Таянч сўзлар:Фрезер, аргон, ацетилен, генератор, МС – А, МРМ -1М, агрегат, спидометр, стабилизатор.
Назорат учун саволлар:
1.МТО-80 техник хизмат кўрсатиш устахонаси МЭС электромахсус қурилма устахонаси вазифаси ва таркиби.
2.Аккумуляторни зарядлаш таъмирлаш станцияси вазифаси ва таркиби.
3.МРМ -1М механик таъмирлаш устахонаси вазифаси ва таркиби.
4.МС – А пайвандлаш устахонаси вазифаси ва таркиби.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
3. Зирхли техника ва қурол яроқлардан фойдаланиш бўйича қўлланма Т.2003 й
10 – Модул: ЗТР (БТР-80) сувли тўсиқлардан ўтишга тайёрлаш
10.1.Сувли тўсиқлардан ўтишда транспортёрнинг (ЗТР-80) нинг техник ҳолатига қўйиладиган талаблар. Сувли тўсиқлардан ўтишга тайёрлашда ЗТР-80 да бажариладиган ишлар ҳажми ва тартиби.
Сувли тўсиқлардан ўтиш экипажлар таркибида ўрганилган ва жиҳозланган трассада кечаси ва кундузи бажарилади. Сувли тўсиқнинг чуқурлиги олиб ўтилаётган машинанинг техник қобилиятига мувофиқ танланади, кенглиги эса сув остида ҳаракатланишда камида 75 м, кечувда камида 30 м бўлиши керак. Сувли тўсиқларни танлаш, кечув жойларни жиҳозлаш, кечиб ўтиш, сув остида ҳаракатланиш бўйича машғулотларни ташкил этиш сувли тўсиклардан ўтиш бўйича қўлланмага мувофиқўтказилади.
Кечув ҳудудида машиналарни сувли тўсиқлардан ўтишга тайёрлаш учун дастлабки ҳолат, уларни жанговар шайликка келтириш ва орқага қайтишга тайёрлаш учун машиналарни йиғиш жойлари белгиланади. Улар пана жойда сувли тўсиққа тўғри яқинлашиш, ундан узоқлашиш кўникмаларини ҳосил қилишни таъминловчи масофада танланади. Машиналарни кечувга тайёргарлигини сўнги бор текшириш учун техник назорат пункти (ТНП) жиҳозланади.
Машқни бажаришдан олдин бўлинма командирлари ўрганувчиларнинг сувли тўсиклардан ўтишдаги ҳайдаш қоидалари ва хавфсизлик чоралари бўйича билимларни текширишлари керак. Ушбу саволларни ўзлаштира олмаган ўрганувчилар амалий ҳайдашга қўйилмайдилар.
Сувли тўсиқдан ўтишга машинани тўлиқ тайёрлашни биринчи алмашувчилар ўтказадилар, қолган ўрганувчилар ҳайдашдан олдин уларнинг герметизация сифатни текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этади. Ишлар бажарилгандан кейин гуруҳ командирлари машиналар ва шахсий қуткариш воситаларининг тайёргарлигини текширадилар.
Ҳайдашни бошлашга эвакуация гуруҳи бошлиғи машғулот раҳбарига гуруҳнинг ишга тайёрлиги тўғрисида билдирув берганидан кейин рухсат этилади. Ҳайдаш вақтида машғулот раҳбари ва қутқарув-эвакуация гуруҳи бошлиғи ўртасида ишончли алоқа бўлиши керак.
Командани олганидан кейин экипаж машинада ўз жойини эгаллайди, машғулот раҳбари билан алоқага киради, унинг командаси билан двигателни юргизади, мумкин қадар юқори тезликда тўсиққа қараб ҳаракатланади, қисқа вақтга техник назорат пунктида тўхтайди, машина кўригидан кейин командани олгач, кечувга томон ҳаракатни давом эттиради, ҳаракат давомида пастки узатгични улайди ва аста сувга киради.
Сув остида ҳаракатда дастлабки ҳолат жойидан чиқишдан 5 дақиқа олдин, механик-ҳайдовчи команда бўйича ГПК нинг преобраователини ёқади, асбобни разертирлайди. Сув бўйига келганда мустақил равишда машинани йўналиш белгисига (створли белгига) тўғрилайди, ГПК шкаласини «0» га қўяди ва сув остида ҳаракат давомида шу ҳолатда ушлайди.
Сувли тўсиқдан узатгичларни алмашлаб уламай, двигател вали частотасини бир хил ҳолатда, тўхтамай, кескин бурилмай ва қарама-қарши қирғоққа чиқишда орқага кетмай ўтилади. Тўхташ ва кескин бурилишлар факат машғулот раҳбарининг командаси бўйича бажарилиши мумкин.
Қарама-қарши қирғоққа чиққандан кейин экипаж машинани мумкин қадар катта тезликда йиғиш жойига ҳайдаб кетади, уни текширади ва сувли тўсиқ орқали орқага қайтиш учун тайёрлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |