Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Ўзбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва бошқарув) таҳлилнинг



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

1.2. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва бошқарув) таҳлилнинг 
ташкил топиши ва ривожланиши 
Юқорида жаҳон амалиётида бир қатор иқтисодий фанлар билан бир қаторда таҳлил 
фанининг ҳам шаклланиши, ривожланиши ва мустақил фан сифатида ташкил топишининг 
тарихий босқичлари ҳақида фикр юритилди. Бухгалтерия ҳисоби фанининг яратилганлигига 
500 йилдан ошди. Шу фан негизида «Иқтисодий таҳлил» фани вужудга келганлигига ҳам 100 
йилга яқинлашди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни 
жадаллаштиришда бу фаннинг роли жуда катта, чунки амалиётда иқтисодий дастакларнинг 
бири сифатида намоён бўлмоқда. Хўш, таҳлил фани мустақил республикамизда қачондан 
шаклланган ва фан сифатида ташкил топган? Ушбу фаннинг Ўзбекистонда яратилиши ва 
ривожланиш тарихи бошқа фанлар сингари давр тақозоси марказ таьсири остида шаклланди. 
90-йилларнинг бошларига келиб, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, барча 
соҳаларда бўлгани сингари илм-фан соҳасида ҳам ўзининг мустақил ёьлини танлаб олди. 
Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида иқтисодий таҳлилга бўлган муносабат тубдан ўзгара 
бошлади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришда бу 
фаннинг роли жуда катта, чунки амалиётда иқтисодий дастакларнинг бири сифатида таҳлил 
намоён бўлмоқда. 
Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш бир томондан, корхоналарнинг 
мустақил фаолияти учун катта имконият яратиб берса, иккинчи томондан, уларнинг 
масьулиятини ҳам оширади. Корхоналарнинг иқтисодий эркинлиги ва масьулиятининг 
ошганлиги уларнинг ўз фаолиятини чуқур таҳлил қилишни тақозо қилади. 
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзига хос иқтисодий дастаклар ва 
шунга мос фанларнинг шаклланишини тақозо қилади. Шундай фанлардан бири
«Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанидир. 
Албатта, молиявий ва бошқарув таҳлили маьмурий буйруқбозликка асосланган режали 
иқтисодиёт шароитида ҳам мавжуд бўлган. Аммо, унинг мақсади ва моҳияти, режали 


иқтисодиётга мослаштирилган бўлиб, бевосита режанинг шаклланиши ва бажарилишига 
хизмат қилишга қаратилган эди. Унинг мазмуни эса, маьлум даражада мафкуравий бўлиб, 
аввало, давлат манфаатини ифодалаб келган. Чунки, барча мулк, уни тасарруф этиш бевосита 
давлатнинг ихтиёрида эди. эндиликда иқтисодий вазият тубдан ўзгарди. 
Давлатнинг мулкка ва барча иқтисодий жараёнларга эгалиги барҳам топиб, кўп 
мулкчиликка асосланган, бозор муносабатларини ўзида ифода этадиган, мазмун жиҳатидан 
янги иқтисодиёт шаклланмоқда. Бу эса, шунга мос равишда мазмунан янги «Молиявий ва 
бошқарув таҳлили» фанини шакллантирилишини тақозо қилади. 
Ендиги «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фани, энг аввало, ҳеч қандай мафкурага тобе 
эмаслиги, давлат манфаатини инкор этмаган ҳолда, турли мулк эгаларининг манфаатларини 
ўзида акс эттириши билан ўзига хослик касб этади. Бу ҳолат мазкур фаннинг мақсади, 
вазифалари, таркиби, унда қўлланиладиган кўрсаткичлар тизимини ўзгартиришни тақозо 
қилади. 
Молиявий ва бошқарув таҳлили — бу иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини 
англаш, таркибий қисмларга бўлишга асосланган. Таҳлил фанининг пайдо бўлиши ҳар қандай 
янги билимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган обьйектив шароит ва талабларнинг вужудга 
келишидир. 
Таҳлил фанининг Ўзбекистонда яратилиш тарихини тахминан 5 босқичга бўлиш мумкин. 
Республикамизда «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанининг яратилиш ва ривожланиш 
тарихини қуйидаги чизмада ифодалаб ўтиш мумкин :2-чизма 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish