100
НАВБАТЛАБ ЭКИШ ТИЗИМЛАРИНИ ҒЎЗАДА ВИЛТ КАСАЛЛИГИ ВА ПАХТА
ХОСИЛДОРЛИГИГА ТАЬСИРИ
Қ.Жўраев, Г.Мирхамидова
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқ унумдорлигини сақловчи ва
оширувчи, ғўза вабуғдойдан юқори хосил олишни таьминловчи алмашлаб ва навбатлаб экишнинг
такомиллашган тизимларини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш-давр талабидир.
Кейинги йиллар дехқончилигида кенг миқѐсда ғўза ва ғалла навбатлаб экилиши натижасида
вилоятдаги хўжаликларда тупроқ унумдорлиги пасайиб, зироатларни касалликларга чалиниши кучайиб
бормоқда. Алмашлаб экишда ғўза-ғалла ва дон дуккакли экинлар тартиби хозиргача аниқланмаган.
Экинлар хосилдорлиги хамда тупроқ унумдорлигига таьсири ўрганилмаган. Тупроқ унумдорлигини
тиклаш ва ошириш хамда вилт касаллигига қарши курашиш учун навбатлаб экиш тартибларига қатьий
риоя қилиш,вертициллѐз вилт кучли зарарланган майдонларга бошоқли, дуккакли ва дуккакли дон
экинларини навбатлаб экиш тизимига киритиш мақсадга мувофиқдир. Маьлумки, бу экинлар тупроқни
чиринди билан бойитиб, тупроқдаги ўсимлик касалликларини қўзғатувчи вертициллиум замбуруғларига
қарши микроорганизмларнинг яхши ривожланиши учун қулай шароит яратади.Бу эса келгусида ғўза ва
бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли хосил олишда ва чорвачилик озуқа базасини
мустахкамлашда асосий замин бўлиб хисобланади. Бу борада Ўзбекистон пахти селекцияси, уруғчилиги
ва етиштириш агротехнологияси илмий тадқиқот институтининг Андижон илмий тажриба станциясида
ғўза- буғдой навбатлаб экиш билан бирга,алмашлаб экишнинг янги ғўза-соя ва ғўза-ловия тизимлари
бўйича тажриба олиб бордик. Тажриба даласининг тупроғи оч тусли бўзтупроқ, шўрланмаган,механик
таркиби ўртача қумоқ, сизоб суви ер юзасидан 4-5мчуқурликда жойлашган.Барчи навбатлаб экиш
тизимларидаги экинлар ўғитли ва ўғитсиз мухитда парвариш қилинди.Ўғитли мухитда маьдан ўғитлар
меьѐри қуйидагича бўлди:
Ғўзада NPK 250-175-125кг/га
Ғўзада NPK 250-175-125кг/га
Ғўзада NPK 250-175-125кг/га
Барча экинларнинг ўғитли мухит вариантларига кузги шудгорлаш олдидан фосфорли ва калийли
ўғитларнинг йиллик миқдорини 60 % солинди. Маьдан ўғитларнинг қолган қисми экинлар икки чин барг
чиқарганда,шоналаш ва гуллаш даврларида берилди. Кузатув ва тахлиллар ЎзПИТИ(1983-2007)й услублари
асосида олиб борилди. Тажриба 3 қайтариқ, 4 вариантдан иборат бўлиб, далада битта ярусда системали
жойлаштирилди.(1-2 жадвал).
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: