Иқтисодий маьлумотларни таққослаш юқоридаги шартларга амал этган ҳолда
таҳлилни бажариш, натижаларни аниқ ва бор ҳақиқатни тўғри ифодалашга ёрдам беради.
Бундай таққослаш натижасида корхонанинг янги маҳсулот ишлаб чиқариши тўғрисидаги
кўрсаткичларини ўтган даврларга нисбатан ўзгаришини таҳлил қилиш мумкин.
2.4. Гуруҳлаштириш усули ва унинг таҳлилда қўлланилиши
Ҳар бир иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар энг аввало бошланғич ҳужжатларда акс
эттирилади. Бу бошланғич ҳужжатлардаги маьлумотларни таҳлил қилиш учун, улар
маьлум тартибга солиниши «аналитик группалаштириш зарур. Аналитик группалаштириш
— бу йиғма умумий маьлумотлардан алоҳида муҳим белгилари ва хусусиятлари бўйича
гуруҳларга ажратишдир.
Гуруҳлаштириш усули ~ иқтисодий изланишларда бир таркибли, кўплаб
кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигини тавсифлашдаги муҳим усул
сифатида
қўлланилади. Маьлумотлар ўзининг гуруҳлаш белгиси бўйича турлича
таркибланган ҳолда ўрганилади. Бу эса кўрсаткичларнинг ўзаро
бир-бирига нисбатан
қиёсий ўзгаришларини, уларнинг сабабларини аниқлаш, баҳолаш имконини беради.
Шунингдек, гуруҳлаш усули молиявий ва бошқарув таҳлили учун зарур бўлган
маьлумотларни қайта ишлашда ҳам муҳим ҳисобланади.
Гуруҳлаш ёрдамида ўрганилаётган кўрсаткичлар таркибидаги илғор корхоналарга
тегишли бўлган маьлумотларни оммалаштириш ҳам мумкин.
Аналитик гуруҳлар ўзининг мақсади ва мазмунига қараб: типологик,
таркибий ва
омилли гуруҳдарга ажратилади. Бундай гуруҳлар тузишга, саноат корхоналарида барча
ходимларни категорияларга ажратилишини мисол қилиш мумкин. Саноат ишлаб чиқариш
ходимларининг категорияларига қараб, асосий ва ёрдамчи ишчиларга,
инженер-техник
ходимлар ва ишчилар ўртасидаги нисбатларни қай даражадалиги ўрганилади. Шу билан
бирга, кейинчалик, ҳар бир категориядаги ходимларни ўз ичида яна майда гуруҳчалар
тузилиши мумкин. Масалан: ишчилар категориясини ҳисоб коди бўйича яна бўлакларга
бўлиш мумкин.
Таркибий гуруҳлаштириш ~ умумий йирик белгилар бўйича
тузилган группалар
ичидан айрим қонуниятлар ва белгиларни ўрганишга мўлжалланади. Масалан: умумий
ишчилар сонининг малакаси,
маьлумоти, иш (тартиби) тажрибаси, ёши, жинси ва бошқа
белгилари бўйича ўрганиш.
Омилли гуруҳлаштириш — ўрганиладиган ҳодиса ва қонуниятларнинг ўзгариш сабаб-
оқибатларига таьсир этувчи омиллар бўйича гуруҳларга ажратишга мўлжалланади. Бундай
Bir xil hisoblangan va bir asosli ko’rsatkichlarnigina
taqqoslash
Aniqlanish usuli bir xil bo’lgan ko’rsatkichlarni taqqoslash
Bir xil davriylikdagiko’rsatkichlarnigina taqqoslash
O’zaro o’xshash va yaqin bolgan, ixtisosligibir xil
korxonalarko’rsatkichlarni taqqoslash
Va
hakozo shartlar
гуруҳларга ходимларнинг ойлик маошининг ўзгаришини ва уларнинг иш стажига
боғлиқлигига қараб гуруҳлар тузишни мисол қилииб келтириш мумкин.
Бу юқорида келтирилган гуруҳлаштиришнинг барча турлари хўжалик фаолиятини
таҳлил қилишда қўлланилади. Ҳозирги тузилаётган ҳисобот
формаларида келтирилган
маьлумотлар ҳам маьлум белгилари ва хусусиятларига қараб гуруҳларга ажратилган ҳолда,
меҳнат кўрсаткичларни ходимлар категориялари бўйича, уларга сарфланган меҳнат ҳақи
(5форма), сарфланган харажат турлари бўйича (22форма) гуруҳлаштирилиб келтирилган.
Ҳисоботлардаги маьлумотларнинг гуруҳлаштирилиб, келтирилганлиги иқтисодий
таҳлилни осонлаштиради.
Бошқарув ишларни қуйи звенодан юқорига қараб катталашуви билан гуруҳлаштириш
усулининг аҳамияти ва мазмуни ўса боради. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда
гуруҳлаштириш қўлланилса маьлум талаб ва қонуниятларга амал қилинади. Масалан:
типологик гуруҳлар тузганда иқтисодий асосланган, таҳлилда аниқ қонуниятлар
кўринадиган гуруҳ тузимига интилиш лозим.
Таркибли ва омилли гуруҳлаштиришда эса — гуруҳлар оралиғидаги фарқлар,
масофалар бир-бирига мосланиши лозим. Масалан, ширкат хўжалигида 12 та пахтачилик
билан шуғулланувчи ижарачи деҳқонлар мавжуд бўлиб, улардаги ҳосилдорлик
кўрсаткичлари ўрганилиши лозим бўлса, қуйидагича гуруҳлаштирилиб, таҳлил мақсадга
мувофиқ.
3-ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: