Таянч сўзлар: Мавсумий хизмат, таъқиқлаш, мойлаш, агрегат, аккумулятор батарея, фильтр, клапан.
Назорат учун саволлар: 1. Машинани қишки мавсумда эксплуатация қилишга таёрлаш нималардан иборат.
2. Машинани ёзги мавсумда эксплуатация қилишга таёрлаш нималардан иборат.
3. Зирхли транспортер (БТР-80) ни ёзги шароитларда эксплуатация қилишга нималар киради.
Фойдаланилган адабиётлар: 1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
3. Зирхли техника ва қурол яроқлардан фойдаланиш бўйича қўлланма Т.2003 й
12-Модул.Техник тайёргарлик бўйича машғулотларни ташкил қилиш
12.1.Мотоўқчи бўлинмалар шахсий таркиби билан техник тайёргарлик бўйича машғулотларни ташкил қилиш. Раҳбарнинг машғулотга тайёргарлиги ва ўқув-методик ҳужжатларни тузиш тартиби
Командирлар ва уларнинг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарлари олдида техник тайёргарликка раҳбарлик қилиш борасида турган асосий вазифалардан бири машғулот раҳбарларининг услубий тайёргарликларини ташкиллаштириш саналади. Бундай тайёргарлик услубий ишларнинг якка тартибда ва гуруҳтаркибида олиб бориладиган шакллари орқали амалга оширилади. Зикр этилган иккала шакл бир-бирини инкор этмайди, аксинча бири иккинчисини тақозо қилади.
Услубий ишларнинг якка тартибда олиб бориладиган шакллари жумласига ҳар бир машғулот раҳбари томонидан:
услубий маҳоратни такомиллашириш устида мустақил иш олиб борилиши, шу жумладан, услубий адабиётлар мунтазам равишда мутолаа қилиниши;
тажрибали машғулот раҳбарлари томонидан ўтказилаётган машғулотларда иштирок этиш, уларнинг тегиши маслахат ва тавсияларини амалиётда қўллаббориш;
ўтказилаётган машғулотлар сифати устидан катта бошлиқлар томонидан олиб борилган назорат давомида аниқланган барча нуқсонлар ва таълим-тарбия жараёнининг сифатини ошириш борасида киритилган таклифларни ўрганиб бориб, шахсий амалиётда бундай нуқсонларга йўл қўймаслик, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида фойдаланиб бориш киради.
Услубий ишларнинг гуруҳ таркибида олиб бориладиган шакллари машғулот раҳбарларининг жамоасини услубий ишларга жалб этишни кўзда тутиб, ўз ичига:
машғулот раҳбарларига йўл-йуриқ беришга оид услубий машғулотлар;
кўргазмали машғулотлар;
услубий йиғилишларни мужассам этади.
Машғулот раҳбарларининг услубий маҳоратларини такомиллаштиришга қаратилган услубий ишларнинг гуруҳ таркибида олиб бориладиган шакллари катта бошлиқлар, хусусан батальон (дивизион), бригада ва шу каби қўшилма командирларининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарлари томонидан ҳарбий қисм (қўшилма) миқёсида ўтказиладиган ўқув-услубий йиғинлар жараёнида, шунингдек, бутун ўқув йили давомида режали равишда амалга ошириб борилади.
Мустақил иш машғулот раҳбарининг услубий маҳоратини такомил-лаштириш асоси саналади. Зеро машғулот раҳбари томонидан тиришқоқлик билан шахсан бажариладиган меҳнат услубий тайёргарликда эришиладиган муваффақият гаровидир.
Машғулот раҳбари томонидан ўзи ўтказган ҳар бир машғулот таҳлил қилиб борилиши, ўз ҳаракатлари ва машғулот ўтказиш режаси қай даражада амалга оширилганлигига, машгғулот олдига қўйилган ўқув мақсадларга тўла-тўкис эришилган-эришилмаганлигига ва пировард натижаларга танқидий баҳо бериши лозим.
Машғулот давомида эришилган ижобий услубий усуллар ва аниқланган камчиликларни режа-конспектда ёзиб бориш зарур. Бу ёзувлар бошқа бўлин-малар билан худди шу мавзуга оид машғулотлар ўтказилаётганида ёки бошқа мавзуга оид ўхшаш машғулотга ҳозирлик кўраётганда асқатади.
Таълим услубиётини яхшилаш борасида олиб бориладиган узлуксиз изланишлар охир пировард педагогик маҳоратнинг шаклланишига имкон яратади. Бу масалада услубий адабиётларни мутолаа қилиб бориш, мавжуд намунавий услубий ишланмалар мазмуни, уларда берилган тавсиялардан таълим амалиётида фойдаланиш машғулот раҳбарлари учун шубхасиз ёрдамдир.
Тажрибали машғулот раҳбарлари томонидан ўтказилаётган машғулотларда иштирок этиш. Машғулотлар ўтказишга доир услубий кўникмалар амалий фаолият давомида шаклланиб боради. Йиллар давомида машғулот ўтиб келган тажрибали машғулот раҳбарида муайян кўникмалар шаклланган. Бундай машғулот раҳбари томонидан ўтказилаётган машғулотларда иштирок этиш, у билан машғулотни ташкиллаштиришга доир умумий масалалар ҳамда ўқув материалларини баён этишга оид маълум бир масалалар бўйича ўтказилган суҳбатлар катта фойда беради. Тажрибали касбдошлар томонидан берилган тавсияларга эътибор қаратиш, уларни тахлил қилиш ва муайян вазиятда тўғри амал қилиб бориш зарур.
Ўтказилаётган машғулотлар сифати устидан катта бошлиқлар томонндан олиб борилган назорат машғулотларни ташкиллаштириш ва ўтказиш усулларида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлашга омил бўлади. Ўтказиладиган келгуси машғулотларда машғулот раҳбари катта бошлиқлар томонидан кўрсатилган жамики нуқсонлар ва таълим-тарбия жараёнининг сифатини ошириш борасида берилган тавсияларни инобатга олиб боришга мажбур.
Машғулот раҳбарларига йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулотлар катта бошлиқ томонидан ўтказилади. Йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулотлар олдида турган бош мақсад барча машғулот раҳбарлари учун техник тайёргарликнинг навбатдаги мавзусига оид машғулотларни ташкиллаштириш ва ўтказиш усулларига доир ягона тавсияларни ишлаб чиқишдир. Шу билан бирга ушбу услубий машғулотлар жараёнида офицерлар ва сержантлар таркибига мансуб шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг муайян мавзу бўйича ўтказилиши режалаштирилган машғулотга кўрган ҳозирлик савияси текширилиб, мавзу мазмунига оид айрим масалаларга аниқликлар киритилади.
Йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулот шахсий таркиб билан ўтказиладиган машғулотлардан 3-5 кун олдин ўтказилади. Машғулот раҳба-рининг мулоҳаза юритилаётган услубий машғулотни ўтказишга мустақил равишда кўрган тайёргарлиги машғулот мазмунли ўтишининг гаровидир.
Мустақил равишда тайёргарлик кўриш мазмуни машғулот мавзусига доир техник адабиётларни, шунингдек, машғулотни ташкиллаштириш масалалари ва ўтказиш усулларини ўрганиб чиқишдан иборатдир. Бундан ташқари, йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулотларда намуна тариқасида кўрсатиш учун ҳарбий қисмнинг тажрибали услубиётчилари саналган икки-уч нафар офицерга машғулот ўтказиш режаларининг лойиҳаларини олдиндан тайёрлаб келиш вазифаси юкланади. Машғулот раҳбарларига йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулот айни шу лойихаларни ўрганиб, муҳокама қилишдан бошланади. Ушбу лойихаларнинг афзал томонлари ва мавжуд камчиликлари батафсил таҳлил қилиб чиқилгач, улар орасидан амалиётда қўллаш учун энг маъқул деб топилган шакли танланади.
Машғулот раҳбарларига йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулот давомида шахсий таркиб билан ўзлаштирилиши керак бўлган мавзунинг асосий масалалари бўйича таълимотнинг энг тўғри деб топилган усуллари офицерлар (сержантлар) учун белгилаб берилиб, уларнинг машғулот ўтказишга шайлиги текширилади. Бунинг учун офииерлар (сержантлар) навбат билан машғулот раҳбари ролида чиқишиб, мавзунинг алоҳида бўлимлари ёки ўқув саволларини баён этишади.
Таълим усуллари муҳокама қилингач, эришилган натижага асосан машғулотнинг мақсадга кўпроқ мувофиқ келадиган усуллари белгиланиб, машғулот ўтказиш учун зарур бўладиган моддий таъминот масалаларига аниқликлар киритилади.
Машғулотнинг қуйидаги усуллари қўлланилиши мумкин:
оғзаки баён этиш (тушунтириб бериш, маъруза ўқиш усули);
суҳбат ўтказиш (ўзлаштирилаётган материални муҳокама этиш);
кўрсатиш (намоён этиш);
машқ қилиш (амални бажаришни ўрганиш);
амалий ишлаш;
ўқув материалини мустақил ўрганиш.
Муҳокама натижасида ишлаб чиқилган тавсиялар машғулот ўтказиш режасига киритилади. Шундан сўнг ушбу режа барча машғулот раҳбарлари томонидан қўлланилиши шарт бўлган машғулот ўтказиш режаси сифатида тасдиқланади.
Машғулот раҳбарларига йўл-йўриқ беришга оид услубий машғулотга уни ўтказган раҳбар томонидан якун ясалиб, турли бўлинмалар билан ўтказиладиган машғулотларни тайёрлаш ва ташкиллаштириш тартиби ва ўтказиш вақтига доир кўрсатмалар берилади.
Кўргазмали машғулотлар машғулот раҳбарларига таълимот жараёнида шахсий таркибда пухта шаклланишига интилиш даркор бўлган кўникмалар натижаларини ҳамда машғулотни тўғри ташкиллаштириш ва намунали ўтказиш услубиятини кўрсатиш мақсадида ўтказилади.
Техник тайёргарлик бўйича кўргазмали машғулотлар, одатда, офицерлар ва сержантлар таркибига мансуб шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг командирлик тайёргарлиги режасида белгиланган муддатларда, ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари томонидан ўтказилади. Бундай машғулотларни ҳарбий қисмнинг энг илғор деб топилган бўлинмасини жалб этган тарзда ўтказиш тавсия этилади. Кўргазмали машғулот ўтказиш учун ҳарбий қисм имконияти доирасидаги моддий таъминот элементлари саралаб олиниб, яратилади.
Кўргазмали машғулот учун таълимотнинг мазмуни жиҳатидан ҳам,
ташкиллаштириш масалалари бўйича ҳам энг мураккаб мавзуларидан бирининг танланиши мақсадга кўпроқ мувофиқдир.
Техник тайёргарлик бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказиш тавсия этиладиган мавзулар жумласига машиналарга техник хизмат кўрсатиш технологиясини, уларда аниқланган носозликларни бартараф этиш тартибини, двигатель таъминотига оид тизимлар (мисол учун ёқилғи ёки ҳаво билан таъминлаш, двигателдан газ чиқариш ёхуд уни совитиш тизимлари) ёки махсус электр жиҳозлар тузилишини ўзлаштиришга оид амалий ишлар ва шу каби бошқа мавзулар киради.
Бўлинма билан ўтказиладиган машғулотни бошлашга киришишдан олдин кўргазмали машғулот раҳбари, ушбу бўлинма офицерлари ва сержантларига машғулот олдида турган ўқув мақсадлар ва машғулот ўтказиш режасини тушунтириб ўтади. Кўргазмали машғулотга ҳозир бўлган бошқа офицерлар (сержантлар) эса ушбу машғулот давомида шахсий таркиб таълими қандай ташкиллаштирилишини, машғулот раҳбари ва таҳсил кўраётганлар томонидан бажариладиган ҳаракатларни ўрганиб, ўқув материалини баён этиш усуллари билан танишиб борадилар.
Машғулот ниҳоясига етгач, кўргазмали машғулот раҳбари ўтказилган машғулотни тахлил қилар экан, офицерларга (сержантларга) ушбу мавзуга оид машғулотларни бўлинмаларда ўтказиш тартиби юзасидан тегишли кўрсатмалар беради.
Услубий йиғилишлар техник тайёргарлик машғулотларини ташкиллаш-тириш ва ўтказиш услубияти борасида тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашиш, айрим машғулот раҳбарлари томонидан ўтказилган машғулотлар сифатини муҳокама қилиш ҳамда таълимнинг ўтган босқичига якун ясаб, навбатдаги босқичига доир вазифалар белгилаш мақсадларида ўтказилади.
Раҳбарнинг машғулотга тайёргарлиги ва ўқув-методик ҳужжатларни тузиш тартиби
Машғулотлар сифати кўп жиҳатдан машғулот раҳбарининг машғулотни тўғри ташкиллаштириб, моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлай олишига боғлиқ.
Амалий машғулотларнинг моддий таъминоти ўз ичига ўқув-жанговар машиналар, ўқув агрегатлар, машинадаги айрим тизим ва механизмларнинг ўқув дастгоҳлари, техник хизмат кўрсатиш воситалари, рўйхатга киритилган асбоб-ускуна, турли мослама ва материалларни мужассам этади.
Машғулот раҳбарининг ёрдамчилари сифатида ўқитиш (иш) жойларига энг тажрибали взвод (батарея) техниклари, механик-ҳайдовчилар (ҳайдовчилар) ёки секция (танк) командирлари тайинланадилар.
Ҳар бир амалий машғулот муайян тайёргарликларнинг пухта ўтказилишини талаб қилади, жумладан:
моддий таъминотнинг шайлигини, иш жойлари ва уларнинг зарурий асбоб-ускуна, мослама ва материаллар билан таъминланганлигини текшириш;
офицер ва сержантларнинг (йўриқчиларнинг) ўқитиш (иш) жойларида машғулот ўтказишга ҳозирлик кўришлари;
таҳсил кўраётганларнинг машғулотга шай бўлишлари;
машиналар билан бажариладиган ишлар мобайнида хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини таъминловчи чора-тадбирлар белгиланиши лозим бўлади.
Амалий машғулот раҳбари машғулотга шахсан ҳозирлик кўриш жараёнида авваламбор келгуси машғулот мавзусига доир ҳарбий қисмда мавжуд услубий ҳужжатлар (услубий қўлланма ва ишланмалар) билан танишиб чиқиши, шундан сўнг машғулот ўтказиш режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун уни ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосарига тақдим этиши лозим.
Ушбу режани тузар экан машғулот раҳбари машғулот олдида турган мақсадлар, ўзининг машғулот давомидаги ўрни, ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари ва таҳсил кўрадиганлар томонидан бажариладигаи ҳаракатларни аниқ тасаввур этиши шарт.
Машғулотнинг ташкилий жиҳати ўқув вақти ва машғулотга ажратилган моддий таъминот воситаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаши лозим. Бунинг учун эса, машғулот ўтказиш режасида ўқитиш (иш) жойларининг шундай сони ташкил этилиши кўзда тутилиши керакки, токи жамики таҳсил кўраётганларга амалий ишларнинг максимал юкламаси берилиб, айни вақтда машғулот ўтказиш учун ажратилган ўқув-жанговар машиналар, ўқув дастгоҳлар ва техник хизмат кўрсатиш воситаларидан имкон қадар тўлиқ фойдалансин.
Машғулотнинг вақт бўйича режали тарзда ўтказилишига эришиш учун таҳсил кўраёгганлар томонидан ўқитиш (иш) жойларида амалга ошириладиган ишлар ҳажми бир хил бўлиши, ишлар эса, ўз навбатида, мазмунан шундай ташкил этилган бўлиши керакки, токи битта машинада ишлаётган таўсил кўрувчилар бир- бирига халақит бермасин. Ушбу шартлар бажарилган ҳолатда таҳсил кўрувчиларнинг машғулот давомида муайян бир ўқитиш (иш) жойидан бошқасига кўчиб ўтиш жадвалини тузиш осон кечади.
Ҳар қандай амалий машғулотга оид барча ташкилий ва услубий масалалар ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари томонидан ўқитиш жойларида ҳамда уларга йўл-йўриқ бериладиган услубий машғулотлар давомида пухта ўзлаштириб олинган бўлиши керак. Йўл-Йўриқ бериладиган услубий машғулотлар жараёнида машғулот раҳбари ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарларининг ўқитиш (иш) жойларидаги машиналарга техник хизмат кўрсатиш қоидалари ва технологияларига оид назарий билимларини ҳамда ижроси машғулот ўтказиш режасида кўзда тутилган амалий ишларни техник талабларга мувофиқ бажара олишларини текшириб кўриши лозим. Бундан ташқари, ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарларининг машғулот давомида амал қилинадиган хавфсизлик қоидаларига оид билимларини мажбурий равишда текшириб кўриш керак. Зарурат туғилган ҳолларда эса, машғулот раҳбари намунали ўқитиш услубиятини энг масъулиятли ва мураккаб операция ёки ишларнинг амалий ижроси орқали кўрсатиши мумкин.
Амалий машғулотлар ўтказилишига ҳозирлик кўриш тадбирлари, ушбу машғулотлар бошланишига бир кун қолишидан кечиктирилмай якунига етказилиши лозим. Негаки, ушбу вақт машғулотларга тайёргарлик кўриш давомида аниқланган камчиликларни хусусан ўқитиш (иш) жойларига тайинланган машғулот раҳбарлари томонидан кўрилган тайёргарлик савияси ва моддий таъминот масалаларида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун зарур бўлади.
Таҳсил кўраётганларнинг ўтказиладиган амалий машғулотга тайёргарликлари машғулот раҳбарининг қарорига мувофиқ таҳсил кўрадиганлар томонидан мустақил равишда ёки машғулот раҳбари бошчилигида кечади. Ушбу тайёргарлик ўз ичига бажарилиши керак бўлган ишлар ҳажми, уларни бажариш технологияси ҳамда монтаж ва ростлаш ишларига доир техник шартлар ўзлаштирилишини мужассам этади.
Ихтисослаштирилган синфда ўтказиладиган амалий машғулотлар таҳсил кўраётганларга айрим агрегат, тизим ва механизмларга техник хизмат кўрсатиш ишларига оид дастлабки кўникмаларни сингдириш, уларни паркда ёки дала шароитларида бажариладиган ишларга тайёрлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳарбий қисмларда олиб бориладиган таълимот амалий тайёргарлик бўйича махсус жиҳозланган синфларда дастлаб ўқув агрегат ва дастгоҳларда, сунгра машиналарда ўтказилиши керак. Таҳсил кўраётганлар амалий тайёргарлигининг бундай изчиллиги техник тайёргарлик машғулотларини таъминлаш учун зарур бўладиган ўқув-жанговар машиналарга бўлган эҳтиёжнинг камайишига ҳамда ушбу машиналар ресурсининг тежаб ишлатилишига омил бўлади.
Синфда ўтказиладиган амалий машғулот суҳбат ўтказиш (ўқув материалини муҳокама этиш) усули билан ўтказиладиган назарий машғулот билан уйгунлаштирилган тарзда ўтказилиши жуда фойдалидир. Негаки, бундай суҳбат давомида машғулот раҳбари таҳсил кўраётганлар томонидан машинанинг тузилиши ва ундан фойдаланиш қоидалари бўйича олдин эгалланган билимларни машинанинг амалда кўлланилишига оид билимларига боғлаган тарзда такрорлаши, демакки, уларнинг билимларини янада мустакамлаб бориши мумкин.