1.Статистика фани нимани ўрганади?
*оммавий-ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан боғлаган ҳолда
2.Қонун дейилганда..
*икки ҳодиса ўртасидаги ички ва зарурий боғланиш тушунилади
3.Фақат алоҳида ҳодисаларда рўй берадиган қонуниятлар
*динамик қонуниятлар дейилади
4.Оммавий маълумотларни умумлаштириш йўли билан аниқланадиган қонуниятлар
*статистик қонуниятлар дейилади
5.Миқдор дейилганда
*ҳодисанинг юзага чиқиш меъёри, сони, даражаси, унинг ташқи қиёфаси тушунилади
6.Сифат дейилганда
*ҳодисанинг ички тузилиши ва аниқлиги, унинг ривожланиш қонуни ва қонуниятлари билан бевосита боғлиқ бўлган туб моҳияти тушунилади
7.Статистик кузатиш нима?
*ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни режали, илмий, уюштирилган асосда тўплаш
8. Статистик кузатиш қандай шаклларда ташкил қилинади?
*статистик ҳисобот ва махсус уюштирилган статистик кузатиш шаклида
9.Статистик тадқиқотда иккинчи босқич деб нима ҳисобланади?
*маълумотларни жамлаш ва гуруҳлаш
10.Мураккаб сводкалаш бу
*маълумотларни дастурда кўзда тутилган белгилар асосида айрим гуруҳларга бўлиб ўрганиш
11.Типологик гуруҳлаш қандай масала ҳал этилади?
*турли хилдаги бирликларни сифат жиҳатидан бир хил гуруҳларга, типларга ажратади
12.Гуруҳлашда гуруҳлар сони қайси формулада ҳисобланилади?
*Р=1+ 3,322л логн
13.Ифодаланишига қараб гуруҳлаш белгилари қандай турларга бўлинади?
*атрибутив ва миқдорий белгиларга
14.Статистик гуруҳлаш турлари
*типологик, тузилмавий, аналитик
15.Аналитик гуруҳлашда қандай масала ҳал этилади?
*ҳодисаларнинг орасидаги ўзаро боғланиш ўрганилади
16.Статистик тўпламнинг таркибини ўрганишда гурухлашни қайси туридан фойдаланилади?
*тузилмавий
17.Мутлақ миқдорлар қандай ўлчов бирликларида ифодаланади?
*натура, шартлинатура, пул ва комплекс ўлчов бирликларида
18.Ифодаланишига қараб мутлақ миқдорлар
*якка ва умумий миқдорларга бўлинади
19.Нисбий миқдорлар қандай аниқланади?
*иккита таққослама миқдорларни бўлиш натижасида
20.Қайси кўрсаткич динамик нисбий миқдор дейилади?
*вақт бўйича ҳодисанинг ўзгариш даражасини ифодаловчи кўрсаткич
21.Қандай кўрсаткич интенсивлик нисбий миқдори дейилади?
*ҳодисани тарқалиш зичлигини, учрашиш тезлигини ифодаловчи кўрсаткич
22.Қандай кўрсаткич тузилма нисбий миқдорлари дейилади?
*айрим гурухларнинг шу умумий гурухлар йиғиндисига бўлган нисбатини ифодаловчи кўрсаткич
23.Ўртача миқдор деб нимага айтилади?
*бир турдаги ҳодисанинг ўзгарувчан белгилари асосида умумлаштириб таърифловчи кўрсаткич
24.Оддий арифметик ўртача миқдор қайси формула бўйича аниқланади?
*
25.Ўртача гармоник миқдор қайси формула бўйича аниқланади?
*
26.Тортилган ўртача арифметик миқдор қандай аниқланади?
*
27.Иқтисодий ходисанинг вақт ичида ўзгариши
*динамика дейилади
28.Қандай динамик қаторлар ҳодисаларни аниқ вақтдаги ҳолатини акс эттиради?
*моментли динамика қаторлари
29. Динамика қаторлари қандай турларга бўлинади?
*моментли ва даврий динамика қаторларига
30.Ҳосилавий динамика қатори
*мутлоқ миқдорлар асосида ҳисобанган нисбий ва ўртача миқдордан тузилган динамика қатори
31.Динамика қаторларни таҳлил қилишда кўрсаткичлар қайси усулларда ҳисобланади?
*базисли ва занжирсимон усулларда
32.Динамика қаторларда мутлоқ қўшимча ўсиш (камайиш) базисли усулда қандай ҳисобланади?
*ҳар қайси кейинги давр даражасидан бошланғич давр даражасини айириш йўли билан
33.Динамикали қаторда ўсиш (камайиш) суръати занжирсимон усулда қандай ҳисобланади?
*ҳар қайси кейинги давр даражаси ўзидан олдинги давр даражасига бўлиниб 100 га кўпайтирилади
34.Даврий динамик қаторларни ўртача даражаси қайси ўртача миқдор билан аниқланади?
*ўртача арифметик
35.Умумий (агрегат) индекслар қандай холларда қўлланилади?
*хар хил унсурлардан ташкил топган мураккаб ҳодисаларни ўзгаришини аниқлашда
36.Харажатлар умумий индекси қайси формула билан аниқланади?
*
37.Индекслар мураккаб ҳодисани унсурлари учун ҳисобланганига қараб қандай турларга бўлинади?
*алохида ва умумий (агрегат) индексларга
38.Икки ва ундан ортиқ даврлар ичида ўрганилаётган ҳодисаларнинг ҳақиқатда қандай ўзгаришини қайси турдаги индекс ифодалайди?
*динамика индекслари
39.Баҳонинг агрегат индекси (Ип) ва сотилган махсулотнинг табиий хажми (Иқ) агрегат индексларининг орасида қандай богланиш мавжуд?
*уларнинг кўпайтмасидан сотилган махсулот қиймати индекси келиб чиқади
40.Баҳо индекси 1,2га ва миқдор индекси эса 1,3га тенг бўлган бўлса, сотилган махсулот қиймати индекси нечага тенг бўлади
*1,56
41. Макроиқтисодий статистика фани нимани ўрганади?
*муайян мамлакат ва унинг айрим регионлари иқтисодиётидаги оммавий жараёнларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томони билан боғлаган ҳолда
42. Макроиқтисодий статистиканинг хусусий усуллари
*институтсионал бирликларни секторлар ва тармоқлар бўйича гурухлаш ва таснифлаш, МҲТ асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш
43.Аҳолини табиий ўсиш коеффитсиенти қайси формула бўйича аниқланади?
*
44.Аҳолини механик ўсиш коеффитсиенти қайси формулада аниқланади?
*
45.Аҳолининг истиқболдаги сони қайси усулларда ҳисобланади?
*глобал ва ёшни силжитиш усулларида
46.Ҳаётийлик коеффитсиентини аниқлаш учун
*туғилганлар сонини ўлганлар сонига бўлиш керак
47.Иқтисодий фаол аҳоли сонини ҳисоблаш формуласи:
*Ифа=ИА+ИШС
48.Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
*
49.Меҳнат ресурсларининг қуйидаги харакат йўналишларидан қайси бири уларни тўлдириб боришнинг интенсив йўли деб юритилади?
*ижтимоий харакат
50.Миллий бойлик бу
*жамият ихтиёридаги моддий ва маданий-маънавий неъматлар мажмуасидир
51.Моддий ғамлама бу
*узлуксиз фаолиятни таъминлаш учун омборларда сақланадиган оптимал миқдордлаги моддий маблағлардир
52.Захиралар нима?
*турли фавқулотда ҳодисалар содир бўлганда қўллаш мақсадида ғамланган моддий бойликдир
53.Миллий ҳисоблар тизимида «активлар» деганда
*мулкнинг қийматдаги ифодаси тушунилади
54.Миллий ҳисоблар тизимида «пассивлар» деганда
*институтсионал бирликларнинг қарзлари ва уларни узиш бўйича қарздорлик мажбурияти тушунилади
55.Соф активларни аниқлаш учун
*активларнинг умумий қийматидан пассивларни айириш керак
56.Соф молиявий активларни аниқлаш учун
*молиявий активлардан молиявий мажбуриятларни айириш керак
57.Ялпи ички маҳсулот қайси баҳоларда ҳисобланади?
*бозор баҳосида
58.Номинал ялпи ички маҳсулот:
*жорий бозор нархларида ҳисобланган маҳсулот ва хизматлар қийматидир
59.Реал ялпи ички маҳсулот:
*нарх ўзгаришини назарда тутиб ҳисобланган маҳсулот ва хизматлар қийматидир
60. Ялпи ички маҳсулот дефлятори қандай аниқланади?
*номинал ялпи ички маҳсулот ҳажмини реал ялпи ички маҳсулот ҳажмига бўлиш орқали
61.Камбағаллик шундай ҳолатки, бундай вазиятда инсон:
*ўзининг асосий эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлмайди
62.Яшаш минимуми:
*енг кам истеъмол савати қийматининг пулдаги ифодасидир
63.Макроиқтисодий самарадорликнинг интеграл кўрсаткичи
*макроиқтисодий самарадорлик даражасини яхлит ифодалайди
64.Макроиқтисодий самарадорликнинг умумлаштирувчи кўрсаткичлари:
*макроиқтисодий самарадорликни мавжуд ресурслар ва ялпи сарфланган харажатлар нуқтаи назаридан ифодалайди
65.Макроиқтисодий самарадорликнинг хусусий кўрсаткичлари:
*макроиқтисодий самарадорлик даражасига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини беради
66.Импорт квота:
*муайян товарни белгиланган ҳажмда четдан олиб келиш тушунилади
67.Експорт квота:
*муайян товарни белгиланган ҳажмда четга чиқариш ва етказиб бериш тушунилади
68.Пулнинг айланиш тезлигини ҳисоблаш учун:
*ялпи миллий маҳсулотни пул массасини ўртача миқдорига бўлиш керак
69.Пулнинг сотиб олиш қобилияти (пул қадри) индекси қандай аниқланади?
*
70.Инфлятсия даражаси индекси қандай аниқланади?
*
71.Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар
*ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, мевали дарахтзорлар
72.Ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги
*бир бирлик майдон ҳисобига етиштирилган маҳсулот ҳажми билан ифодаланади
73.Екин майдонлари категориялари
*уруғ сепилган майдон, баҳорги маҳсулдор майдон, ҳосили ўрибйиғиб олинадиган майдон, ҳосили йиғиб олинган майдон
74.Дарахтларнинг зичлик коеффитсиентини хисоблаш учун
*хар бир турдаги дарахтлар (ўсимликлар) сонини (тупини) уларнинг жами майдонига бўлиш керак
75.Кузги экинларни шудгор билан таъминланишдаражасини аниқлаш учун
*шудгор майдонини кузги экинларни жами майдонига бўлиб 100га кўпайтириш керак
76.Уруғнинг яроқлилик коеффитсиентини аниқлаш учун
*сараланган уруғ коеффитсиенти уруғнинг униб чиқиш қобилияти коеффитсиентига кўпайтирилади
77.Минерал ўғитларнинг физик вазнини 100 % ли тўйимли озиқ миқдорига айлантириш формуласи
*
78.Ҳосил ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари
*кўкатий, тупдаги, ҳақиқий ўрибйиғиб олинган, соф
79.Тупдаги ҳосилни аниқлаш учун қўйиладиган намунаметровкалар оралиғи қайси формула билан аниқланади?
*
80.Ҳосилдорликнинг умумий индекси қайси формула билан аниқланади?
*
81. Ялпи ҳосил умумий индекси қайси формула билан аниқланади?
*
82.Ялпи ҳосил миқдорини ўзгаришига ҳосилдорликни таъсири қандай аникланади?
*
83.Ялпи ҳосил миқдорини ўзгаришига экин майдонларини таъсири қандай аникланади?
*
84.Моллар бош сони хақида маълумот ҳар ойнинг биринчи кунига берилган бўлса молларнинг ўртача йиллик бош сони қайси усулда хисобланади?
*ўртача хронологик усулда
85. Чорва молларидан бола олиш коеффитсиентини аниқлаш учун
*тирик олинган насл бош сони йил бошидаги мавжуд она моллар бош сонига бўлинади
86.Сут махсулдорлиги деганда…
*ўртача бир сигирдан соғиб олинган сут миқдори тушунилади
87.Молларни ўртача маҳсулдорлиги қандай аниқланади?
*ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини молларнинг ўртача йиллик сонига бўлиш орқали
88.Емхашак билан таъминланиш кўрсаткичини аниқлаш учун
*мавжуд шартли озуқа миқдорини меъёр бўйича талаб қилинадиган жами озуқа миқдорига бўлиш керак
89.Асосий фондларнинг эскириш коеффитсиенти аниқлаш учун
*асосий фондларни эскириш суммасини бошланғич қийматига бўлиш керак
90.Асосий фондларнинг яроқлилик коеффитсиентини аниқлаш учун
*асосий фондларни қолдиқ қийматини бошланғич қийматига бўлиш керак
91.Календар иш вақти фондидан фойдаланиш коеффитсиентинини аниқлаш учун
*ишланган киши-кунларни календар иш вақти фондига бўлиш керак
92. Мехнат унумдорлигининг бевосита кўрсаткичи
*вақт бирлиги ичида етиштирилган махсулот миқдори
93. Мехнат унумдорлигининг билвосита кўрсаткичи
*махсулот бирлигини етиштиришга сарфланган вақт
94. Мехнат унумдорлигининг умумий мехнат индекси қайси формула бўйича аниқланади?
*
95.Харажатлар умумий индекси қайси формула билан аниқланади?
*
96.Таннархнинг умумий индекси қайси формула билан аниқланади?
*
97.Ялпи қўшилган қийматни аниқлаш учун
*ялпи ишлаб чиқаришдан оралиқ истеъмоли чегириб ташланади
98.Қишлоқ хўжалигини ялпи фойдасини аниқлаш учун
*ялпи ички махсулот қийматидан мехнат хақи ва ишлаб чиқаришга ва импортга хисобланган солиқлар чегириб ташланади
99. Қишлоқ хўжалигини соф фойдасини қийматини аниқлаш учун
*ялпи фойда қийматига махсулот ишлаб чиқариш ва сотишга берилган субсидия қўшилиб асосий капитал истеъмоли
100.Маҳсулот сотиш бўйича рентабеллик даражаси қандай аниқланади?
*маҳсулот сотишдан олинган фойда харажатларга бўлиниб 100га кўпайтирилади