Список использованной литературы
1.Минеев В.Г., Гончаров В.И. Влияние форм азота удобрений на качество зерна озимой пшеницы.//
Зерноводство, №2.1968. –С.31-35.
2. Блюм Б.Г.,
Макарова
И.А.,
Блохин Н.И.
Процесс минерализации азота карбомидно-формальдегидного удобрения
(КФУ) в условиях светлых сероземов.// Хлопководство, 1991. № 12.-С.28-32.
3.Саттаров Ж.С. Ноананавий ўғитларни тайѐрлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фермерлар учун
қўлланма.// -Тошкент. 2016. 1-85 б.
БОШОҚЛИ ДОН ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
И.Кимсанов, Н.Мирхамидова, А.Рахимов
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Кузги бошоқли дон экинларини очиқ ерларда ѐки эртаги экинлардан бўшаган ерларга экишда,
экишдан олдин ерни 28-30 см чуқурликда майин тупроқ чиқариб хайдаш мақсадга мувофиқ. Хайдов
сифатига қараб тупроққа ишлов беришнинг бошқа усуллари амалга оширилади. Бунинг учун ПВР-3,5
ПВР-2,3 мосламали ПА-5-35 ва ПАН-6-35 русумли иш унуми анча юқори бўлган сўқа билан оғир механик
таркибли, бегона ўт босган далаларни қўш қаватли ПЯ-3-35 русумли сўқа билан 27-30 см чуқурликда
хайдаш мақсадга мувофиқ бўлади, сифатли хайдалган ерларни ГН-4 русимли ер текислагичлар ѐрдамида
текисланиб, оғир вазнли БДТ-3 дискали тирма билан ишлаб берилади, сўнгра мол босилади. Бунда иш
унуми анча юқори бўлади, ғаллани мақбул муддатларда экишга имкон туғилади.
Экиш агротехникаси.
Бошоқли дон экинлари асосан СЗ-3,6 русумли ғалла экиш экгичи
(сеялкаси) ѐрдамида экилади.. Экиш чуқурлигига риоя қилиш текис кўчат олишда мухим ахамиятга эга.
Экиш чуқурлиги хар бир худуд, тупроқ, иқлим шароитида ва навнинг биологик хусусиятига кўра
белгиланади. Нам етарли майдонларда экиш чуқурлиги 3-4 см, тупроғи енгил, қумоқ, намлик тезда қуруқ
қоладиган тупроқларда 4-5 см қилиб белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Экиш муддатини белгилашга шу нарсани хисобга олиш зарурки, бунда ўсимлик қишлов
давригача 3-4 та ривожланган поя хосил қилиши керак ѐки 50-60 кун аввал экиш керак. Мақбул экиш
муддати сетябр ойининг охирги ўн кунлиги ва октябр ойининг биринчи ўн кунлиги хисобланади.
Жумхуриятнинг суғориладиган майдонларида хозирги кунда юмшоқ буғдойнинг Чиллаки, Аср,
Маржон,Семурғ, Звезда, Краснодар-99, Память, Таня, Нота, Замин-1, Истиқлол-20, Макуз-3, марварид,
Бахт, арпанинг эса Ойқор, Болғали, Зафар, Қарши навлари экиб келинмоқда.
Экиш меъѐрини белгилашда итупроқ иқлим шароитини ва навнинг биологик хусусиятини
эътиборга олиш керак. Бунда 1 м
3
га ўртача 450-600 дона уруғ тушиши зарур. Ушбу кўрсаткичка
эришиш учун гектарига 4-5 млн. Унувчан уруғ хисобида 180-220 кг/га уруғ сарфланади. Ғўза ичига
экишда эса экиш меъѐрига қўшимча равишда 10-15% уруғлик ортиқча сарифлаш керак.
Ғўза қатор орасига ғалла экиш агрегати Т 28х4 ѐки МТЗ-80 тракторига тиркаладиган, пахта
культиватори (КРХ-4 устига ўрнатилган СЗ-3,6 русумли дон сеялкасининг уруғ ва ўғит соладиган
қутисидан иборат. Экиш миқдори трактор тезлигига мос бўлиб, сеялкадан тушаѐтган уруғ миқдори шунга
қараб белгиланади.
97
Do'stlaringiz bilan baham: |