Озиқлантириш
. Бошоқли дон экинларининг режалаштирилган хосилга қараб озиқлантириш
юқори хосил олишнинг асосий омилларидан биридир. Кузги дон экинлари 50-60 ц/га дон ва шунча миқдор
сомон берганда тупроқдан 160-190 кг/га азот, 55-70 кг/га фосфор ва 80-100 кг/га калийни олиб чиқиб
кетади. Бахорда ўсиш бошлангандан то сут пишиш босқичигача азотни кўп талаб қилади, фосфор ва
калийни эса униб чиққандан бошоқлаш давригача ўзлаштиради. Шуни хисобга олиб 20-30 т/га чириган
гўнг, соф озуқа модда хисобида 160-180 кг/га азот, 90-100 кг/га фосфор, 70-80 кг/га калий ўғитлари бериш
керак. Экишдан олдин фосфорли ва калийли ўғитларни йиллик меъѐрининг хаммасини, азотли ўғитнинг
эса 10-15 % ини бериш мақсадга мувофиқдир. Азотли ўғитни қолган қисмини эса амал даврида
табақалаштириб, яъни туплаш ва найчалаш даврида 65-75 кг/га дан берилади. Бундан ташқари, тупроқ
унумдорлигини хисобга олиб 10-15% га ўғит миқдорини ошириш ѐки камайтириш тавсия этилади.
Суғориш.
Бошоқли дон экинлари амал даври давомида шароитга қараб 2 м
3
/га дан 5-6 минг м3/га
гача сувни буғлатади. Ўсимлик талаб этиладиган сувни 30-50% ини най тортиш ва бошоқлаш
босқичларида ўзлаштиради, шунга кўра навни сувга талабчанлиги аниқланади. Тупроқ-иқлим шароитига,
амал даврига ва нав хусусиятига қараб, бошоқли дон экинлари 4 марта суғорилади. Суғориш асосан
туплаш, найчалаш, бошоқлаш ва сут пишиш даврларида амалга оширилади. Бунда суғоиш меъѐри
дастлабки биринчи ва иккинчи суғоришда 500-600 м3/га, кейинги суғоришларда эса 600-700 м3/га ни
ташкил этиши лозим, захоб яқин (1-3 м) ерларда экинни суғориш миқдори 15-20% камайтирилади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш.
Бошоқли дон экинлари асосан чанг, қорақуя,
қаттиқ қорақуя, фузариоз, занг, уншудринг каби касалликларга қарши курашишда уруғни экишдан олдин
дорилаш асосий вазифа хисобланади. Хозирда уруғларни Раксил, Байтон-универсал, 80% ли Понактин,
75% Витавакс,33% ли Суммиунверсал каби фунгцидлар билан ишлаш яхши самара беради.
Ғалла экинларига ривожланиш даврида хар хил зараркунандалар зиѐн етказади. Булар асосан
шаралар, зарарли хасва, ўсимлик пашшалари, трипс, симқурт, чигиртка кабилардир. Уларга қарши кураш
олиб боришни ўз вақтида ўтказиш хосилдорликни сақлаб қолиш имкониятини яратади. Кимѐвий ишлов
беришда Фоликур БТ 0,3-0,5 л/га, Алто-супер 33% 0,3 л/га, 5% ли каратэ (0,15-0,25 кг/га). 2;5% ли Сумми
Альфа (0,2-0,25 кг/га), 2;5% ли Децис (0,35 кг/га) каби акарицидлардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |