1-Мавзу: «МЕҲнат иқтисодиёти» фанининг предмети ва мазмуни режа



Download 45,1 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi45,1 Kb.
#94841
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу маъруза матн

1-Мавзу: «МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ

Режа:

1.1. «Меҳнат иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

1.2. «Меҳнат» ҳақидаги асосий тушунчалар

1.3. Меҳнатнинг инсон ва жамиятнинг ривожланишидаги ўрни




1.1. «Меҳнат иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

Амалий ҳаётда хилма-хил ижтимоий-меҳнат муносабатлари мавжуд ва ундаги турли ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни «Меҳнат иқтисодиёти» фани ўрганади. Шунинг учун ҳам «Меҳнат иқтисодиёти» - бу, меҳнат бозори фаолият кўрсатаётган даврида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилишдир. Мазкур тушунчани кенгроқ таърифи қуйидагича: «Меҳнат иқтисодиёти» - бу, иш берувчи ва ёлланма ходимларнинг меҳнат жараёнида юзага келадиган иқтисодий ва ижтимоий муносабатларини ифода этадиган фандир.


«Меҳнат иқтисодиёти» фани нисбатан янги фанлар гуруҳига киради. Бу фан «Иқтисодиёт назарияси»нинг бир бўлимини ташкил этган бўлиб, у ўтган асрнинг 70-йилларида алоҳида фан сифатида шаклланди1. «Меҳнат иқтисодиёти» фани ўз тадқиқотларида статистик ва математик усуллардан кенг фойдаланади.
«Меҳнат иқтисодиёти» фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, моҳияти намоён бўлишининг ўзига хос шакллари, чунончи, иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги каби шаклларини ўрганади. «Меҳнат иқтисодиёти» иқтисодий фан сифатида жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараёнларини тушунтиради. «Меҳнат иқтисодиёти» асосларини билиш мутахассисга рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ўрганишга мавҳумлашган ҳолда ва асосли равишда ёндашиш, уларнинг ҳарактерлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш имконини беради.
«Меҳнат иқтисодиёти» фанининг предмети – меҳнат жараёнида турли омиллар – техникавий, ташкилий, кадрлар ёки бошқа характердаги омиллар таъсири остида қарор топадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир. Бу фан меҳнат жараёнини, яъни ривожланишдаги, ҳаракатдаги фаолиятни ўрганади. Бундай ёндашув тасодифий нарсаларни чиқариб ташлаб, асосий эътиборни объектив ва типик нарсаларга қаратиш, фанни янада чуқур ўрганиш учун меҳнат муносабатлари соҳасидаги тўғри дунёқарашни ифодалаш имконини беради.

Download 45,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish