99
Буғдой дони қоронғуликда ўстирилганида фақат нафас олиш жараѐни яъни, анаэроб жараѐн содир
бўлиб захирадаги биокимѐвий моддалар беҳуда сарфланмасдан фақат мураккаб ҳолатдан инсон
организмига осон ҳазмланадиган оддий шаклларга айланади.
Шу сабабли ҳам етиштирилган буғдой донига дастлабки ишлов бериш жараѐнида унувчанлик
даражаси бўйича сифатининг баҳоланиши энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
1000 дон вазни бўйича олинган турли тажриба намуналарининг
фракцион таркиби турлича
бўлганлиги сабабли йиллар ва дон фракциялари бўйича ҳам унувчанлик кучи ва қимматбаҳолилик
кўрсаткичининг турлича бўлганлиги кузатилди.
2012 йилги тажриба намуналарида 1000 дон вазни бўйича унувчанлиги дон сифатига баҳо беришда
донннинг фракциялари бўйича олинган маълумотлар эътиборга сазовордир. Чунки, дон фракциялари
юқори бўлган сайин кучлилик ва қимматбаҳолилик даражасининг юқори бўлиши кузатилди.
Дон фракцияси 3,0х20 мм бўлганда унувчан донларнинг тўлиқ униб чиқиши 6 кун мобайнида
якунига етган бўлса, фракцияси 2,5х20 мм бўлганда донларнинг унувчанлиги эса 7 кунда, 2,0х20 мм
донларнинг унувчанлиги эса 8 кунда якунига етиши аниқланди.
Агарда унувчан донларнинг унувчанлик кучи бўйича технологик таҳлиллар натижаларини таҳлил
этсак қуйидаги ҳолатларни гувоҳи бўламиз. Фракцияси 3,0х20 мм бўлган донларнинг 3 кунлик
унувчанлиги ўртача 71,8% ташкил этгани ҳолда 2,5х20 мм фракциялар донларининг 3 кунлик унувчанлик
даражаси 61,6% ташкил этгани ҳолда, фракциялари 2,0х20 мм бўлганларининг 3
кунлик унувчанлиги
49,8% ташкил этди.
Кузги юмшоқ буғдой донининг нонбоплилик сифатининг унувчанлик даражасига боғлиқлиги
бўйича 2013 йилда ҳам 2012 йилдаги натижалар такрорланди.
Демак, 1000 дон вазни бўйича доннинг унувчанлилик даражасининг кучлилиги дон фракцияларига
боғлиқ равишда 49,8% дан 71,8% гача бўлади.
Унувчанлик кучли бўлган юмшоқ буғдой донларидан ҳам юқори сифатли нон тайѐрлаш
мумкинлигини кўрсатди. Лекин, униб чиқиши 5 кун
бўлган донлар қимматбаҳо донлар бўлиб бундай юмшоқ буғдой унларидан ҳам юқори сифатли нон
тайѐрлаш мумкин.
Етиштирилган доннинг дастлабки ишлов бериш жараѐнида элакларнинг кўзи иложи борича
каттароқ бўлганлари танлангандагина юмшоқ буғдой унларидан юқори сифатли нон тайѐрлаш
имкониятлари ошади. Бироқ, амалда доннинг тайѐрлов идоралари ҳар доим ҳам қўлланилаѐтган
элакларнинг тешиклари катталарини танламайдилар. Чунки, тешиги каттароқ бўлган элакларда эланган
донлар салмоғи пасайиб, тайѐрлов идоралари бундай ҳолатлардан сезиларли даражада иқтисодий зарар
кўрадилар.
Агарда элаклар тешиклари кичикроқ бўлса, дон элеваторларга кўпроқ бориб ун салмоғи ошсада,
тайѐрланган нон сифати пасайиб боради.
Илмий манбалар ва технологик таҳлилларимиз натижаларидан ҳам маълум бўлишича, 1000 дон
вазни қанча юқори бўлса ун чиқими ҳам юқори бўлиши билан бирга сифати ҳам юқори бўлиши
натижасида сифатли нон тайѐрланишига эришилади [2, 5].
Ушбу ҳолат яна бир бор донга дастлабки ишлов бериш жараѐнида
дон сифатини ва нонбоплилик
даражасини оширишининг ягона усули иложи борича элакларнинг тешиклари катталаридан
ўтказилишини тақазо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: