211
Фойдаланилган адабиѐтлар.
1.
Курязов З.Б.-Афро Осие ғўза турларининг узаро генетик кардошлиги ва амарика гузаси
G.raimondii Ulbr билан булган филогенетик муносабатлари. Дисс. автореферати.биол.фан.номзоди,
Тошкент. 2002 й 24 б.
2.
Акмурадов Ш-Особенности карликовых и поликарликовых форм// М.Хлопководство №7, 1978. с
34-35.
3.
Абзалов М.Ф. «Изучение генетики формой куста растении и взаимосвяз с
формой листовой
пластинки хлопчатника G.hirsutum. Генетика. М. Т.29, №8, ст.1356-1364.
4.
Мику В.Е Генетические исследования кукурузы. –Кишинѐв. 1981 С 51-72.
ЭКОЛОГО-ГЕОГРАФИК УЗОҚ ҒЎЗА ДУРАГАЙЛАРИДА АЙРИМ ҚИММАТЛИ ХЎЖАЛИК
БЕЛГИЛАРНИНГ ЎЗАРО КОРРЕЛЯТИВ БОҒЛИҚЛИГИ
Р.А.Юлдашева, И.Ғ.Амантурдиев, Ш.Э.Намазов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари ИТИ
Маълумки, белгилар орасидаги корреляция турли даражада бўлиб, дурагайлашда улар ўртасидаги
корреляция йўналиши ва қиймати ўзгариши селекция ишининг муваффақиятини белгилайди. Турли хил
чатиштириш тизимида олинган,
жумладан, тур ичида эколого-географик ва генетик узоқ шаклларни
чатиштириш орқали яратилган дурагайларда хўжалик учун қимматли белгилар орасидаги корреляция
ўрганилган. Бироқ, гултожибарг ва чигитдаги (+) госсипол миқдорининг айрим хўжалик учун қимматли
белгилар билан корреляцияси аниқланмаган.
Шунинг учун, изланишларимизда ушбу белгилар
корреляцияси ўрганилди.
Fўзанинг оддий дурагайларида ҳўжалик учун қимматли белгилари орасидаги коррелятив
боғланишларни ўрганиш борасида кўплаб изланишлар амалга оширилган [1; 2; 3 ва бошқ.].
Жумладан, И.Т.Қаҳҳоров [4] экологик узоқ шаклларни ўзаро
чатиштириб, олинган дурагайларда
эртапишарлик билан хўжалик белгилари орасидаги корреляцияни ўрганиб, ота-она шакллари ва F
2
дурагайларида бир хил, ўртача ва кучли ижобий корреляция борлигини аниқлаган. Шунингдек, ғўзанинг
бир-биридан узоқ шакллари ва навларини чатиштириб олинган дурагайларни узоқ муддат (20 йил)
давомида якка танлаш услубида ўрганиш асосида дурагай тизмаларнинг биологик ва хўжалик аҳамиятга
эга бўлган белгилари авлодга ўтган сари (айниқса, Ғ
10
дан бошлаб) барқарорлашиб
боришини, яъни
географик узоқ бўлган шакл ва навларни чатиштиришдан олинган дурагайларнинг юқори авлодларидан
самарали тизмалар олиш мумкинлигини аниқлаган [5].
А.Б.Амантурдиев келиб чиқиши жиҳатидан узоқ бўлган, шохланиши чекланган ва чекланмаган
навларни ғўзанинг моноподиал шохланиш типига эга ѐввойи ва ярим ѐввойи намуналари билан ўзаро
чатиштириб олинган Ғ
1
–Ғ
2
авлод ва беккросс дурагайларида тезпишарлик, кўсак вазни, тола чиқими ва
узунлиги белгиларнинг ирсийланишида шохланиш типининг сезиларли
даражадаги таъсири
кузатилмаганлиги ва такрорий чатиштириш дурагайларда маданийлашган ота-она намуналари таъсирини
кучайтириш билан бирга белгиларни тезроқ барқорорлашувига олиб келишини аниқлаган. F
2
-F
3
дурагайларида ҳосил шохи типи, тола чиқими ва узунлиги, тола чиқими ва кўсак
йириклиги белгилари
орасида боғланиш кузатилмаганлигини исботлаган [6], [7].
Чигитдаги (+)госсипол миқдори ва хўжалик учун қимматли белгиларнинг корреляциясини
ўрганиш, келгусида юқори миқдордаги (+) госсипол ҳамда хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий
мажмуасига эга бўлган селекцион ашѐларни яратиш истиқболини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунинг учун, асосий эътибор нафақат гултожибарг ва чигитдаги (+) госсипол орасидаги,
балки
шунингдек 1000 дона чигит вазни, 1 дона кўсак вазни, маҳсулдорлик, тола чиқиши ва узунлиги каби
белгилар билан корреляциясини ўрганишга ҳам қаратилди.
Изланишларимизда ўрганилган Ғ
9
авлод дурагайларида чигитдаги (+)
госсипол билан айрим
хўжалик белгилари орасидаги боғлиқликлар ўрганилди. Тадқиқот натижаларига кўра, бир дона кўсак
вазни белгиси билан (+)-госсипол белгиси орасидаги боғлиқликлар бўйича BC
3
S
1
-47-8-1-17 (№3) ва
BC
3
S
1
-1-6-3-15 (№4) намуналарида кучсиз ижобий (тегишли равишда r=0,29; 0.25) ҳамда F
9
BC
3
S
1
-47-8-1-
17 х С-6524, F
9
BC
3
S
1
-47-8-1-17 х С-6530 комбинацияларида кучсиз салбий (тегишли равишда r=-0,20; -
0.11) оралиқда бўлди (1-жадвал).
1000 дона чигит вазни белгиси билан фақатгина BC
3
S
1
-47-8-1-17 (№3) намунасидагина ўртача
кучсиз (r=-0,43), BC
3
S
1
-1-6-3-15 (№4) намунасида кучсиз салбий (r=-0,17) ҳамда F
9
BC
3
S
1
-47-8-1-17 х С-
6524, F
9
BC
3
S
1
-47-8-1-17 х С-6530 комбинацияларида кучсиз ижобий (тегишли равишда r=0,12; 0.07)
корреляция кузатилди.