• Оммавийлиги ва ҳажмининг кенглиги. Кўпгина иқтисодий ахборотлар тегишли
шаклга эга бўлганлиги, ҳисобот шаклларининг юқори органлар томонидан
тасдиқланилганлиги уларни тушунишни, билишни осонлаштиради.
• Маьлум даврларда такрорланиб туришлиги. Тасдиқланган меьёрий ҳужжатлар
мунтазам тўлғазилиб, тегишли ташкилотларга топширилиш кўзда тутилади, ҳисобот
даврлари— чораклар, ярим ҳамда йиллик муддатларга бўлиниб, ахборотлар тузилади.
• Қонунлашганлиги ва чегараланганлиги. Барча иқтисодий ахборотлар давлат
ташкилотлари, молия вазирлиги, макроиқтисод вазирлиги ва солиқ қўмитаси томонидан
тасдиқланган шаклларга асосланиб тузилади. Бозор иқтисоди шароитида корхоналар учун
муҳим саналган айрим маьлумотлар бошқалар учун махфий бўлиб, фақат эгасининг
рухсати билан эьлон қилиниши мумкин.
• Кўп қирралилиги ва сермазмунлиги. Иқтисодий ахборотлар миқдорий ва қиймат
ўлчамларида кўрсатилади, бошланғич ҳужжатларда корхона номи, имзо чекувчиларнинг
наслномаси, даври ва маҳсулотларнинг турлари кўрсатилган ҳолда расмийлашади.
Иқтисодий маьлумотларнинг аксарият қисмини ҳисоб ахборотлари ташкил этиб,
бухгалтерия, статистика ва тезкор ҳисоблар мажмуидан иборатдир.
Бухгалтерия ҳисоби маьлумотлари, иқтисодий таҳлил ахборотлари таркибида 70
фоиздан ортиқ салмоқни эгаллайди. Ўзбекистон Республикасида «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисидаги қонун» 1996 йил қабул қилиниб, барча фаолият кўрсатувчи юридик ва
жисмоний шахслар бу қонунга амал қиладилар.
Таҳлил учун керакли манбалар қуйидаги талабларни бажариши лозим:
1. Ҳаққонийлик ва холисоналик тамойилига амал қилинади.
2. Манбалар таҳлил қилиниши учун кенг имкониятли бўлмоғи лозим, яьни режа,
ҳисоб ва статистик маьлумотлар ҳодиса ва жараёнлар мазмунини тўлиқ ёритиши, талаб
қилинган вазифаларни бажариши керак.
3. Иқтисодий ҳодиса ва воқеаларни ифодаловчи манбалар аниқ ўлчамда акс
этгирилиши лозим.
4. Барча манбаларнинг умумий бирлиги ва узвий боғлиқдиги сақланилади ҳамда
улардаги ахборотлар бир-бирини тўлдириб турилишини тақозо этади.
5. Манбаларга киритилган кўрсаткичларни аниқланиш тамойиллари ва акс
эттириладиган даврлар мослиги зарурдир ва ҳоказолар.
Юқоридаги талабларга жавоб берувчи барча ахборотлар таҳлилнинг аниқ
бажарилиши, сермазмун бўлишлигига имкон яратади.
Иқтисодий таҳлилда фойдаланиладиган барча манбаларнинг ишончлилигини,
аниқлилигини ва тўғрилигини текшириш натижаларни самарали бўлишига замин яратади.
Керакли манбаларнинг турли-туманлиги, сермазмунлилиги ва кўплиги уларнинг
сифатли шаклланишига эьтиборни қаратишни тақозо этади. Барча йиғма маьлумотларнинг
ҳар томонлама тўғрилигини текшириш:
Do'stlaringiz bilan baham: