Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. 
2.
Т.Б.Азизов, Мойли экинларни етиштириш агротехнологияси, ―фан‖ нашриѐти, тошкент 2005 й. 
3.
И.Анорбоев, Мойли экинлар етиштириш бўйича тавсиялар, Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги.
http://agro.uz/uz/services/recommendations/4712/ 
УНАБИ – ЧИЛОНЖИЙДА ЕТИШТИРИШГА ЭЪТИБОР БЕРАЙЛИК! 
 
И.Т.Нормуратов,Э.Ахмедов, Д.У.Жанакова, И.Ч.Намозов, И.Оманов 
Тошкент давлат аграр университети 
Унаби, яъни чилонжийда - республикамизда янги, истиқболли субтропик мевали дарахтлар 
қаторидан мустаҳкам ўринолмоқда. Чилонжийда мевалари серҳосиллиги, қимматли озуқавий ҳамда 
дориворлик хусусиятларига кўра алоҳида ажралиб туради. Чилонжийда навлари республикамизга 
муваффақиятли интродукция қилинган мевали тур ҳисобланиб, узоқ йиллардан бери етиштириб 
келинмоқда. 
Ўзбекистон дендрофлорасини янги қимматли турлар билан бойитиш мақсадида, Хитой 
Республикасидан интродукция қилинган янги чилонжийда навларини боғдорчилик тизимига татбиқ этиш 
муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу мевали турнинг маданий навлари ва халқ селекцияси шакллари Хитойда 
аҳоли томонидан қимматли мевали дарахт сифатида оммавий равишда кўплаб экилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 ноябрдаги ―Унаби (Чилонжийда) 
плантацияларини кенгайтириш, унинг шифобахш ва озиқ-овқатлик хусусиятларидан кенг фойдаланиш 
тўғрисидаги‖ 851-ф сонли фармойишига биноан ушбу фойдали ва шифобахш ўсимликни янада кенгроқ 
кўламда ўстириш тадбирлари кўзда тутилмоқда. Республикамиз ўрмон фонди ерларида чилонжийда 
ўстириш ва ундан юқори ҳосил олиш учун имкониятлар етарлидир.Чилонжийда жуда қадим замонлардан 
халқ табобатида турли касалликларни даволашда қўлланилган. Чилонжийда Хитой, Тибет ва Ҳиндистон 
халқ табобатида, Абу Али ибн Сино яшаган даврдан олдин ҳам доривор восита сифатида 
фойдаланилган.Чилонжийдани мевасида ўша даврларда кўкрак юмшатувчи, оғриқ қолдирувчи, 
тинчлантирувчи, қон босимини пасайтирувчи ва сийдик ҳайдовчи хусусиятлари эга деб ҳисобланган ва шу 
мақсадда касалликларни даволашда қўлланилган. Чилонжийда баргларининг дамламаси астма ва ўпка 
ҳасталикларини даволашда восита сифатида қўлланилган. 
Ўзбекистонда табиий тарқалган ѐввойи чилонжийда мевалари (фақат Тўполанг дарѐ хавзасида 
учрайди) Хитойнинг йирик мевали навларига тенг кела олмайди. Хитой навлари қанд миқдори ва қуруқ 
моддалар миқдорига кўра, юқори кўрсаткичларга эга. Ёввойи чилонжийда мевалари нафақат озиқ-овқат 


153 
аҳамиятига, балки дориворлик хусусиятларига ҳам эга бўлганлиги, шунинг учун улар Марказий Осиѐ ва 
Кавказ ҳалқ табобатида азалдан фойдаланиб келинган. 
Лекин, маданий чилонжийданинг меваси йирик, хушбўй ва мазалилиги сабабли озиқ-овқат 
саноатида хам муҳим аҳамиятга эгалиги сабабли махсус плантацияларда ўстирилади. Шу боис, 
Ўзбекистон шароитида чилонжийданинг бир қанча йирик мевали навлари ўрганилган ва Та-ян-цзао ва 
Да-бай-цзао навлари кенг миқѐсда жорий этиш учун тавсия этилган. 
Чилонжийданинг мевасининг мазаси ѐқимли, уни қуритилган ва қуритилмаган ҳолда истеъмол 
қилиш мумкин. Чилонжийда меваси терилгандан сўнг соя ерда қуритилади ва шу ҳолатда сақланади 
ҳамда истеъмол қилинади. Айниқса, чилонжийда мевасидан қандолатчиликда ва консерва саноатида кенг 
фойдаланилади. Мевасидан шарбат, мураббо ва ичимликлар, консервалар тайѐрланади.
Чилонжийданинг асосий дориворлик хусусиятлари, унинг кўп миқдорда рутин моддасига эга 
эканлигидир. Рутин моддаси мавжудлиги туфайли у гипертония касаллигига чалинган инсонлар учун 
қимматлидир, чунки рутин қон томирларини кенгайтиради, эластиклигини оширади, мустаҳкамлайди ва 
ѐрилишдан сақлайди. Республикамизда Чилонжийданикенгроқ тарқалишига тўсқинлик қилаѐтган асосий 
омил - бу кўчатларини етишмовчилиги ва плантацияларда ўстиришнинг илмий асосланган агротехникаси 
ишлаб чиқилмаганлигидир. 
Чилонжийда 
(Zizyphus jujiba)
жумрутдошлар 
(Rhamnaceae
)оиласига мансуб бўлиб, 
Zizyphus-
туркумига доим яшил ва баргини тўкувчи дарахт ва буталар турига киради. Оддий чилонжийда 
баландлиги 3-8 м бўлган дарахт, шохлари ҳар томонга қараб тарвақайлаб ўсади. Ёш шохлари туклар билан 
қопланган. Барглари чўзиқ тухумсимон юқори томони бир оз чўзиқ пластинкаси ассиметрик, йирик 
томирли, қисқа банди ѐрдамида поя ва шохларида кетма-кет жойлашган.
Барг пластинкасининг узунлиги 3,5-4 см, эни 1,5-2 см, четлари тўмтоқ, тишсимон, устки томони 
туксиз, ялтироқ, ранги яшил пастки томони оч яшил, томирлари тук билан қопланган. Барг банди ҳам 
тукли, майда яшилсимон рангли гуллари барг қўлтиғидан ўсиб чиққан ярим соябон тўпгулга жойлашган. 
Меваси шарсимон ѐки чўзинчоқ, майда (узунлиги тахминан 1,3 см, эни 1,2 см) шираси кам, юмшоқ қисми 
қуруқроқ, мазаси нордон-ширин.Мева данаги қизғиш-қўнғиррангда, чўзинчоқ йирик, ўткир учли ва қаттиқ 
бўлади. У меванинг 25-30% ни ташкил этади май-июнь ойларида гуллайди, меваси сентябрь-октябрда 
пишиб етилади.Гуллари юлдузчали, яшилсимон-сариқ, ҳидли, майда 0,3-0,4 см диаметрга эга, икки 
жинсли, қисқа бандларда жойлашган. 
Чилонжийда узоқ йиллар халқ селекцияси объекти сифатида кенг ўрганилган, унинг манзарали ва 
истеъмолбоп навлари ва шакллари яратилган. Илмий адабиѐтларда чилоннинг қимматли хўжалик-
биологик белгиларига эга бир неча хил шакллари ҳақида маълумотлар учрайди, жумладан: 
1. Чилоннинг тиконсиз шакли 
(Zizyphus jujuba f. inermis (Bge)
Rehd), у асосан маданий навлар 
орасида учрайди. 
2. 
Чилонжийданинг тиконли шакли
(Zizyphus jujuba f. Spinosa Bge).
Чилоннинг бу шакли ѐввойи 
ҳамда маданий чилонжийдазорларда учрайди ва ѐввойи чилоннинг типик шакли хисобланади. 
3. Чилонжийданингаждарҳо чангали (Zizyphus jujubaf. 
tоrtuosa hоrt)
шакли манзарали дарахт 
сифатида император саройини кўкаламзорлаштиришда фойдаланилган. 
4. Меваси бутилкасимон шаклли
(Zizyphus jujuba f. Lagenitormis Nakai)
бўлиб, уларнинг меваси 
шакли айнан шундайдир.
Чилонжийда 
(Zizyphus)
туркумида чилоннинг қуйидаги бошқа турлари ҳам бўлиб, улар ер шарининг 
турли минтақаларида тарқалган ҳамда мевали тур сифатида халқ хўжалиги аҳамиятига эгадирлар. 
Чилон узоқ яшайди, Хитойда унинг 100 ѐшли дарахтлари кўп учрайди. Чилон 30-40 ѐшидан бошлаб 
серҳосил дарахтга айланади. Чилон ҳар йили ҳосил беради, ҳосилсиз даври кузатилмайди. Ёруғликни 
яхши кўради, доимо ѐруғлик кўп очиқ ерларда алоҳида ўсади.Чилонжийда ер юзида кенг тарқалган 
ўсимликлар қаторига киради, у тропик, субтропик ва илиқ иқлимли ҳудудларда ўсади. 
Бу ўсимлик Ўрта ер денгиз мамлакатларида, Болқон ярим оролида, Туркия, Эрон, Афғонистон, 
Хитой, Мўғулистон, Корея, Япония, Ҳиндистон ва Осиѐ жанубидаги бошқа мамлакатларда ҳамда Африка, 
Австралия, Янги Зеландия ва бошқа ерларда ўсади.Чилонжийда шунингдек бизнинг жанубий 
худудлардаги тоғларда ѐввойи ҳолда учрайди. Марказий Осиѐ республикалари ва Жанубий Қозоғистон 
тоғларининг ўрта қисмида, денгиз сатҳидан 1500 м. гача баландликдаги тош-шағал тупроқли қияларда, 
тепаликларда ва бошқа ерларда чилонжийдани учратиш мумкин. 
Чилонжийда табиий ҳолда Сурхондарѐ (Тўпаланг дарѐси воҳасида) ва Ғарбий Тянь-шань тизма 
тоғларида(Хўжакент, Хумсон)учрайди.
Шундай қилиб, бу ўсимлик турлари, шакллари ва навлари бизнинг минтақаларимиз учун мос кела 
олишини (иссиққа +44
0
С ва совуққа чидамлилиги -24
0
С) исботланган. Вегетация даврининг нисбатан кеч 
(апрель) бошланиши эса, баҳорги совуқлардан зарарланмаслик ва ҳар йили ҳосил беришини таъминловчи 
омил ҳисобланади. Чилонжийда мевалари (3 ойда) октябрь ойида тўлиқ пишиб етилади ва истеъмолбоп 
бўлади. 


154 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish