281
Список использованной литературы.
1.
Пересыпкин В.Ф. Сельскохозяйственная фитопатология. / В.Ф.Пересыпкин. – 4-е
изд., перераб. и доп. –М.: Агропромиздат, 1989. – 480 с.
2.
Справочник по овощеводству, бахчеводству и томатеводству./ [Редкол.: А.И.Нуритдинов идр.]. –
Тошкент: Мехнат, 1986. – 276 с.
3.
Хасанов Б.А., Очилов Р.О., Гулмуродов Р.А.
Сабзавот, картошка ҳамда полиз экинларининг
касалликлари ва уларга қарши кураш. –Тошкент: Voris-Nashriyot, 2009. –244 б.
КАННИБАЛИЗМ – ЙИРТҚИЧ ЭНТОМОФАГЛАРНИНГ САЛБИЙ ХУСУСИЯТИ
У.Б.Ташпулатов
Ўсимликлрни ҳимоя қилиш ИТИ
Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган агробиоценозида экинларнинг
ҳосилига зарар етказувчи зараркунандалар ва уларнинг табиий кушандалари
бир неча юзлаб турларни
ташкил қилади. Боғ, дала, сабзавот полиз ва бошқа техник экинлар агробиоценозида учрайдиган жами
олтинкўзларнинг 90 % қисмини оддий олтинкўз ташкил қилади. Унинг етук зоти гул нектари ва чанглари,
ўсимликлар ҳамда ширалар ва бошқа ҳашаротларнинг ажратган ширин суюқликлари билан озиқланса,
личинкалари полифаг бўлиб 100 дан ортиқ ҳашарот ва каналарнинг
тухум ва личинкалари билан
озиқланади.
С.Н.Алимухамедов ва бошқалар (1990) маълумотларига қараганда мамлакатимиз фаунасида
олтинкўзларнинг11 тури учрайди. Булар ичида кўп учраб зараркунандалар сонини кескин камайтира
оладиган турлари
Chrysopa carnea Steph., Ch. septempunctata W., Ch. abbreviata Curt., Ch. albolineata Kill.,
Ch. vittata W.
Ҳисобланади[1].
Лекин уларнинг озиқа манбаи кўп бўлишига қарамасдан тур ичида
каннибализм хусусияти кучли
ривожланган. Уларнинг бу хусусияти табиий шароитда озуқа етишмаганда яшаб қолиш имконини беради.
Ҳар бир тур ичида каннибализм хусусияти турлича намоѐн бўлади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб республикамизда кенг тарқалган оддий ва етти нуқтали
олтинкўзларнинг тур ичида каннибализм хусусиятини ўрганишни тадқиқотларимизнинг асосий мақсади
қилиб олдик.
Тадқиқотлар лаборатория шароитида олтинкўзнинг
Chrysopa carnea Steph., Ch. septempunctata W.,
турлари устида олиб борилди. Бу энтомофагларнинг личинкаларини шиша баллонларда ва гекселларда
(катакли садкалар)ялпи кўпайтириш вақтида уларнинг тур ичидаги ўзаро муносабатларини ўрганиш
мақсадида кузатувлар олиб борилди. 1 литрлик шиша баллонларнинг ҳар бирига 50 ва 100 донадан
эмбрионал ривожланиши якунланаѐтган олтинкўз тухумлари солинди. Назорат варианти яни гекселларга
(катакли садкаларга) эса ҳар бир ячейкага 1 донадан худди шундай тухумлар жойлаштирилди.
2015-2017 йиллар давомида олиб борган тажрибаларимизда йиртқич олтинкўзларнинг ҳар хил
турлари ичида каннибализм хусусиятининг намоѐн бўлиши кузатилди. Барча вариантларда йиртқичлар
тухумлари сонига караб ўртача ҳар бир тухумга 2 мг ҳисобида ситотрога тухумлари солинди. Олтинкўз
личинкаларини Г.А.Бегляров тавсия қилган усулда олиб борилди ва личинкаларнинг ҳар бирига биринчи
ѐшида 2 мг, иккинчи ѐши хўра бўлганлиги учун 14 мг дан ва учинчи ѐшдаги личинкаларнинг ҳар бири
учун 16 мг ҳисобида озиқлантирилди. Бу тажрибамизда ҳаво ҳарорати 22–27
0
С ва ҳавонинг
нисбий
намлиги 55 – 65 % бўлди. Йиртқич олтинкўзни кўпайтириш устида тажрибалар ўтказилаѐтган вақтда
шуни ҳисобга олиш керакки ҳар бир личинканинг хўралиги ва озиқланиш майдонини билиш ва шу асосда
шиша банкаларга жойлаш зарур. Акс ҳолда кўпайтирилаѐтган энтомофаг сонини кескин камайишига
сабаб бўлиш мумкин, натижада эса бажараѐтган ишимизнинг рентабеллиги пасайиб кетади.
Тажрибаларимиз натижаларининг кўрсатишича олтинкўзнинг ҳар хил турлари ичида каннибализм
хусусияти турлича кечади. Олтинкўзларни
Chrysopa carnea Steph.
тури устида олиб борган
тажрибаларимизнинг
биринчи вариантида, яъни бир шиша банкага 50 дона тухум солинганда жами
ғумбакка айланган ҳашаротлар сони ўртача 43,2 дона ва учиб чиққан олтинкўзнинг етук зотлари сони 40,6
донани ташкил этди. Бир шиша банкага 100 дона тухум солинганда эса ғумбакка айланган энтомофаглар
сони 76,4 ва учиб чиққан етук зотлар сони 68,3 донани ташкил қилди. Бу вақтда назорат вариантимизда
яни гекселларда (катакли садкаларда) жами учиб чиққан олтинкўз етук зотлари сони 96,8 % ни ташкил
қилди.
Chrysopa septempunctata W.
тури устида олиб борган тажрибаларимизнинг биринчи вариантида,
яъни бир шиша банкага 50 дона тухум солинганда жами ғумбакка айланган ҳашаротлар сони ўртача 39,3
дона ва учиб чиққан олтинкўзнинг етук зотлари сони 32,7 донани ташкил этди. Иккинчи вариантда эса бу
кўрсатгич 72,4 ва 65,1 донагача етиши кузатилди. Назорат вариантида олтинкўзларнинг ғумбакдан учиб
чиққан етук зотлари 97,1 % бўлди. Илмий тадқиқотларимиз натижаларидан хулоса қилиб айтадиган
бўлсак йиртқич олтинкўз личинкаларининг ўсимликда қанча зич жойлашса
улар ичида каннибализм
шунча кучли намоѐн бўлади. Бу йиртқич кушандаларнинг
Chrysopa carnea Steph.
турига нисбатан