2.1. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув таҳлили фанининг
методи ва унинг ўзига хос муҳим хусусиятлари
Ҳар бир фаннинг методи обьйектив борлиқнинг, табиат ва жамиятнинг
ривожланишини ўрганишга қандай ёндошиш лозимлигини кўрсатади. Фаннинг ўз
обьйекти ёки предметини ўрганиш усуллари, воситалари унинг методини тавсифлайли.
Молиявий ва бошқарув таҳлили ҳам ўзининг мустақил усулларига эга.
Метод — грекча «методос» сўзидан олиниб, назариёт, таьлимот ва амалиётларга
ўрганишдаги изланиш ёьллари деган маьнони англатади. Кенг маьнода метод дейилганда
ҳақиқатни, обьйектив борлиқни, табиат, жамият ва мавжудотларни ривожланишини,
материалистик дунёни диалектик-материалистик қонуниятларга асосланиб ўрганишлик
тушунилади.
Диалектик-материалистик ўрганиш қуйидаги хусусиятларни эьтиборга олади:
а) ҳар бир ўрганилаётган жараёнлар бир-бири билан боғланишда ва боғлиқликда
ўзгаришда ва ривожланишда бўлишликни;
6} ўзгариш ва ривожланишлар қарама-қаршилик қонуниятлари асосида бўлиб,
обьйектив ҳақиқат, ҳақиқий борлиқ ифодаланади деб қарайди.
Диалектик-материалистик ўрганиш қонуниятларига амал қилингани ҳолда ҳар бир
фан ўзининг предмети, мазмуни ва вазифаларини бажариши учун махсус методига ҳам эга
бўлишлари лозим.
Молиявий ва бошқарув таҳлили фани ҳам корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар
фаолиятини ўрганишда диалектик-материалистик метод қонуниятларига амал қилади.
Иқтисодий адабиётларда молиявий ва бошқарув таҳлили методининг корхона
(фирма), ташкилот, муассаса, бирлашма ва ҳ.к. лар хўжалик жараёнларининг содир
бўлиши ва ривожланишини ўрганишдаги диалектик ёндашиш усулларига айтилади деб
таьриф берилган. Таҳлил методининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб:
— хўжалик фаолиятини ифодаловчи кўпгина кўрсаткичлар системасини қўллаш;
— ўрганилаётган кўрсаткичларнинг ўзгариш ва фарқ сабабларини тўлиқ
аниқлаш;
— иқтисодий самарадорликка эришиш мақсадида кўрсаткичларни бир-бирига боғлиқ
ҳолда ўрганиш ва ҳ.к.
Таҳлил методининг таьрифига кўра хўжалик жараёнларини ўрганишда диалектик
ёндашишлик, яьни ҳар бир жараён, иқтисодий ҳодиса бор, мавжуд ва ривожланишда деб
қаралади. Бу жараёнлар сондан сифат ўзгаришига ва янги сифатининг пайдо бўлишига,
инкорни-инкор қилиш, қарама-қаршилик курашига, эскининг тугаши, янги-илғор
жараёнларнинг пайдо бўлиш хусусиятига эга бўладилар. Хуллас, диалектик-
материалистик метод ва унинг барча усуллари хўжалик жараёнларини ўрганишда, таҳлил
қилишда ўз аксини топади.
Молиявий ва бошқарув таҳлил методининг таьрифида унинг эьтиборли хусусиятлари
ҳам кўрсатилган, жумладан, хўжалик жараёнлари ва иқтисодий воқеаларни таҳлил
қилишда жуда кўплаб кўрсаткичлардан фойдаланиш кераклиги.
Бу кўрсаткичлар таҳлил қилинаётган иқтисодий жараённинг мазмуни ва ҳажмига
боғлиқ бўлади, ҳатто таҳлил натижасида янги, аввал мўлжалланмаган кўрсаткичлар ҳам
аниқланиши мумкин. Ўрганилаётган хўжалик жараёнларининг фарқланиши ва ўзгариши
сабаблари таьсир кўрсатган омилларни ҳисоблаш таҳлил методининг яна бир ўзига хос
хусусиятидир. Чунки таҳлил қшинаётган иқтисодий жараёнлар доимо бир-бири билан
узвий боғлиқ ва алоқада бўлади, таҳлил эса бу боғлиқлик ва алоқаларни аниқ ўлчаш ва
ўрганиш имкониятига эга. Ҳатто айрим олинган хўжалик жараёни бутун бир якуний
натижага сезиларли таьсир кўрсатади ва ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. Шунинг учун
ҳам хўжалик фаолиятининг ўзгариши сабаблари, таьсир этувчи асосий ва қўшимча
омилларни аниқлаш, таҳлил методининг муҳим хусусияти бўлиб саналади.
Айниқса, таьсир кўрсатган сабаб ва омилларни тўғри гуруҳлаш, хўжалик фаолиятини
таҳлил қилишнинг сифатли бўлишида муҳим рол ўйнайди.
Молиявий ва бошқарув таҳлили методининг яна бир ўзига хос томони ўрганилаётган
кўрсаткич ва хўжалик жараёнлари бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги ва боғланишдагина
ўлчаш, яьни, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳажмига таьсир этувчи
сабабларни ўрганишдир.
Масалан, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот ҳажми уч гуруҳ омиллар: ишчи кучи,
меҳнат қуроллари ва меҳнат буюмларидан фойдаланишликка боғлиқ. Ўз навбатида ҳар бир
гуруҳ омиллари майда элемемтларга бўлинади. Меҳнат кучидан фойдаланиш омили сон ва
сифатга ажратилади. Сон омили бу ишчилар сони, сифат эса меҳнат унумдорлиги (битта
ишчига ишлаб чиқарилган маҳсулот)га, ишчининг ўртача бир йилдаги унуми эса
бажарилган бир йиллик киши-кунлари, иш вақтининг узунлиги ва битта ишичининг бир
йилда ишлаган киши-соатига боғлиқ. Бу санаб ўтилтан ҳар бир кўрсаткич эса яна бошқа
сабабга боғлиқ. Ўртача битта ишчининг бир йилда ишлаган киши-кунлар сонининг ҳажми
қўшимча дам олиш, ишга келмаслик, узоқ сафарга бориш, касаллиги ва корхона айби
билан ишламаслик каби сабаблар таьсир кўрсатади.
Демак, барча кўрсаткичлар бир-бири билан занжирли боғланиб кетган ва бу умумий
занжир, системада ҳар бир омилнинг ўз ўрни ва таьсир кўрсатиш ҳажми бор. Таҳлил
жараёнида эьтиборга олинмаган ҳар битга кўрсаткич ёки омил, натижаларни ноаниқ
бўлишига, ҳатто, иқтисодчиларни нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб таькидлаш мумкинки, таҳлил методининг муҳим хусусияти
ўрганиладиган иқтисодий кўрсаткични алоҳида, бошқа омиллардан ажратган ҳолда таҳлил
қилмайди, балки улар ўзаро боғлиқлилиги назарда тутилади. Айрим ҳолларда
ўрганилаётган кўрсаткичнинг ўзгариш сабаблари таьсир этиши бир хил ўзгармас шарт-
шароитда айнан ўхшашлиги иқтисодий тахлилда қўлданилади, айрим омиллар таьсири бир
хил шароитда ўзгармас деб қаралади.
Одатда илмий усуллардан фойдаланилганда, ҳар қандай турдаги таҳлил
мувафаққиятли чиқади. Таҳлил қилишнинг тўғри танланган усули кўпинча унинг
натижасини олдиндан аниқлайди. Илмий усулда фанни текшириш кўпинча, диалектик
усулга асосланиши тушунилади. Тушунишнинг диалектик усули, ҳамма ҳодиса ва
жараёнларни мунтазам ҳаракатда, ўзгаришда, ривожланишда кўриш зарурлигини
билдиради. Молиявий ва бошқарув таҳлили усулларининг характерли жиҳатларидан бири
— мунтазам таққослаб туришдир.
Диалектика ҳар бир жараённи, ҳар бир ҳодисани бирлик ва қарама-қаршиликлар кураши
деб қараш кераклигини ўргатади. Бундан ҳар бир ҳодиса ва жараёнларни ички қарама-
қаршиликлар, ижобий ва салбий томонларини ўрганиб чиқиш зарурлиги келиб чиқади. Бу
ҳам таҳлилнинг характерли жиҳатларидан биридир. Таҳлил қилишда диалектик усулдан
фойдаланиш, корхона хўжалик фаолиятини урганиб чиқишда барча боғлиқ томонларини
ҳисобга олинишини англатади. Ҳеч қайси ҳодиса, агар у алоҳида текширилса тўғри
тушунчага эга бўлмайди. Бу ҳам таҳлилнинг характерли жиҳатларидан биридир. Таҳлилнинг
муҳим услубий жиҳатларидан бири, у нафақат сабаб-оқибатларни аниқлабгина қолмай, балки
у сон жиҳатдан тавсиф беради, яьни ҳар бир омилнинг фаолият натижаларига қай миқдорда
таьсир кўрсатишини аниқлайди, бу эса молиявий ва бошқарув таҳлилининг янада осонроқ
бўлишини таьминлайди.
Системали ёндошиш эса ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни босқичма-босқич
таҳлил қилиш, уларни ўзаро боғлиқ ҳолда текшириш муфассал деталларда ўрганилишини
кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |