Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


Дурагай тизмаларнинг биометрик ўлчов натижалари



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Дурагай тизмаларнинг биометрик ўлчов натижалари. 
№ 
Номи 
Бошоқ 
узунлиги 
см 
Бошоқдаги 
бошоқчалар 
сони дона 
Ҳосилдорлик, 
г/м


Жайхун x Эломон 
11 
19 
460 

Жайхун x Генерал 
11 
20 
818 

Эломон x Селянка 
13 
25 
677 

Эломон x Селянка 
12 
24 
700 

Ҳисорак x Жайхун 
10 
18 
531 

Яксарт x Туркистон 

16 
938 

Москвич x Ҳисорак 
11 
21 
825 

Таня x Туркистон 
11 
20 
776 

Краснадар-99 x Жайхун 
12 
22 
538 
10 
Нота x Ҳисорак 
11 
20 
898 
11 
Д-8 x Яксарт 
10 
17 
596 
12 
Д-8 x Яксарт 

15 
727 
13 
Д-9 x Яксарт 
10 
18 
1100 
14 
Д-9 x Яксарт 
11 
20 
846 
15 
Д-36 х Яксарт 

17 
528 
16 
Д-41 х Краснадар-99 
10 
18 
581 
17 
Д-44 х Жайхун 
10 
20 
581 
18 
Д-47 х Яксарт 
10 
18 
340 
19 
Д-47 х Яксарт 
10 
18 
453 
20 
Д-48 х Туркистон 
10 
18 
551 
21 
Кўкбулоқ (андоза) 
8,5 
14 
290 
22 
Тезпишар (андоза) 
9,5 
15 
280 


225 
Дурагайларнинг биометрик кўрсаткичларини хам баҳолаш лалмикор ўсимлик бошоқ узунлиги, 
бошоқчалар сони, каби биометрик кўрсаткичлари устида ўлчов ишлари олиб борилди. Бу 
кўрсаткичларнинг юқори бўлиши дурагайларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишида катта аҳамиятли 
ҳисобланади. 
Лалмикор майдонларда бошоғи узун бўлган дурагай тизмалар маҳсулдор ҳусусиятга эга бўлиб, 
ҳосилдорликка ҳам ўз таъсирни кўрсатади. Тадқиқот натижаларига кўра, тизмаларни бошоқ узунликлари 
8-13 см, бўлганлиги қайд этилди. Бошоқ узунлиги андоза Кўкбулоқ навида 8,5 см, Тезпишар навида 9,5 
см, бўлганлиги ўлчов натижаларига кўра аниқланди. Бошоқ узунлиги 8-9 см узунликда бўлган тизмалар 
сони 43 тани ташкил этганлиги аниқланди. Бошоқ узунлиги 10 см булган дурагайлар сони 71 тани ташкил 
етган булса, бошоқ узунлиги 10 см дан узун бўлган тизмалар сони 16 тани ташкил қилди.
Дурагайларнинг бошоқ узунлиги ва ҳосилдорлик ўртасидаги боғлиқлик ўрганилганда r=0,33, 1000 
дона дон вазни билан r=0,27 ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди. 
Бошоқдаги бошоқчалар сони кўрсаткичи аниқланганда 13-25 та бўлганлиги аниқланди. Бошоқдаги 
бошоқчалар сони, бошоқ узунлиги ва бошоқ зичлиги ўртасида катта боғлиқлик бўлиб, улар 
маҳсулдорликни ошишига ҳисса қўшади. 
Буғдой ўсимлигида 1000 дона дон вазни ҳосилдорликни белгилашда муҳим кўрсаткич бўлиб 
ҳисобланади. 1000 дона дон вазни ирсий белги бўлиб, ташқи муҳит иқлим шароитлари, касаллик ва 
зараркунандалар таъсирида ўзгариб туради. Бу кўрсаткич турли омиллар тасирида бир неча граммдан бир 
неча ўн граммгача ўзгариб туради. Битта тизмада ўсимликка тегишли алоҳида бошоқларда ва унинг турли 
қисмидаги бошоқчаларда 1000 дона дон вазни турлича бўлади. Йирик донлар бошоқнинг ўрта қисмида 
шаклланади, юқори ва пастки бошоқчалардаги донлар эса майдароқ бўлади. Бошоқчаларнинг юқори 
гулларидан майда донлар, пастки гулларидан эса йирик донлар пайдо бўлади.
Тадқиқотлар натижасида йирик донли уруғлар экилганда далада униб чиқиш бир хил 
таъминланганлиги, бошоқлаш фазаси 1-2 кун олдин бўлиши кузатилди .
Тизмаларнинг ҳосилдорлик билан 1000 дона дон вазни ўртасидаги боғлиқлик ўрганилганда r=0,65 
ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди. 
Лалмикор майдонларнинг қурғоқчил шароитида 1000 дона дон вазни чидамсиз тизмаларда кескин 
пасайиб кетиши мумкин. Бунга сабаб албатта қурғоқчилик таъсирида ўсимлик танасида физиологик ва 
биокимѐвий жараѐнлар тўхташи натижасида донлар тўлиқ етилмай пишиш жараѐни юзага келиши билан 
боғлиқдир. 
Дурагайлар 1000 дона уруғ вазнига кўра 4 гуруҳга бўлинади: 1) жуда йирик донли50 г дан ортиқ, 
2) йирик41-50 г, 3) ўртача йирик31-40 г, 4) майда30 г дан кам. 
Олиб борилган тадқиқот давомида тизмаларнинг 1000 дона дон вазни 1 ва 2 гуруҳга тўғри 
келадиган тизмалар борлиги аниқланмади. Учинчи гуруҳга мансуб бўлган, дон оғирлиги 31-40 гр бўлган 
тизмалар сони 2 тани ташкил этган бўлса, майда донли 30 гр дан кам бўлган тизмалар 126 тани ташкил 
этди. 
Тизмаларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш учун махсус селекцион комбайнда ўрим ишлари олиб 
борилди. Дурагай тизмалар бир қайтариқда экилган бўлиб, статистик таҳлил ишлари Доспехов (1985) 
ишлаб чиққан услуб бўйича амалга оширилди. Қайтариқларнинг ўртача ҳосилдорлиги ҳисоблаб чиқилди. 
Олиб борилаѐтган тажрибада андоза нав сифатида олинган Кўкбулоқ навининг ҳосилдорлиги 5,8 ц/га ни, 
Тезпишар навининг ҳосилдорлиги 5,6 ц/га ни, ташкил этди. Статистик таҳлил натижаларини ҳисобга 
олган ҳолда андоза навларга нисбатан ҳосилдорлиги бўйича танлаш ўтказилди.
 
Ўрганилган тизмаларнинг ҳосилдорлиги натижаларига кўра 3,5-15 ц/га оралиғида бўлганлиги қайд 
этилди. Таҳлил натижаларига кўра, ҳосилдорлиги андоза навдан паст бўлган 106 та тизмалар борлиги 
аниқланган бўлса, 3 та тизмаларнинг ҳосилдорлиги андоза навдан фарқ қилмаслиги аниқланди. Андоза 
навдан ҳосилдорлиги юқори бўлган 20 та дурагай тизма борлиги аниқланди. Натижаларига кўра, Д-9 x 
Яксарт тизмаси 22 ц/га, Яксарт x Туркистон тизмаси 18,8 ц/га, Нота x Ҳисорак тизмаси 18 ц/га, Д-9 x 
Яксарт тизмаси 16,9 ц/га, Москвич x Ҳисорак тизмаси 16,5 ц/га, Жайхун x Генерал тизмаси 16,4 ц/га 
ҳосилдорликни кўрсатиб андоза навлардан устун эканлиги аниқланди ва селекциянинг кейинги 
босқичларида чатиштириш ишларида донорлар сифатида фойдаланиш учун тавсия қилинди.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish