12.2.Талабаларнинг техник тайёргарлик фанидан машғулотлар ўтказиш бўйича амалиёти
Паркда ўтказиладиган амалий машғулотлар техник хизмат кўрсатиш талаб этиладиган машиналарга хизмат кўрсатиш технологиясини ўзлаштириш ва амалда машқ қилиш мақсадларида ўтказилади. Бунда, машиналарга техник хизмат кўрсатишнинг тегишли турига доир барча операцияларни тўла ҳажмда бажариш кўникмалари таҳсил кўраётганларда шакллантирилиши даркор. Шу билан бир вақтда техник хизмат кўрсатиш воситаларини қўллаш (ишлатиш, фойдаланиш), носозликларни аниқлаб, бартарафэтиш ва зарурий ростлаш ишларини бажариш кўникмалари шакллантирилади ватакомиллаштириб борилади.
Паркда ўтказиладиган амалий машғулотлар таҳсил кўраётганлар томонидан ихтисослаштирилган синфда ўтказиладиган амалий машғулотларда машиналарга техник хизмат кўрсатишга оид асосий операциялар ижроси бўйича эгалланган назарий билим ва амалий кўникмаларни муайян даражада умумлаштиради.
Ҳарбий қисмларда бундай амалий машғулотлар фойдаланилаётган машиналарга техник хизмат кўрсатиш, техникани тегишли мавсумда фойдаланиш режимига ўтказиш ҳамда тактик машқлардан қайтган жанговар фойдаланиш гуруҳига мансуб машиналарни узоқ ёки қисқа муддат сақлашга қўйиш бўйича амалий ишларга киришишдан олдин ўтказилади.
Паркда ўтказиладиган амалий машғулотларга тайёргарлик тадбирлари ихтисослаштирилган синфда ўтказиладиган амалий машғулотларга ҳозирлик кўриш тартибида амалга оширилади. Зарурат туғилганида эса, бундай машғулотларни ўтказиш учун жалб этиладиган машиналарда атайин носозликлар ҳосил қилиниши, механизмларининг ростланган ҳолати издан чиқарилиши мумкин. Кўриладиган бундай чоралар машғулотнинг ўқув мақсадларига тўла-тўкис эришилишини таъминлайди.
Машғулотлар давомида машғулот раҳбари билан ўқитиш жойига тайинланган йўриқчилар ўртасидаги ҳамкорлик пухта ташкиллаштирилган бўлиши талаб қилинади. Негаки, паркда бажариладиган ишлар жараёнида машғулот раҳбари таҳсил кўраётганлар томонидан бажарилаётган барча ҳаракатларни кузатиб бориш имкониятидан маҳрум бўлади. Ҳар қандай вазиятда, машғулот раҳбари, биринчи навбатда, тайёргарлиги суст саналган экипажлар шуғулланаётган машиналарда бажарилаётган ишлар ёки малакаси юкори бўлмаган командирлар ўтказаётган машғулотлар устидан назорат олиб бориши шарт.
Паркда ўтказиладиган амалий машғулотлар мобайнида машиналарга белгиланган вақтда техник хизмат кўрсатиш бўйича экипаж (расчёт) аъзолари ҳаракатларининг ҳамжиҳатликларини шакллантириш мақсадларида хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши ва экипаж (расчёт) аъзоларининг ҳамкорлиги ташкиллаштирилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ихтисослаштирилган синфда ўтказиладиган амалий машғулотлар
Амалий машғулотлар тахсил кўраётганларнинг машиналарга техник хизмат кўрсатиш, механизмларни ростлаш, носозликларни аниқлаб, бартараф этиш ва қўшинларда бажариладиган таъмирлаш ишларига оид пухта амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадларида ўтказилади.
Амалий машғулотлар давомида техник восита ва асбоб-ускуналарнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш қоидаларига доир олдин эгалланган назарий билимлар мустаҳкамланиб, уларга янада теран мазмун берилади, машиналарданфойдаланиш амалиётида дуч келиб турадиган муаммоларни ҳал этиш масалаларига онгли равишда ёндашиш кўникмалари шакллантирилади.
Ўтказиладиган амалий машғулотлар таълимотнинг умумий тамойилларига асосланиши шарт. Шу билан бирга ҳар қандай амалнинг шартли равишда бажарилиши ва соддалаштирилишига йўл қўйиш мумкин эмас.
Амалий машғулотлар, одатда, ихтисослаштирилган синфлар, парк ва далада ўтказилади. Ўтказиладиган жойидан қатьий назар, ҳар қандай амалий машғулотнинг моддий таъминоти гуруҳда мавжуд жамики таҳсил кўраётганларга амалий ишларнинг максимал юкламасини берган тарзда машғулот олдида турган ўқув мақсадларга эришиш имконини бериши шарт.
Машғулотлар сифати кўп жиҳатдан машғулот раҳбарининг машғулотни тўғри ташкиллаштириб, моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлай олишига боғлиқ.
Амалий машғулотларнинг моддий таъминоти ўз ичига ўқув-жанговар машиналар, ўқув агрегатлар, машинадаги айрим тизим ва механизмларнинг ўқув дастгоҳлари, техник хизмат кўрсатиш воситалари, рўйхатга киритилган асбоб-ускуна, турли мослама ва материалларни мужассам этади.
Машғулот раҳбарининг ёрдамчилари сифатида ўқитиш (иш) жойларига энг тажрибали взвод (батарея) техниклари, механик-ҳайдовчилар (ҳайдовчилар) ёки секция (танк) командирлари тайинланадилар.
Ҳар бир амалий машғулот муайян тайёргарликларнинг пухта ўтказилишини талаб қилади, жумладан:
моддий таъминотнинг шайлигини, иш жойлари ва уларнинг зарурий асбоб-ускуна, мослама ва материаллар билан таъминланганлигини текшириш;
офицер ва сержантларнинг (йўриқчиларнинг) ўқитиш (иш) жойларида машғулот ўтказишга ҳозирлик кўришлари;
таҳсил кўраётганларнинг машғулотга шай бўлишлари;
машиналар билан бажариладиган ишлар мобайнида хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини таъминловчи чора-тадбирлар белгиланиши лозим бўлади.
Амалий машғулот раҳбари машғулотга шахсан ҳозирлик кўриш жараёнида авваламбор келгуси машғулот мавзусига доир ҳарбий қисмда мавжуд услубий ҳужжатлар (услубий қўлланма ва ишланмалар) билан танишиб чиқиши, шундан сўнг машғулот ўтказиш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун уни ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарига тақдим этиши лозим.
Ушбу режани тузар экан машғулот раҳбари машғулот олдида турган мақсадлар, ўзининг машғулот давомидаги ўрни, ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари ва таҳсил кўрадиганлар томонидан бажариладигаи ҳаракатларни аниқ тасаввур этиши шарт.
Машғулотнинг ташкилий жиҳати ўқув вақти ва машғулотга ажратилган моддий таъминот воситаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим. Бунинг учун эса, машғулот ўтказиш режасида ўқитиш (иш) жойларининг шундай сони ташкил этилиши кўзда тутилиши керакки, токи жамики таҳсил кўраётганларга амалий ишларнинг максимал юкламаси берилиб, айни вақтда машғулот ўтказиш учун ажратилган ўқув - жанговар машиналар, ўқув дастгоҳлар ва техник хизмат кўрсатиш воситаларидан имкон қадар тўлиқ фойдалансин.
Машғулотнинг вақт бўйича режали тарзда ўтказилишига эришиш учун таҳсил кўраёгганлар томонидан ўқитиш (иш) жойларида амалга ошириладиган ишлар ҳажми бир хил бўлиши, ишлар эса, ўз навбатида, мазмунан шундай ташкил этилган бўлиши керакки, токи битта машинада ишлаётган таўсил кўрувчилар бир- бирига халақит бермасин. Ушбу шартлар бажарилган ҳолатда таҳсил кўрувчиларнинг мащғулот давомида муайян бир ўқитиш (иш) жойидан бошқасига кўчиб ўтиш жадвалини тузиш осон кечади.
Ҳар қандай амалий машғулотга оид барча ташкилий ва услубий масалалар ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари томонидан ўқитиш жойларида ҳамда уларга йўл-йўриқ бериладиган услубий машғулотлар давомида пухта ўзлаштириб олинган бўлиши керак. Йўл-Йўриқ бериладиган услубий машғулотлар жараёнида машғулот раҳбари ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарларининг ўқитиш (иш) жойларидаги машиналарга техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва технологияларига оид назарий билимларини ҳамда ижроси машғулот ўтказиш режасида кўзда тутилган амалий ишларни техник талабларга мувофиқ бажара олишларини текшириб кўриши лозим. Бундан ташқари, ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарларининг машғулот давомида амал қилинадиган хавфсизлик қоидаларига оид билимларини мажбурий равишда текшириб кўриш керак. Зарурат туғилган ҳолларда эса, машғулот раҳбари намунали ўқитиш услубиятини энг масъулиятли ва мураккаб операция ёки ишларнинг амалий ижроси орқали кўрсатиши мумкин.
Амалий машғулотлар ўтказилишига ҳозирлик кўриш тадбирлари, ушбу машғулотлар бошланишига бир кун қолишидан кечиктирилмай якунига етказилиши лозим. Негаки, ушбу вақт машғулотларга тайёргарлик кўриш давомида аниқланган камчиликларни хусусан ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари томонидан кўрилган тайёргарлик савияси ва моддий таъминот масалаларида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун зарур бўлади.
Таҳсил кўраётганларнинг ўтказиладиган амалий машғулотга тайёргарликлари машғулот раҳбарининг қарорига мувофиқ таҳсил кўрадиганлар томонидан мустақил равишда ёки машғулот раҳбари бошчилигида кечади. Ушбу тайёргарлик ўз ичига бажарилиши керак бўлган ишлар ҳажми, уларни бажариш технологияси ҳамда монтаж ва ростлаш ишларига доир техник шартлар ўзлаштирилишини мужассам этади.
Ихтисослаштирилган синфда ўтказиладиган амалий машғулотлар таҳсил кўраётганларга айрим агрегат, тизим ва механизмларга техник хизмат кўрсатиш ишларига оид дастлабки кўникмаларни сингдириш, уларни паркда ёки дала шароитларида бажариладиган ишларга тайёрлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳарбий қисмларда олиб бориладиган таълимот амалий тайёргарлик бўйича махсус жиҳозланган синфларда дастлаб ўқув агрегат ва дастгоҳларда, сунгра машиналарда ўтказилиши керак. Таҳсил кўраётганлар амалий тайёргарлигининг бундай изчиллиги техник тайёргарлик машғулотларини таъминлаш учун зарур бўладиган ўқув-жанговар машиналарга бўлган эҳтиёжнинг камайишига ҳамда ушбу машиналар ресурсининг тежаб ишлатилишига омил бўлади.
Синфда ўтказиладиган амалий машғулот суҳбат ўтказиш (ўқув материалини муҳокама этиш) усули билан ўтказиладиган назарий машғулот билан уйгунлаштирилган тарзда ўтказилиши жуда фойдалидир. Негаки, бундай суҳбат давомида машғулот раҳбари таҳсил кўраётганлар томонидан машинанинг тузилиши ва ундан фойдаланиш қоидалари бўйича олдин эгалланган билимларни машинанинг амалда кўлланилишига оид билимларига боғлаган тарзда такрорлаши, демакки, уларнинг билимларини янада мустакамлаббориши мумкин.
Дала шароитларида ўтказиладиган амалий машғулотлар
Дала шароитларида ўтказиладиган амалий машғулотлар танк бўлинмалари, мотоўқчи бўлинмалар ва техник хизмат кўрсатиш бўлинмалари шахсий таркибини техник хизмат кўрсатиш ишларини тегишли қўлланмаларда белгиланган меъёрий вақтда ташкиллаштириш ва амалда бажаришни машқ қилдириш мақсадларида ўтказилади.
Ўқув вақтидан унумли фойдаланиш мақсадларида бундай машқлар ижросини нафақат техник тайёргарликнинг режали машғулотлари давомида, балки таълим фанларининг техник восита ва асбоб-ускуналар қўлланилган тарзда ўтказиладиган бошқа машғулотлари жараёнида ҳам техник тайёргарликка оид амалий вазифаларни узлаштириш учун махсус ўқитиш (иш) жойларини ташкил қилиш йўли билан ташкиллаштириш тавсия этилади.
Бундай ўқитиш (иш) жойлари, мисол учун, полигон ватанкодромларда ташкил қилиниши мумкин бўлиб, уларда отиш (машиналарни бошқариш) машқларини бажариб бўлган шахсий таркиб билан ёки отиш (машиналарни бошқариш) машғулотлари жараёнидаги мажбурий танаффуслар мобайнида юқорида зикр этилган машқлар ўтказилиши мумкин.
Механик-ҳайдовчилар (ҳайдовчилар) таълимотининг якуний босқичида ўтказиладиган 50 километрли марш давомида машиналарга техник хизмат кўрсатиш (йўл давомида, йўлда тўхтаб, дам олинаётганида ҳамда сувли тусиқни кечиб ўтишдан олдин ва кечиб ўтилганидан сўнг машиналарни назорат кўригидан ўтказиш, уларга кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК) ва 1- сонли техник хизмат кўрсатиш (1-ТХК) бўйича бажариладиган амалий ишларнинг яхши ташкиллаштирилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Дала шароитларида олиб бориладиган таълимот об-ҳавонинг ноқулай шароитлари, машиналарнинг тарқоқ жойлашиши, ёруғликни ниқоблаш қоидаларига амал қилиш ва оммавий қиргин қуроллардан сақланиш учун мўлжалланган ҳимоя воситаларини қўллаш зарурати билан мураккаблашади. Шу боис, дала шароитида ўтказиладиган амалий машғулотлар техник хизмат кўрсатишга доир айрим ишлар ижросинингтехнологияси стационар шароит-ларда (синф ва паркда) ўзлаштирилганидан сунггина ўтказилади.
Дала шароитларида ўтказиладиган амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш тадбирлари, ўз ичига, паркда ўтказиладиган бундай машғулотларга тайёргарлик кўриш тадбирларининг барча элементларини мужассам этади. Бундан ташқари, машғулотлар ўтказиладиган жойларни кўриб чиқиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учунмўлжалланган ҳаракатчан воситалар шайлигини назорат қилиш, ушбу воситалар экипажларига йўл-йўриқ бериш тадбирлари ўтказилади.
Дала шароитларида ўтказиладиган амалий машғулотлар муайян тактик вазият юзага келтирилиб, техник таъминот элементларини мужассам этган тарзда ўтказилиши зарур. Мисол учун, техник хизмат кўрсатишга доир машғулотлар жанговар вазифа бажарилганидан сўнг қўшинлар жамланадиган ҳудудда амалга ошириладиган ишлар сифатида ташкиллаштирилиши мумкин.
Шундай экан, машғулот ўтказиш режаси тузилаётганида машиналарни қисман дезактивация қилиш ёки шунга ўхшаш бошқа ўқув топшириқларни бажариш, тегишли жиҳоз ва асбоб-ускуналарни қўллаш (ишлатиш), машиналар ва иш жойларини ниқоблаш каби тадбирлар ижроси ушбу режа мазмунига киритилиши зарурлигини кўзда тутмоқ даркор.
Таҳсил кўраётганлар дала шароитларида ўтказиладиган амалий машғулотларга ҳозирлик кўриш мобайнида далада бажарилиши кўтилаётган ишлар технологиясини ўзлаштириб олишлари ҳамда ушбу ишлар ижросининг алоҳида шарт-шароитларига доир қўшимча маълумотлар олишлари лозим. Жумладан, улар ҳаво ҳужуми ва кимёвий ҳужум сигналларини, душман томонидан оммавий қиргин қурол қўлланилган ва шу каби бошқа ҳолатларда қандай ҳаракатлар бажаришлари зарурлигини пухта ўзлаштириб олишлари керак.
Таҳсил кўраётганлар томонидан барча амал ва операциялар онгли бажарилиши, ушбу ишлар ижросига нималар сабаб бўлганлиги, амалга ошириладиган ишларнинг белгиланган технологи яларга амал қилинмаслиги қандай зарарли оқибатларга олиб келиши теран англаб етилиши ҳар қандай шароитда (синф, парк ёки далада) ўтказиладиган амалий машғулотлар самарадорлигининг зарурий шарти саналади. Амалий кўникмаларнинг бемулоҳаза (механик равишда) шакллантирилишига ёки ишлар ижросининг ташкиллаштирилишига шартли тарзда ёндашилишига йўл қўйиш мумкин эмас.
Ташкиллаштирилиши жиҳатидан, асосан ўқув-жанговар машиналар, техник хизмат-кўрсатиш воситалари ва зарурий материаллар билан таъминлаш муаммолари юзага келиши боис нисбатан мураккаб кечишини инобатга олган ҳолда амалий машғулотларни ташкиллаштириш ташвиши нафақат машғулот раҳбарлари зиммасига юкланган масъулият, балки жамики муҳандис-техниклар таркиби ва ҳарбий қисм қўмондонлиги зиммасидаги масъулият сифатида кўрилиши шарт.
Ҳарбий қисмларнинг тактик машқларга жалб этилиши техник тайёргарликнинг моддий жиҳатдан тўла-тўкис таъминланишига қулай имконият яратади. Техник тайёргарлик машғулотларининг тактик тайёргарлик машғулотлари билан комплекс равишда ўтказилиши орқали мулоҳаза юритилаётган имкониятлардан максимал фойдаланилишига эришилади.
Бунннг учун тактик машқларни ўтказиш режалари ишлаб чиқилаётганда бўлинмаларнинг техник таъминотига доир амалий вазифалар ечими билан бир қаторда, машиналарни йўлда тўхтаб, дам олиш мобайнида ва паркдан чиқишдан (жангга киришдан) олдин назорат кўригидан ўтказиш, машиналарга кундалик (ёки жанговар вазифа бажарилганидан сўнг) техник хизмат кўрсатиш каби мавзулар бўйича машқлар ўтказилишини ҳам кўзда тутиш лозимлиги тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |