Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


И МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ ВА БОШҚАРУВ ТАҲЛИЛИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

И МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ ВА БОШҚАРУВ ТАҲЛИЛИНИНГ ПРЕДМЕТИ, АСОСИЙ 
ВАЗИФАЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ 
Мавзу бўйича таянч иборалар 
Фаннинг шаклланиши; фаннинг ривожланиш тарихи; Ўзбекистонда фаннинг 
риожланиши; молиявий ва бошқарув таҳлили фанининг мазмуни; фан предметининг таьрифи; 
фаннинг вазифалари. 
1.1. Таҳлил фанининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи 
Кишилик жамиятининг вужудга келиши билан инсоният онги ривожланиб ва 
такомиллашиб борган. Инсоният онгининг ривожланиши натижасида борлиқни ўрганиш 
борасида турли фикр ва қарашлар пайдо бўла бошлаган. Фикрларнинг шаклланиб
такомиллашиб бориши натижасида маьлум бир фанларга асос солинган. 
Ҳар қандай фаннинг вужудга келиши учун ҳаётий зарурият туғилиши лозим. Шу 
туфайли фаннинг шаклланиши бирор бир шахс ёки муҳитнинг ижод маҳсули бўлиб 
қолмасдан балки обьйектив жараёнга таянади. 
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг фан сифатида вужудга келишида узоқ йиллик 
тарихга эга бўлган «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Статистика» каби фанлар асос бўлган. Бу 
фаннинг ривожланиши учун эса обьйектив шарт-шароитлар яратилган. 
Молиявий ва бошқарув таҳлилининг фан сифатида шаклланишида бухгалтерия ҳисоби ўз 
тарихи давомида такомиллашиб, бир қанча бошқа фанларнинг вужудга келиши учун услубий 
асос бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки, ишлаб чиқаришни консентрациялашуви, корхоналарнинг 
йириклашуви, хўжалик фаолиятининг кенгайиши, иқтисодий жараёнларнинг мураккаблашуви 
ҳисоб ишларини такомиллаштириш заруратини туғдирди. 
Жаҳон амалиётида ХВИ - ХВИИ асрларда ишлаб чиқариш тармоқлари тобора ривожлана 
бошлади, хусусан, саноат ишлаб чиқариш ёьналишидаги тармоқлар ривожланиши тезлашиб 
кетди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бир қаторда унинг ҳисобини ҳам 
такомиллаштириб боришга эҳтиёж туғила бошлади. 
Шу даврдаги ишлаб чиқариш тараққиёти иқтисодий жараёнларни тўғри ва тўлиқ ҳисобга 
олишни талаб қилади. Аммо ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб бориши, корхоналар 
ўртасида эркин рақобатнинг вужудга келиши бухгалтерия маьлумотларини чуқурроқ 
ўрганишни ва уни тўғри тушунтириш заруратини туғдиради. Бу эса ўз навбатида таҳлил 
элементларининг вужудга келишини тақозо қилади, чунки, «тижорат сирини» 
такомиллаштириш борасидаги жуда кўп саволларга бухгалтерия ҳисоби ва статистика фани 
жавоб беришга қийналиб қолади. 
Корхоналарни тўғри, оқилона бошқариш, унинг молиявий ҳолатини яхшилаш, 
рақобатбардошлик қувватини ошириш хўжалик фаолиятини чуқурроқ ўрганишни ва таҳлил 
этишни тақозо этади. Бу эса бухгалтерия баланси ва бошқа ҳисоботларда ифодаланган баьзи 
кўрсаткичларга изоҳ беришни талаб қиларди. 
Булар эса ўз навбатида ҳозирги таҳлил фанининг вужудга келиши учун обьйектив асос 
бўлган. 
Таҳлилнинг элементлари биринчи марта 1880 йилларда чиқа бошлаган «Счётоводство» 
журналида пайдо бўла бошлаган. Шундай қилиб, таҳлилнинг баьзи элементларини ўз ичига 
олган — «Балансшунослик» фани пайдо бўлган. 
Фаннинг «Балансшунослик» деб номланишига асосли сабаб бўлган, чунки ўша пайтларда 
хўжалик фаолиятининг натижаси асосан бухгалтерия балансида ифода этилган. Баланс 
маьлумотларига асосан корхонанинг маблағи ёки манбаининг маьлум муддатда


шаклланиб, такомиллашиб борганлигидан далолат беради. Шундай қилиб таҳлил фани 
ривожлангунча бир қанча эволюцион ёьлни босиб ўтди. Мазкур фан ўзининг эволюцион 
ривожланиши давомида бир қанча номлар билан аталган. Даставвал хўжалик 
субьйектларининг асосан баланс маьлумотларини таҳлил этиш мақсадига қаратилганлиги 
боис, собиқ иттифоқ даврида таҳлил фани «Балансшунослик» деб юритила бошланган, яьни 
балансни ўрганувчи, таҳлил этувчи фан деб қаралган. Бу эволюцион ривожланиш ёьлини 
қуйидаги -чизмада ҳам кўрсатиб ўтишимиз мумкин бўлади (1-чизма). 
и 
Собиқ иттифоқда 1920 йилларда иқтисодчи олимлардан П.Н.Худяков «Анализ баланса» 
ва «Популярнйеочерки балансоведения» асарларини, Н.А. Кипарисов «Основий 
балансоведения» ва «Построение балансов и анализ» асарларини чоп эттирган. Бу китобларда 
асосан иқтисодий таҳлил бир ёқлама бўлиб, фақат бухгалтерия баланси моддаларини таҳлил 
қилиш усуллари тўғрисида фикр юритилган. 
30 йилларга келиб таҳлилнинг кўлами кенгая борди. Таҳлил қилиш учунфақат 
бухгалтерия баланси моддалари эмас, балки хўжалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари ҳам 
таҳлил этила бошланди. Натижада тематик таҳлил вужудга келди ва баьзи мавзуларга 
бағишланган адабиётлар нашрдан чиқа бошлади. Бунга мисол қилиб Н.Е.Колосовнинг 
«Основи 
экономического 
анализа 
себестоимости 
в 
предприятиях» 
(1931 
й.), 
А.П.Александровскийнинг «Калкуляция и анализ работи предприятий» (1932 й.), 
А.Ф.Масановнинг «Баланс и анализ хозяйственной деятелности предприятий» (1934 й.), 
А.А.Афанасевнинг «Анализ отчета промийшленнийх предприятий» (1938 й.) китобларини 
келтиришимиз мумкин. 
1940-йилларга келиб собиқ иттифоққа «Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш» фан 
сифатида тўлиқ шаклланди. Бу даврга келиб ушбу фан бўйича дарсликлар яратилди ва олий 
ўқув юртларида мустақил фан сифатида ўтила бошланди. 
1950-йилларга келиб собиқ иттифоқда таҳлил фанининг ривожланишида асосий босқич 
бўлди. Бу даврга келиб мамлакатда саноат корхоналарида таҳлил қилиш фани янада 
ривожланди. Буни биз иқтисодчи олимлар И.И.Поклоднинг «Економический анализ

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish