25
Хулосақилиб
айтганда, мавсумий суғориш меъѐр ва муддатларининг ошиб бориши умумий поялар
сонининг ошиб боришини таъминлайди. Махсулдор поялар сони суғорилмаган вариантда бошқа
вариантларга нисбатан кескин кам бўлиб, ҳосилдорликнинг паст бўлишига олиб келди. Тажрибаларда 3
марта суғорилган вариантда ҳамда 4 марта суғорилган вариантда махсулдор поялар сони деярли бир хил
бўлди. Демак, сув билан кам таъминланган майдонларда қурғоқчиликка чидамли навларни жойлаштириш
ва етарли ҳосил олиш мумкин.
Фойдаланилган адабиѐтлар руйхати.
1.
Чудновский, 1955; Атабаева, 2000; Ёрматова, 2000.
2.
Атабаева Ҳ.Н., Умаров З.У., Бўриев Ҳ.Ч. ва бошқалар ―Ўсимликшунослик‖, ―Меҳнат‖,
Тошкент-2000, 36-37 б.
3.
―Суғориш режими ва кузги буғдой дон ҳосилдорлиги‖ З.
Зиядуллаев, Д. Жураев, М.
Қурбонназаров Ж. Агро илм № 3 (15,) 2010 йил.
4.
Халилов Н.С., Хўжақулов Т.Х., Мусаев Т.С. Кузги ,алла экинлари дон ҳосили етиштириш
технологияси. 1997, Самарқанд.45 б.
ЎЗБЕКИСТОН ЖАНУБИДА СОЯ ЭКИНИНИ ЕТИШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Н.Н.Абдурахимов, Ш.Қ.Шайманов
ЎзҚХИИЧМ Сурхондарѐ вилоят бўлими
Мамлакатимиз жанубий минтақаси иқлим шароитида дон-дуккакли
экинлар жумладан соя
ўсимлиги устида тадқиқот ишлари деярли ўтказилмаган. Ҳозирги замон бозор иқтисодиѐти шароитида
республикамиз аҳолисини юқори сифатли озоқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида
экинлар структурасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб Сурхон-Шеробод воҳасида соя экини бўйича
илмий тадқиқот ишлари олиб борилди.
Тадқиқот ишининг асосий мақсади ва вазифаси Сурхондарѐ вилоятининг жанубий минтақаси
шароитида ғалладан бўшаган майдонларда соя экинини экишнинг энг қулай муддатларини ўрганиш,
юқори ҳосил етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот иши Ангор туманидаги ―Саидносирхон‖ фермер хўжалигида олиб борилди.
Тажриба даласи
тупроғи ўтлоқлашган тақирсимон тупроқлар, ер ости сизот сувлари ўсув даврида 1,5-2 м чуқурликда
жойлашган.
Тадқиқот предмети соянинг Арлета навининг R-1авлод уруғлари.
Тадқиқот ишидаги илмий кузатувлар, ҳисоблаш ишлари ва таҳлиллар ЎзПИТИнинг ―Дала тажрибаларин
ўтказиш услублари‖ (2017) бўйича амалга оширилди.
Тажриба даласи кузги буғдойдан бўшагандан сўнг 28см чуқурликда ҳайдалди ва экиш учун
сифатли тайѐрланиб, вариантларда белгиланган муддатларда қатор оралари 60 см кенгликда СПЧ-6
пневматик сеялкасида уруғлар гектарига 50 кг меъѐрда ва 5-6 см чуқурликда экилди. Суғориш ишлари
сифатли бажарилиши учун ўқ ариқлар узунлиги 35 метрдан олинди ва тупроқ юзасида намликни сақлаш
ҳамда уруғларнинг бир текис униб чиқиши учун биринчи суғоришдан сўнг 5 кун ўтгач
яна енгил сув
олинди. Тажриба даласида соя экини ўсув даври давомида 4 марта суғорилди ва 2 марта азотли
минерал ўғитлар билан озиқлантирилиб, қатор ораларига 3 марта ишлов берилиб, экин даласини бегона
ўтдан тозалаш учун 2 марта чопиқ қилинди.
Тажриба вариантлари 15 кунлик фарқ билан экилди.
Дуккакли экинлар учун ўсимлик бўйи ва унинг танасида биринчи
дуккакларнинг жойлашуви
муҳим кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Чунки ўсимлик танасида дуккаклар паст жойлашуви ҳосилни ўриш
жараѐнини анча қийинлаштириб юборади ва ҳосилнинг йўқотилишига олиб келади. Тажриба
вариантларидаги дуккакларнинг ўсимлик танасида жойлашуви экиш муддатига бевосита боғлиқ эканлиги
кузатилди. 1 июнда экилган муддатда биринчи дуккаклар 12,6 см да жойлашган бўлса, 15 июнда экилган
муддатда 11,3 см да жойлашган кузатилди. 1июлда экилган вариантда
эса биринчи дуккакларнинг
жойлашуви 12,9 см ни ташкил этди. Вариантлар ўртасидаги дуккакларнинг жойлашувидаги фарқни
экиш муддатларига мос равишда ҳаво ҳарорати билан изоҳлаш мумкин. Ўсимликдаги дуккак сони ва дон
вазнидаги кўрсаткичлар ҳам экиш муддатига мос равишда ўзгариб борди. 1
июнда экилган муддатда
ўсимлик пояси баландлиги 43,6 см, дуккак сони 21 дона, 15 июнда экилган муддатда поя баландлиги
44,1 см, дуккак сони 22,5 донани, 1 июлда экилган вариантда эса бу кўрсаткичлар 51,4 см ва 26 донага
тенг бўлди. Соя ўсимлигининг ҳосил тўплаш даврида ҳаво ҳароратининг юқорилиги дуккаклар ва
улардаги доннинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Жумладан тажрибадаги 1-ва 2-чи
вариантларда ҳосил шаклланиши иссиқ муддатларга тўғри келганлиги учун донлар кичкина бўлиб қолди
ва уруғлар сиртида бужмайиш ҳолатлари ҳам кузатилди. Охирги муддатда экилган вариантда юқоридаги
кўрсаткичларнинг бироз яхшиланганлигини кўриш мумкин, албатта бу кўрсаткичларни август ва сентябр
ойларида ҳаво ҳароратининг бироз пасайганлиги билан баҳолаш мумкин.
26
Тажрибада энг юқори ҳосил соя экини 1 июлда экилган вариантда (11,2ц/га) олинди. Соя 1 ва 15 июнда
экилган ваиантларда ҳосилдорлик мос равишда (9,4ц/га) ва (9,7ц/га) ни ташкил қилди.
Олинган натижалар бир йиллик бўлиб, Сурхондарѐ вилоятининг жанубий минтақаси иқлим
шароитига мос навларни танлаб олиш учун илмий- тадқиқот ишларини
бир неча нав устида давом
эттириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: