Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги



Download 12,78 Mb.
bet52/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

Таянч сўзлар:Эксплуатация, ҳарорат, узатма, узатма қутиси, тарқатув қутиси, гидрокучайтиргич, илашма, бошқарув.
Назорат учун саволлар:
1. Машинанинг тўғри эксплуатацияси деганда нима тушунилади.
2.Двигатель ҳаракатдан олдин қиздириш тартиби.
3. Машинани тўхтатиш тартиби.
4. Двигателни ўт олдиришга тайёрлашда нима ишлар бажарилади.
5. Қишки шароитларда машинани бошқариш тартиби нималардан иборат
6. Машинани тоғли ерларда бошқариш хусусиятлари нималардан иборат.
7. Машиналарни бошқаришда хавфсизлик чоралари


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Зирхли техника ва қурол яроқлардан фойдаланиш бўйича қўлланма Т.2003 й


14-Модул.Бошқариш асослари. Зирхли транспортер (БТР-80) ни бошқариш, 1-тайёргарлик машқи


14.1. Қоидалар, горизонтал участкада жойидан қўзғатиш


Машқни бажариш тартиби

Машқ кундуз куни кўрсаткичлар билан тўхташ ва бурилиш жойлари белгилаб қўйилган, узунлиги 4-5 км бўлган йўналиш бўйича қўшинлар жойлашувига мос жойда бажарилади





80-расм. 1-тайёргарлик машқи йўналишининг тахминий шакли

Ҳаракат йўналиши узунлиги тахминан тенг бўлган, ҳар бири иккита устун ва «СТОП» белгиси билан белгиланган тўхташ жойидан кейин бошланадиган тўрт участкага бўлинади.


Ҳаракат йўналишидан четда жойлашган алоҳида ўқув жойида ўрганувчилар машинани белгиланган жойда тўхтатиш (8) ва орт билан ҳаракатланишни машқ қиладилар.


Биринчи машғулот
Ўрганувчилар машиналар сонига қараб тенг сонли гуруҳларга тақсимланади. Ҳар бир ўрганувчи ўргатувчи раҳбарлигида машинани камида 2 марта ҳаракатга тайёрлайди, назорат кўригининг асосий амалларини бажаради, ўриндиқни мослаштиради; туйнукларни очади, ёпади ва қотиради, двигателни ўт олдиришгатайёрлайди ва ўт олдиради, двигателни ҳамма режимларда ишлашини текширади,уни ишлашини назорат ўлчаш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назоратқилади.
Кейин икки ўрганувчи машинада ўз жойларини эгаллашади, биттаси ҳайдовчи, иккинчиси йўналтирувчи сифатида ва машғулот раҳбарининг командаси билан Ҳаракатни бошлайди, машқ йўналишининг участкалари бўйлаб ҳаракат давомида ўргатувчининг командалари бўйича кўрсаткичлар, йўл шароитларига мувофиқ ўқув саволларини бажарадилар.
Биринчи участка уни тенг уч қисмга бўладиган иккита “СТОП” белгиси билан жиҳозланади. Бу участкада, дастлабки чизиқдан бошлаб, ўрганувчилар машинада ҳар хил усуллар билан пастки узатгичда қўзғалишни, двигатель валининг частотасини ўзгариши ҳисобига ҳаракат тезлигини ўзгартириб тўғри чизиқ бўйлаб Ҳаракатланишни, ҳар хил усуллар билан секинлатишни ва машинани “СТОП”белгиси олдида тўхтатишни бажарадилар.
Иккинчи участка иккита “СТОП” белгиси билан жиҳозланади. Бу участкада ўрганувчилар машинани жойидан қўзғатишни, пастки узатгичда Ҳаракатланишни, тезлатишни, йўналиш йўлининг шароитига қараб ва ўргатувчи команда- лари бўйича камида 3 марта узатгичларни пасткисидан юқорисига, юқорисидан пасткисига алмашлаб улашни, тормозлашни ва “СТОП”белгиси билан чегараланган жойларда машинани тўхтатишни ўрганадилар.
Учинчи участка машинанинг ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар билан жиҳозланади. У ерда ўрганувчилар машинани жойидан қўзғатишни, турли бурчаклар остида томонларга камида 4 марта бурилишни бажарган ҳолда пастки узатгичларда ҳаракатланишни, юқори узатгичда ҳара- катланиш вақтида камида 3 марта бурилишларни бажаришни, тормозлашни ва «СТОП» белгиси билан чекланган жойларда машинани тўхтатишни ўрганадилар.
Тўртинчи участка Ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар билан жиҳозланади, у ерда ўрганувчилар машинани жойидан қўзғатишни, турли ўзатгичларда ҳаракатланишни, ҳар хил бурчакларга бурилишни, тормозлашни ва камида икки марта ўргатувчи командаси бўйича тўсатдан тўхташни, машинани дастлабки чизиқда тўхтатишниўрганадилар.
Ўрганувчига баҳо йўналишнинг белгиланган участкасида машинани бошқариш техникаси учун қўйилади. Ўрганувчилар дастлабки маррада алмаштирилади. Машинани белгиланган жойда тўхтатиш, орқага ҳаракатланиш техникаси машинада ўтирган ўргатувчининг командалари бўйича 300—400 метрлик ҳалқа йўналишли ўқув жойида ўргатилади (80-расм).



Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish