Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Азизов Т.Б. «Кунжутдан мўл ҳосил етиштиришбўйича тавсиялар». Тошкент 2008 йил 20 б. 
2. Гар К.А. Методы испытания токсичности и эффективности инсектицидов. Сельскохозяйственная 
литература, журналы и плакаты. – М.: Колос, 1963. – С. 222-226. 
3. Доспехов Б.Д. Методика полевых опыта (4-ое изд.). – М.: Колос, 1986. - 415 с. 
 
 
БУХОРО ШАРОИТИДА ҒЎЗА НАВ ВА ДУРАГАЙ БЎҒИНЛАРИДА ЎСИМЛИКЛАРНИ 
ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИ 
 
Ф.Ҳ.Жумаев, Ё.Холов* 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб 
 чиқариш баркази Бухоро бўлими, 
 Бухоро давлат университети* 
Дунѐда З.Куряров [1] келтирилган маълумотларга қараганда ғўза ўсимлигини 50 га якин турлари
мавжудлиги аникланган. Бу ғўза турлари ичида ўтсимон бир йилликлари, кўп йиллик бутасимон ва 
дарахтсимон хиллари мавжуд бўлиб, уларнинг бўйлари албатта ҳар бир турда ўзига хосдир. 
Биз тажрибаларимизда ўрганган ғўза навлари асосан G.Hirsutum турига мансуб бўлиб, бу турнинг 
еввойи формалари Жанубий америкада (мексикада) учраб, бутасимон кўп йиллик ўсимликлар 
ҳисобланади. Бу турни маданийлаштирилган формалари тетраплоид бўлиб, бир йиллик ҳисобланади, 
аммо лекин иссикхоналарда парвариш килинганда бир неча йил ўсиши мумкин. Бухоро шароитида 
тажрибалар БухДУ ўқув базасида ўрганилган нав ва дурагай бўғинларни ўсимликларини асосий бош 
поясини ўсиш ва ривожланиши ўрганилди. Ш.Акмурадовни [2] таъкидлашича ғўза ўсимликларини бўйига 
қараб икки синфга ва туртта кичик гурухларга бўлинади, яъни 
1. Пакана бўйли 
пакана 30-50 см, ярим пакана 50-80 см 
2. Баланд бўйли 
ўртача бўйлилар - 80-100см, баланд бўйлилар 100-см дан баланд 
Биз тажрибаларимизда Ш.Акмурадов эътироф этган юкоридаги ўсимликларни бўйига қараб 
гурухларга бўлганини асос қилиб олиб, нав ва дурагай бўғинлар ўсимликларини қайси гурухларга 
мансублигини аникладик. 
Ғўза усимлигини ўсиш ва ривожланиши ирсий белги бўлиб, у полигенлар, айрим генлар билан 
бошкарилади. М.Ф.Абзаловни [3] маълумоти бўйича ўсимлик бош поясини бўйини бир канча генлар 
бошкариб, ўсимлик бўйи бўғин сонига, бўғинлар узунлигига богликлигини таъкидлайди. Ана шуларни 
инобатга олган холда биз уз тажрибаларимизда ўрганилган навлар ва дурагай бўғин ўсимликларида бош 


209 
поянинг бўйини ташкил этувчи компонентлар бўғин сони ва бўғинлар узунликларини кейинги 
бўғинлардаги ирсиятини генетик услублар асосида мукаммал тахлил этдик. 
Олинган маълумотлар Бухоро вилоят иклим шароитида ғўза навларини ўсиш ва ривожланиши 
пишиш, етилиш фазасида ўзига хосдир. Андоза Бухоро-8 навини ўсимликларнинг охирги фазада 80 см-
дан то 138 см оралигида бўлиб жуда катта амплитуда узгарувчанликка эга эканлигини кўриш мумкин. Шу 
фазада ўртача ўсимликларни бўйи 103,5см ни ташкил этганлигини 1-жадвалдан кўриш мумкин. Қиѐсий 
равишда Омад ва С-4727 навларини кўрганимизда, Омад нави ярим пакана ўсимликлар гурухига мансуб 
эканлигини кўришимиз мумкин, яъни Омад нави ўсимликларини ўртача бўйи 77,0 см ни ташкил этган. С-
4727 нави эса нормал бўйли ўсимликлар гурухига мансуб бўлиб, ўртача 108,40 см ни ташкил этди. Омад 
навида 
ўсимликларни 
бўйи 
55 
см 
дан 
тортиб 
то 
105 
см 
гача 
бўлган 
бўлса,
С-4727 навида ўсимликлари бўйи 70 см дан 110 см гача ташкил этди. Олинган маълумотлардан кўриниб 
турибдики, пишиш ва етилиш фазасида энг баланд бўйли нав Бухоро-8 эканлигини кўриш мумкин. Аммо, 
лекин Омад нави ва С-4727 навлари ўртасида олинган дурагай бўғинлар ўсимликларини бўйини ўсиш ва 
ривожланишини тахлил этадиган бўлсак, биринчи бўғинда F
1
Омад х С-4727 ўсимликлар бўйи 95 см дан то 
125 см гача бўлиб, ўртача ўсимликлар бўйи 107,6 см ни ташкил этди. Бу бўғинда ўсимликлар бўйлари 
ўртасида катта фарк кузатилмасада, биринчи бўғин ўсимликлари иккала ота ва она форма ўсимликларидан 
баланд бўйли бўлиб, гетерозис ходисаси ва унг томонлама ижобий трансгресс ходисаси кузатилади. 
Биринчи бўғинда бундай ходисаларни кузатилишининг асосий сабаби коодоминантлик еки генларнинг 
комплементар таъсири натижасида юз берган бўлиши мумкин. 
Жадвал-1 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish