151
МАМЛАКАТИМИЗДА ЮҚОРИ СИФАТЛИ, ЭКОЛОГИК СОФ МОЙЛИ ЭКИНЛАР
ЕТИШТИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ
С.Я.Исламов., З.З.Джамалов
Тошкент давлат аграр университети
Республикаизнинг озиқ-овқат саноатида Ёғ-мой ишлаб чиқариш соҳаси етакчи ўринлардан бирини
эгаллайди. Мамлакатимиз агросаноат комплексида интеграция жараѐнларини такомиллаштириш ва
чуқурлаштиришга ижобий таъсир кўрсатаѐтган ушбу тармоқ маҳсулот сифатини
ошириш ва турларини
кенгайтириш, хом ашѐдан тўлиқ ҳамда cамарали фойдаланиш, аҳоли эҳтиѐжи арзон ва сифатли ѐғ билан
таъминлаш ва аҳоли бандлиги масалаларини ҳал этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз халқ хўжалигида, айниқса аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим
ўринни эгаллайдиган ―Ўзпахтаѐғ‖ акциядорлик жамиятида олиб борилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар
ижобий натижаларни бермоқда.
Ҳар йили соҳанинг истиқболини белгилаб берувчи ва узоқ йилларга мўлжаллаб қабул қилинаѐтган
Давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Давлат дастурларида белгиланган мақсад ва вазифалар
мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиѐти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 февралдаги Қарорига кўра, ноанъанавий
мойли экинлар экиш ва етиштиришни кўпайтириш Давлат дастури тасдиқланди. Мазкур дастур ижросини
таъминлаш мақсадида ―Ўзбекозиқовқатхолдинг‖ холдинг компанияси тизимидаги ѐғ-мой корхоналари
3900 гектар, шу жумладан: 1600 гектар кунгабоқар ва 2300 гектар майдонда махсар экинларини экишни
таъминлаш кўзланган. Бугунги кундаги Давлат сиѐсати мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини
жадал
ривожлантириш, қайта ишлаш саноатини модернизация қилиш ҳамда аҳолини арзон ва юқори
сифатли
озиқ-овқат
маҳсулотлари
билан
таъминлашга
катта
эътибор
қаратилган.
Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича харакатлар стратегияси Давлат дастури 2017 йил 7
февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан қабўл қилинди. Ушбу дастур беш бўлимни уз ичига олган
бўлиб,
харакатлар
стратегиясининг
учинчи
бўлиими
Иқтисодиѐтни
ривожлантириш
ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишига бағишланади. Давлат дастўрининг 3.3-бандида Қишлоқ
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришга қаратилган. Бунда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайѐр ва тайѐр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини
ишлаб чиқиш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта
ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкциялаш ва модернизация қилиш бўйича
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.[1]
Пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка,
сабзавот, озуқа ва ѐғ
олинадиган экинларни экиш, бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш белгилаб
берилган бўлса, Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги ―2017-2021 йилларда Республикада соя экини
экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги‖ ПҚ-2832-сонли қарорида
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ―Ўзпахтасаноатэкспорт‖ холдинг компанияси ва ―Ўзпахтаѐғ‖ АЖ
томонидан аҳолини арзон ва сифатли ѐғ-мой билан таъминлаш мақсадида, турли тупроқ-иқлим
шароитларга
мослашган, серҳосил, эртапишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган соянинг
нав ва дурагайларини экиш, таркибида мой миқдори юқори бўлган соя ҳосили етиштириш бўйича илғор
тажрибага эга бўлган хорижий ҳамкорларни жалб қилишдек бир қатор
вазифаларни амалга ошириш
ишлари назарда тутилган.
Республикамиз аҳолисини ѐғ-мой маҳсулотлари билан янада тўлиқроқ таъминлашда ғалладан
бўшаган майдонларда мойли экинларни такрорий экиш муҳим ўрин тутади. Жумладан, фермерларимиз
иккинчи экин сифатида кунгабоқар, соя экиб, ҳар гектардан 15–20 центнергача ҳосил етиштиришлари
мумкин. Бунда кунгабоқарнинг
тезпишар, серҳосил, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли
«Душко» дурагайи ҳамда «Жаҳонгир», «Бузулук» ва «КК-1», соянинг эса «Орзу», «Нафис», «Парвоз»,
«Фортуна», «Фаворит» навларини экишни тавсия этамиз.[2]
Кунгабоқар етиштириш. Кунгабоқардан кўзланган ҳосилни етиштириш учун ерни экишга тез ва
сифатли тайѐрлаш талаб этилади. Донли экинлардан бўшаган ерлар қақраб қолган бўлса, ҳайдашдан
олдин 600–900 м3/га миқдорда суғорилади. Тупроқ етилиши билан 30 см чуқурликда ҳайдалади. Шудгор
остига фосфор ва калийли ўғитлар йиллик миқдорини солиш мақсадга мувофиқ.
Ерга беришда зиг-заг борона билан 5–6 см чуқурликда икки марта бороналаб, мола бостирилади.
Бунда дала юзаси текис бўлса, уруғнинг бир меъѐрда экилиши таъминланади.
Шунингдек, кунгабоқар
уруғларини экишга тайѐрлашга ҳам жиддий эътибор бериш зарур.
Ҳосилдорликни оширувчи омиллардан бири уруғнинг кондицион намликда бўлишидир. Уруғ
йирик ва оғир бўлса, бир текисда, хатосиз униб чиқади. Экишдан 5–6 кун аввал кунгабоқар уруғини
152
брезент устига 5–7 см қалинликда ѐйиб, кунига икки марта ағдариб турилса, қуѐш нуридан баҳра олган
уруғларнинг унувчанлиги ошади.
Уруғ 5–6 см чуқурликка экилади. Агар ерда намлик етарли бўлмаса, уруғни экиш баробарида жўяк
олиниб, суғориш зарур. Уруғнинг унувчанлигини ошириш, соғлом ва бақувват ниҳол олиш ҳамда турли
замбуруғли, вирусли касалликларга чидамлилигини оширишни таъминлашда биокимѐвий уруғдорилар
билан ишлов бериб, экиш муҳим аҳамиятга эга.
Соя етиштириш. Соя сифатли тайѐрланган майдонларга кенг қаторлаб 60–70 см кенгликда
экилади. Экиш меъѐри соя навлари, тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, 50 кг/га. дан 70 кг/га. гачани
ташкил этади. Экиш пневматик
сеялкаларда амалга оширилиб, 4–6 см чуқурликка экилади ва уруғ суви
берилади. Кўчат қалинлиги гектарига 300–350 минг донагача бўлади. Эртапишар навларини Такрорий
экин сифатида донли экинлардан кейин июннинг охири ва июлнинг бошларида экиш мумкин.
Деҳқончиликда энг асосий агротехник тадбирлардан бири ўсимликнинг ўсиб-ривожланиш даврида унинг
қатор ораларига ишлов беришга катта аҳамият бериш лозим. Соя униб чиққандан бошлаб то ҳосилни
йиғиб олгунча культивация, ўғитлаш, суғориш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш зарур. Соя
ниҳоллари кўриниб қолиши билан уларга ишлов берилади. Культивацияни ўз вақтида ва сифатли ўтказиб,
бегона ўтларга қарши кураш олиб борилади. Биринчи культивация соя ниҳоллари 3–4 чинбарг чиқарганда
10–12 см чуқурликда ўтказилади. Иккинчи ва учинчи культивация унинг чуқурлиги 8–10 см бўлиши
керак. [3]
Ижтимоий ҳаѐтга тадбиқ этилаѐтган ҳар қандай
дастурлар, амалга оширилаѐтган ислоҳотлар
сиѐсий, ижтимоий, маънавий мазмун-моҳият касб этиши билан бир қаторда, иқтисодий аҳамиятга ҳам эга
бўлади.
Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш айниқса, экологик тоза ва инсон
организми учун фойдали ҳар хил витаминларга бой ҳисобланган ѐғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш
билан бирга республикада ѐғ-мой мустақиллигига эришиш, маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини
ошириб, эркин валюта тушумини киритиш орқали мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтини
яхшилаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: