Механик хайдовчига мураккаб ва масулятли ишлар бириктирилган, яъни кучланиш бўлинмасига, кучланиш узатмасига, бошқариш тизимига, юриш қисмига ва электр қурилмаларига хизмат кўрсатади.
Йўналтирувчи - пулемётчига –қурол-аслаҳага, кузатиш асбобларига ва ўқ-дориларга хизмат кўрсатади. Секциядаги бошқа шахслар, автоматчи, гранатамётчи ва бошқалар юриш қисми ва корпусини тозалаш, десант бўлинмасига техник хизмат кўрсатадилар.
Секция командири секция шахсий таркибига кундалик техник хизмат ўтказишни ташкиллаштиради ва ҳар бир бажарилган ишларни ҳажми ва сифатини текширади. Бундан ташқари у шахсан ўзи радиостанцияга, ички алоқа мосламаларига командирнинг кузатув асбобларига хизмат кўрсатади.
Таянч сўзлар:Кундалик техник хизмат, секция, радиостанция, компрессор.
Назорат учун саволлар:
1.КТХ кўрсатишнинг мақсади.
2.КТХ кўрсатиш давомийлиги.
3. КТХ кўрсатиш ишлар ҳажми.
4.Кундалик техник хизмат кўрсатиш бўйича секция командирининг мажбуриятлари.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
9-Модул: Кўчма техник хизмат кўрсатиш воситалари
9.1.Мотоўқчи (танкчи) бўлинма ва қисмлар қурол-аслаҳа ва техникасига КТХК (кўчма техник хизмат кўрсатиш) воситалари. Техник хизмат кўрсатиш устахонаси (МТО-80) вазифаси
МТО-80 техник хизмат кўрсатиш устахонаси дала шароитида зирҳли техникаларга кўп иш унумдорлигини талаб қиладиган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун мўлжалланган. МТО-80 устахонасини мустақил равишда ва бошқа техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш воситалар билан биргаликда ишлаши мумкин. Ҳаракатдаги техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш воситаларининг умумий тузилиши ва вазифаси:МТО-АТ,МТО-4ОС, МТО-АТГ, ПАРМ-Ш. Кўчма мукаммаллаштирилган устахонаси (МТО-АТ, МТО-АТГ, МТО-4 ОС) дала шароитида автомобил техникалари ва занжирли машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва тайёр агрегатларда жорий таъмирлаш ишларини бажаришга мўлжалланган. ТХК устохонаси (МТО) қисман мукаммаллаштирилган группага қарашли бўлиб, умумий вазифани бажарувчи қурилма ва махсус технологик воситалар билан жиҳозланган.
Автомобиллар, занжирли тягачлар ва хар хил турдаги транспортерларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида ТХК устахонаси (МТО) қуйидаги турларга бўлинади:
МТО - АТ (3801Г) - техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларда жорий таъмирлашни ўтказиш устахонаси.
МТО - АТГ (3801Т) - техник хизмат кўрсатиш, шунингдек автомобилларда ва занжирли машиналарда жорий таъмирлашни ўтказиш устахонаси.
МТО - 4ОС (3801М) -кўп мақсадли вазифаларни бажарувчи ғилдиракли машиналар ва тўрт кўприкли махсус автомобилларга (МАЗ-535, МАЗ-543, ЗИЛ-135 ва боқалар) техник хизмат кўрсатиш устахонаси.
МТО-АТГ устахонасининг махсуслаштирилган йиғмасига қуйидагилар киради:
- мойлаш ва қуйиш агрегати АЗ-1Э;
- 13М стенди;
-умумий ечгич (универсальныш съемник);
- 25 тоннали гидравлик домкрат;
- махсус калитлар ва мосламалар;
МТО-4ОС устахонасининг махсуслаштирилган йиғмасига қуйидагилар киради:
- компрессор;
- 25 тониали гидравлик домкрат;
- махсус калитлар ва мосламалар;
75-расм. Техник хизмат кўрсатиш устохонаси МТО
Техник тавсифи
- базаси ЗИЛ-131
- оғирлиги,кг -10260;
- экипажи 4 –5 киши;
- максимал тезлиги км/с -80
- юриш захираси км - 650 – 750
- ёқилғи баклар сиғими -340л.
- устахонани ёйиш вақти, дақиқа 45
- йиғиш вақти, дақиқа 25
Асосий жиҳозлари
- электрокучланиш қурилмаси;
- компрессор қурилмаси;
- ҳаво кассеталарини ювиш ва мойлаш учун стенди.;
- МП-800 Б ювиш машинаси;
- кран – стреласи;
- умумий ишлар учун мўлжалланган чилангарлик ва монтаж асбоблар
- мослама тўпламлари
-ЕКУП (унверсал мосламаларнинг бирлаштирилган комплекти).
-ЕКСК (универсал асбобларнинг бирлаштирилган комплекти)
- устахона жиҳозлари.
- эҳтиёт қисмлари.
- МЗА-3 кичик габаритли ёнилғи мойлаш материалларини ювиш агрегати.
- АЗ-1 мойлаш материалларни қуйиш агрегати.
Бажарадиган ишлар
- машиналарни ювиш.
- машиналарни бўяш.
- зирҳли танк қурол техникаларда бошқа идишдан ёқилғи қўйиш.
- агрегат ва узелларга мойларни қўйиш.
- ҳаво тозалагичнинг кассеталарини ювиш ва мойлаш.
- агрегат, тугун, механизм ва бошқариш юритмаларини регулировка қилиш.
- электр жиҳозлар, атомга қарши ёнғинга қарши тизимларнинг созлигини текшириш.
- кичик носозликларни бартараф қилиш.
- кичик ускуна, трансмиссия ва ювиш қисмларнинг агрегат ва узелларини алмаштириш.
Танкларни таъмирлаш устахонаси ТРМ - А - 80.
Техник хизмат кўрсатиш устахонаси ТРМ-А-80 дала шароитида зирхли техникаларни агрегат ва узелларини демонтаж – монтаж, пайвандлаш, механик-чилангарлик ишларини ва аккумуляторларни зарядлашни қўшинларда таъмирлаш ишлари учун мўжалланган.
Техник тавсифи
- базаси - ЗИЛ 131;
- оғирлиги - 10200 кг;
- экипажи - 4-5 одам;
- максимал тезлиги - 80 км/с;
- юриш захираси - 650 – 750 км;
- ёйиш вақти - 45 дакика;
- йиғиш вақти - 35 дакика.
Do'stlaringiz bilan baham: |