Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


МИКРОБИОЛОГИК ЎҒИТЛАРНИ САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
МИКРОБИОЛОГИК ЎҒИТЛАРНИ САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА
ЕТИШТИРИШДА ҚЎЛЛАШ 
В.В.Бережнова, Х.Т.Караходжаева, Г.М.Маматраимова
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ
Минерал ўғитларни камайтириш учун ҳар хил микробиологик ўғитлар қўлланилмоқда, бу 
сапрофит микроорганизмларни қўллаш тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради. 
Сапрофит микроорганизм қўлланганда бир вақтнинг ўзида тупроқ балансни (меъѐрини) ушлаб туриш 
имкониятига эга.
Микробиологик препарат, Ризоторфин (бактериялар штамида), Агрофил (ҳосилини ошириш учун), 
Флавобактерин (азотобактерин асосида) ва бошқа ўғитлар кенг қўлланилмоқда.
Картошка ҳосилин ошириш учун таркибида гумин моддалари бирикмаси, фульвокислотали макро-
микроэлементлар, органик бирикма холида, минерал ва органо-минерал ўғитларга нисбатан ўрганилмоқда 
(Марухленко А.В, Борисова Н.Г, Марухленко А.В., 2005 г). 
Органо-минерални ўғитлар картошкачиликда қўлланилмоқда. 
Бу комплекс бирикмалар меъѐри NРК, гуминли бирикмалар, минерал комплекс биргаликда 
қўлланилмоқда. Кўрсатилган органик ва органо-минерал ўғитлар тупроқда миқдорини ушлаб туради, 
минерал ўғитлар камайишига олиб келади (Федорова Л.С, Тимошкина Н.А, Новинков М.А, 2005 г). 
Гуминли ўғит Дарина – 2 Москва вилоятидакартошкани Невский навида ҳосилдорликни 30 % га 
оширган (Нурузара Ромин, Кухаревская О.В., 2006 г). 
Росток препарати – бу гумунли ўстирувчи модда кресс салатида қўлланилганда ҳосилни 21% га 
оширган ва тупроқдаги азотлинитрат миқдорини 672 мг/кг (37,2 %) га, назорат вариантга нисбатан 
камайтиради. Шу қаторда қуруқ модда ва қанд миқдорини 21-25 % га оширган (Грехова И.В, Пятуха В.И., 
2005 г). 
Тадқиқот натижалари 
Бизнинг тажрибаларимиз шуни кўрсатдики тупроққа биоазот, 50 % 
миқдордаги азотли ўғит, гўнг ва биогумус билан биргаликда берилганда, ҳамда алоҳида қўлланилганда 
ҳам тупроқда нитрат азотини оширмаслиги кузатилди, сабаби ўсимлик ва микроорганизмлар уни ўзига 
тез ўзлаштиришига боғлиф бўлиши мумкин. Биоазот сувда эрувчан фосфор ва ҳаракатчан фосфор 
формаларига таъсир этмасада ўсув даврининг охирида камайиши кузатилди. 
Биоазотни гўнг, биогумус ва кам миқдордаги минерал ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда, 
минерал азот ўғити элементлариниг суғориш суви билан чиқиб кетишини камайтирди, бу сув ҳавзалари ва 
каналларга нитрат азоти ва бошқа токсид элементларини тушишини камайтирди. 
Биоазотни гўнг, биогумус ва 50 % миқдордаги минерал ўғит билан биргаликда қўлланилганда, 
тупроқни унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатди (тупроқни 0-40 см қатламида чиринди миқдори 2,058 
т/га кўпайди).
Худди шу меъѐрдаги ўғитлар помидорда қўлланилганда ўсимликни ўсиши ва ривожланиши 
кузатилиб, ҳосилдорлик 17 % га ҳамда ундан юқори фоизга ошиши кузатилди. Иқтисодий самарадорлик 
гектарига 228 минг сўмни ташкил этди. 
Помидор мевасининг энг яхши сифат кўрсатгичи N 50 % РК 75 % + гўнг 25 % + биоазот 25 % 
берилган вариантда бўлиб, қанд-3,3 %, сувда эрувчан қуруқ модда-5,6 %, аскорбин кислота-32,1 мг%, 
нордонлиги-0,44 %, нитрат азоти-йўқ , N
150
Р
150
К
100
берилган вариантда мос равишда 2,91 %, 5,2 %, 30,3 


159 
мг%, 0,44 %, 15,32 мг/кг ни ташкил қилди. Пестицидлар ва оғир металлар рухсат этилган ПДК 
концентрация чегарасидан ошмаганлигини кўрсатди. 
Помидор ўсимлигида экологик тоза ва физиологик фаол модддалардан Аллогипсан, Гипсафон 
(ЎзРФА Микробиология ва химия институтлари ҳамкорлигида тайѐрланган) 0,01 % ли (600 л/га) 
эритмаси помидор ўсимлигини қийғос гуллаш ва мева туккан даврида икки маротаба ўсимликка 
пуркалганда, ўсиб-ривожланишига, мева тўпланишига, мева йириклигига, мева сифатига ва 
ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатди. Аллогипсан, Гипсафон ўғитлари 50 % миқдордаги минерал 
ўғитлар, биоазот ва органик ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда, помидорда юқори ҳосилдорлик 24 
га/т, назорат вариантда 17,9 га/т бўлди.
Мустақил Республикамиз қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш учун ўзининг 
ўғитлар базасини яратиш керак, айниқса фосфорли ўғитлар учун, чунки фосфорли ўғитлар асосан четдан 
келтириларди.
Республикамизнинг Муборак ва Қизил-қум захира конларидан олинган фосфорит ўғити сувдв 
эрувчан ва харакатчан фосфор формалари, олиб келинадиган ўғитларга тенг келиб, худди шу фосфорит 
ўғити формаси картошкада ҳосилдорликни ошишига олиб келди. Бу эса ўғит таркибида макро-
микроэлементлар, кальций, темир ва бошқа элементларнинг борлигидир. Олинган ҳосил биокимѐвий 
анализ таҳлил қилинганда пестицидлар, оғир металлар ПДК кўрсатгичи бўйича аниқланмади. 
Картошкада фосфорли ўғитлар 50 % гача камайтирилиб, ўрнига фосфоробактерин ўғити
берилганда тупроқда сувда эрувчан фосфор ва ҳаракатчан фосфор миқдори камаймади, фосфорнинг 
суғориш суви билан ювилиши камайди. Картошкани ўсиши-ривожланиши, ҳосилдорлиги, таворлик 
хусусияти ҳамда қуруқ модда миқдори ошди. Картошкада нитрат миқдори камайди, пестицидлар ва оғир 
металлар ПДК кўрсатгичи бўйича аниқланмади. 
Органик микробиологик ўғит – гумат асосидаги фойдали микроорганизмлардан ташкил топган.
Минерал ўғитлар NРК 50 % гача камайтирилиб, ўрнига органик микробиологик ўғит берилганда, худди 
шу ўғит гўнг ва бошқа органик ўғитлар билан биргаликда қўлланилганда тупроқ унумдорлиги камаймаган 
холда картошка ҳосилдорлиги ошди. Вегетация охирида тупроқдаги чиринди миқдори, тўлиқ NРК 
берилган вариантга нисбатан юқори бўлди. Ҳосилдорлик тўлиқ NРК берилган вариант билан 
таққосланганда 10,9-17,5 % га ошди. Сифат кўрсатгичлари юқори бўлиб, қуруқ модда-17,7 %, крахмал-
12,2 % , N-NО
3
– 16,5 мг/кг, NРК вариантда бу кўрсатгичлар 16,8 %, 11,5 %, 21,2 мг/кг ни ташкил этди. 
Пестицидлар ва оғир металлар ПДК кўрсатгичи бўйича аниқланмади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish