Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Абрамова, О.Карлинский
 “
Практикум по генетике‖- Ленинград ―колос‖ 1979 г. С-63-80. 
2. Грегор Мендель ―Опыты над растительными гибридами» Москва Ленинград 1935 г. С-35-48. 
3. Д.Мусаев, Ш.Тўрабеков, А.Саидкаримов, А.Алматов, А.Рахимов. ―Генетика ва селекция 
асослари‖ Тошкент 2011. 499-510 бетлар.
 
 
СУҒОРИЛАДИГАН МАЙДОНЛАР УЧУН ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ЯНГИ
ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ 
 
О.А.Аманов
Дон ва дуккакли экинлар ИТИ Қашқадарѐ филиали 
Республикада талаб этиладиган қаттиқ буғдой Қашқадарѐ, Сурхондарѐ Самарқанд ва Жиззах 
вилоятларининг лалми ерларида, қолган қисмини ушбу вилоятларнинг сувли ерларида етиштириш 
имконияти мавжуд. Қаттиқ буғдойни фермер хўжаликларга жойлаштиришда унинг юмшоқ буғдойга 
нисбатан бир мунча совуққа чидамсизлиги, иссиққа талабчанлиги, жанубий минтақаларда дон сифати 
юқори бўлишини эътиборга олиш лозим. 
Дон ва дуккали экинлари илмий Қашқадарѐ филиали суғориладиган майдонлар марказий тажриба 
даласида агроэкологик нав синаш кўчатзорида қаттиқ буғдойнинг андоза нава сифатида Крупинка нави ва 
19 та тизмалар 3 қайтариқда экилди ва фенологик, биометрик кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар олиб 
борилди. Бунда асосан қаттиқ буғдойнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва доннинг сифат кўрсаткичларига 
этибор қаратилди. 
Агроэкологик нав синаш кўчатзоридаги нав ва тизмаларнинг бўйи, охирги бўғин узунлиги, бошоқ 
узунлиги, бошоқчалар сони ва байроқ барг узунлиги каби кўрсаткичлари аниқланди ва таҳлил қилинди. 
Кўчатзордаги натижаларни таҳлил қилинганда, ўсимлик бўйи тизмаларда турлича бўлди. Андоза 
навда ўсимлик бўйи 108 см ни ташкил этган бўлса, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 8-93 тизмаси 91 см ни, 


228 
2016_Durum YT_50 entries_Plots 42-87 тизмаси 96.3 см ни, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 22-67 тизмаси 
99 см ни эканлиги аниқланди. Қолган тизмалар эса 100 см зиѐд ва андоза навдан ҳам узун эканлиги 
аниқланди. 
Нав ва тизмаларнинг охирги бўғин узунлиги қурғоқчиликка чидамлилик ҳусусиятларидан бири 
сифатида қаралади. Нав ва тизмаларни охирги буғим узунлиги натижаларни кўриш мумкинки охирги 
буғим узунлиги қанча узун бўлса қурғоқчиликга ва иссиқликга чидамли эканлигини олимлар томонидан 
этироф этилган. Андоза навда охирги буғим узунлиги 41 см ни эканлиги аниқланган бўлса танланган 
тизмалардан Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 15-55 тизмасида 43 см ни, 2016_Durum YT_50 
entries_Plots 43-78 тизмасида 45 см ни ташкил этди. 
Нав ва тизмаларнинг бошоқ узунлиги ҳосилдорлик ва 1000 та дон вазни юқори бўлишида муҳим 
ўрин тутади.Чунки бошоқ қанча узун булса бошоқчалар шунча кўп жойлашади. Натижаларга кўра андоза 
навда бошоқ узунлиги 7.7 бўлган бўлса қолган тизмаларда андоза навдан бошоқ узунлиги узун бўлган. 
Нав ва тизмалар орасидан 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56, Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 29-49, 
2016_Durum YT_50 entries_Plots 8-93, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94, 2016_Durum YT_50 
entries_Plots 43-78, Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 15-55 ва Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 20-60 
тизмалари 9-9.7 см ни ташкил этган ва юқори кўрсаткичга эга бўлган. 
Бошоқдаги бошқчалар сони ўртача 18-23 та ташкил этдию Андоза навда 20 та эканлиги кузатилди. 
Энг кўп бошоқчалар сони 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56 ва 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94 
тизмаларида 23 та дан эканлиги аниқланди. 
Тажрибада ушбу ўрганилган буғдой нав ва тизмалар ўртача ҳосилдорлиги андоза навига нисбатан 
фарқи ўрганилиб улар 3-та гурухга ажратилди. Ҳосилдорлик кўрсаткичларига кўра, андоза Крупинка нави 
91.4 ц/га ни ташкил этган бўлса, 4 та тизмалар ҳосилдорлиги андоза навдан паст кўрсаткичга эга эканлиги 
аниқланди. Қаттиқ буғдойнинг 11 та тизмалари ҳосилдорлиги статистик математик ишлов натижаларига 
кўра, ҳосилдорлиги андоза нав билан тенг бўлиб, фарқ қилмаслиги кузатилди. 5 та тизмалар ҳосилдорлиги 
андоза навдан юқори бўлганлиги кузатилди ва суғориладиган майдонлар учун танлаб олинди. 
Дон сифат кўрсаткичларини таҳлил вақтидаги намлик 9-10 % эканлиги аниқланди. Лалмикор 
майдонларда ўрим йиғим вақтида ҳаво ҳароратини кескин юқори бўлиши дон таркибидаги намликни 
камайишига сабаб бўлмоқда. Нав ва тизмаларда намлик даражаси ўртасида катта фарқ кузатилмади. 
Дон шишасимонлиги нав тизмаларда ўртача 74.4 % ни ташкил қилди. Андоза навда 
шишасимонлик кўрсаткичи 71.7 % бўлса, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 6-56, 2016_Durum YT_50 
entries_Plots 21-71, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 38-73, 2016_Durum YT_50 entries_Plots 19-94, 
2016_Durum YT_50 entries_Plots 43-78 ва Seletion for 2016 RAQOBAT DRUM 29-49 тизмалари 80.5-93.5 % 
гача эканлиги аниқланди. 
1-жадвал 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish