201
3.
Кондратьева, И.Ю., Новый объект стандартизации–Индау/И.Ю. Кондратьева, Л.В.Павлов,
В.Л.Павлов// Картофель и овощи.–2010.-№7. –С.20.
4.
Номозов Х., Тошпўлатов С., Рўзметов М. Мирзачўл ҳудуди суғориладиган тупроқларининг
мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини ошириш йўллари. –Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси,
2004. –116 б.
5.
Сирдарѐ ва Жиззах вилоятларининг суғориладиган тупроқлари. –Тошкент: Фан, 2005. –253 б.
СОЯНИНГ КОЛЛЕКЦИЯ КЎЧАТЗОРИДАГИ ИСТИҚБОЛЛИ НАВ НАМУНАЛАРИ
М.А.Саттаров, Р.У.Саитканова, Х. Идрисов, Д.Р.Саитхонова
Шоличилик илмий тадқиқот институти
Донли экинлари салмоғида
дуккакли дон экинлари, жумладан соя нинг ўрни алоҳида
ҳисобланади. Соя илдизида фойда бўладиган туганаклар ҳисобига тупроқни соф азот элементи билан
бойитиши, табиатдаги эркин азотни ўзлаштирувчи бўлганлиги туфайли деҳқончиликда муҳим аҳамиятга
эга.
Соя ўсимлигининг кундан кунга экин майдонлари кенгайиб бормоқда, сабаби донидан
олинадиган қиммат баҳо озиқ- овқат махсулотларининг турлари кўпайиб, қайта ишлашнинг қамрови
юқори бўлган техник экин ҳисобланади.
Соя ўсимлиги озиқ-овқатда, техникада, консерва тайѐрлашда, сут, қандолат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришда, ем-хашак сифатида ишлатилади Соя дон дуккакли экинлари орасида тўйимлилиги бўйича
юқори ўринни эгаллайди, соя дони таркибида 38-52 % оқсил, 22-25 % ѐғ, минерал моддалар, витаминлар,
похолида эса 4-5% оқсил ва 5 % гача ѐғ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ―Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ―2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони
етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2832-сонли қарорига ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ги ПҚ-3144-сонли Қарори қабул қилинди ва унга кўра мамлакатимизда
соя етиштиришни кўпайтириш мақсадида 2017-2021 йилларда соя экини майдонларини босқичма-босқич
ошириб бориш кўзда тутилган. Хусусан, 2021 йилга келиб соя экини майдонини 37 минг 300 гектарга
етказиш режалаштирилган.
Соя экинига ҳозирги вақтда ҳам асосий, ҳам такрорий экин сифатида алоҳида аҳамият
берилмоқда. Айниқса, такрорий экин сифатида бир дала майдонидан икки марта ҳосил етиштириш ҳамда
бир дала майдонидан икки марта даромад олиш фермерларни ҳам моддий томондан қизиқтирилмоқда.Соя
донини ишлаб чиқишдаги асосий муамма-бу мавжуд навларнинг махсулдорлигини пастлиги, тез
айниши,ўз хусусиятларини ноқулой шароитда тез йўқотиши. Бу муаммони ҳал қилиш
учун соянинг
серҳосил, ҳар хил иқлим шароитларга мос янги навларини яратиш лозим.
Юқори ҳосил етиштиришда навнинг ўрни каттадир, чунки ўртача ҳосилдорликнинг 30%и навга
боғликдир. Тошкент шоли дон ва дуккакли экинлар илмий тажриба
станциясида соянинг нав
намуналарининг коллекцияси ўрганилмоқда. 2017 йилда жаҳон коллекцияси нав намуналаридан ташкил
топган коллекция кўчатзорида соянинг 239 та нав намунаси экиб ўрганилди.Экиш мъери гектарига 60
кг,қатор оралиғи 60 см,ўсимликлар оралиғи 10см, ҳар бир уяда 2 та дан уруғ, экиш чуқурлиги 4-5 см,экин
майдони 1.8м
2
бўлиб қайтариқсиз, назорат қилиб районлашган Ўзбек-2 ва Ўзбек-6 навлари ҳар 10 та
намунадан кейин экилди.
Ўсимликнинг ўсув даврида нав синов комиссияси томонидан ишлаб чиқарилган қўлланма асосида
барча фенологик кузатишлар олиб борилди шу жумладан ўсимликнинг униб чиқиши, шохланиши,
гуллаши, дуккаклаши ва пишиш даврлари қайд этилди . Пишиш даврида биометрик тахлил учун соянинг
10 та нав-намунаси танлаб олинди ҳар бир нав намунасидан 5-тадан ўсимлик олинди. Бу
тахлилда нав
намуналарнинг ўсув даври, бўйи, пастки дуккак жойланиши, шохлар сони, бир ўсимликда дуккак сони,
бир ўсимликдаги дон вазни, 1000 та дон оғирлиги аникланди. Қимматли хўжалик кўрсаткичлари юқори
бўлган соя нав намуналари танлаб олинди ва тўлиқ тавсифномаси жадвалда келтирилди.
Жадвалдан яхши хўжалик кўрсаткичларга эга булиб танлаб олинган нав намуналарнинг усув
даврлари бўйича куйидагича ажратилди:эртапишар 6402 (Ўзбекистон), 8590(АҚШ), 514116 (Корея) ,К-
14 (АҚШ),8852(Тошкент) ўртапишар 512857, К-22(Австралия) ва кечпишар 512829 (АКШ)
намуналардир.
Бу коллекция кўчатзоридан ажратиб олинган нав намуналари морфологик ва биологик
кўрсаткичлари билан назорат навига нисбатан яхши бўлиб, пояси тик ўсувчан, бир ўсимликда дуккаклар
сони юқори ва пастки дуккакни жойланиши юқори бўлганлиги билан ажралиб туради.Усув даври буйича
назоратга нисбатан танлаб олган нав намуналар 3-15 кун олдин пишиб етилди.Пастки дуккак
жойлашишига келсак энг юкори курсаткичлар 01821(Япония),К-22 (Австралия)
нав нанмуналарида булиб