьриқлари, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга доир 
резервлардан фойдаланиш юзасидан конкрет (аниқ) таклифлар баён қилинади. Баённома 
тушунарли, илмий асосланган, ихчам, аналитик -жадваллар билан боғланган бўлиши керак 
бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай таҳлил корхона раҳбаринимг умумий 
йиғилишидаги маьрузаси учун зарур бўлади. 
Хўжалик юритувчи субьйектларни молиявий ва бошқарув таҳлил қилишдан 
олинадиган натижа уни ахборот ва методик қўлланмаларбилан таьминланганлик 
даражасига боғлиқ. Таҳлилни ахборот билан таьминлашда бош ролни бухгалтерия ҳисоби 
ва ҳисоботи эгаллайди, сабаби бу манбаларда хўжалик фаолияти ва унинг натижалари ўз 
аксини топган. Бирламчи ва жамланган ҳисоб регисторидаги маьлуотларни ўз вақтида ва 
тўла тўкис таҳлил қилиш режанинг бажарилишига, хўжалик фаолиятини яхшилашга 
қаратилади. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish