нашриётида чоп этилган «Матлубот кооперацияси корхоналари хўжалик фаолиятининг
таҳлили» номли дарсликнинг муаллифлари таркибига лвовлик О.Р.Кмицикевич,
новосибирсклик Л.А.Фалковичлар билан биргаликда самарқандлик олим И.Н.Топоровский
ҳам таклиф қилинган эди.
Шу фан бўйича масалалар тўпламини ёзишни самарқандлик олимлар ўз зиммаларига
оладилар. 1970-йилда И.Т. Абдукаримов, Б.А.Залеский ва Н.Топоровский томонидан
Москванинг «Економика» нашриётида «Матлубот кооперацияси корхона ва ташкилотлари
хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича масалалар тўплами» ўқув қўлланмаси биринчи
марта чоп этилди. Бу ўзбекистонлик олимларнинг катта ишончга сазовор бўлганлиги ва
уларнинг тан олинганлигидан далолат эди.
Собиқ иттифоқ олимлари ичида хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш фани бўйича
ўзбекистонлик олимларнинг мавқеи узлуксиз ошиб борди. Шу фанга бағишланган қатор
монографиялар, ўқув қўлланмалари, рисолалар ва илмий мақолалар чоп этила бошланди.
1968-йилда И.Т.Абдукаримов томонидан «Кооператив савдода муомала харажатлари
таҳлили» Москванинг «Економика» нашриётида, 1971 йилда «Кооператив савдода чакана
товор обороти таҳлили» ўқув қўлланмаси Москва кооператив институти нашриётида, 1973-
йилда «Кооператив савдода фойда ва рентабеллик» номли монографияси «Економика»
нашриётида чоп этилди.
1984-йилда И.Т.Абдукаримов томонидан «Матлубот кооперацияси хўжалик фаолиятини
таҳлил қилиш» номли дарслик Москванинг «Економика» нашриётида чоп этилди. Бу дарслик
иттифоқдаги барча кооператив институтларига ва «Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик
фаолиятининг таҳлили» бўйича мутахассислик тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига
тавсия қилинди. Бу дарсликни кенг жамоатчилик жуда яхши кутиб олди. Натижада, 1989
йилда ушбу дарслик айнан ана шу нашриётда қайта ишланган ва тўлдирилган вариантида
янгидан нашр қилинган.
1990-йилларнинг бошларига келиб республикамизда «Молиявий ва бошқарув таҳлили»
фанига оид дастлабки ўзбек тилидаги адабиётлар яратила бошланди. Айниқса, бу даврга
келиб бухгалтерия ҳисобидаги ахборотларни автоматлаштириш масалаларига кенг эьтибор
қаратилди. Шу йиллари ҳисоб, таҳлил, статистика ва режа маьлумотларини автоматлаштириш
бўйича бир қанча адабиётларни Р.А.Абдуллаев, Р.И.Абдукаримов, Н.А.Иброҳимов,
К.У.Уразов, М.Б.Аббосовлар турли нашриётларда чоп эттириб келдилар.
90-йилларнинг бошларига келиб таҳлил фанининг ривожланиш соҳасига янги-янги
иқтисодчи олимлар кириб кела бошладилар. Бундай иқтисодчи олимлардан А.Т.Иброҳимов,
Б.А.Ҳасанов, А.Ризақулов, О.Бобожонов, М.Тўлахўжаева, Н.Жўраев, О.Жуманов, М.Раҳимов,
А.Абдуғаниев, Х.Мусаевлар «Иқтисодий таҳлил» нинг турли қирраларига багишланган
асарлар ярата бошладилар.
Мустақиллик йилларида республикамизда «Молиявий ва бошқарув таҳлили»га оид бир
неча ўнлаб дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар ва илмий мақолалар чоп этилди.
Мустақиллик йиллари таҳлил фанининг юксак ривожланиш даври бўлиб қолди. Мустақиллик
йилларида олий таьлим стандартларига асосан «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанининг
янги ўқув дастурлари яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: