Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги



Download 12,78 Mb.
bet54/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

Таянч сўзлар: Ўргатувчи, машина, ўрганувчи, узатгич, ҳаракат йўналиш, машғулот, бурилиш.
Назорат учун саволлар:
1.Биринчи машғулот мазмуни нималардан иборат.
2. Иккинчи машғулот мазмуни нималардан иборат.
3. Учинчи машғулот мазмуни нималардан иборат.
4.Ҳайдаш машғулотларидаги хафвсизлик талаблари.
5.Ҳайдаш давомида ҳайдовчиларга нималар тақиқланади.


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
3. Зирхли техника ва қурол яроқлардан фойдаланиш бўйича қўлланма Т.2003 й


15-Модул.Табиий тўсиқлардан ўтиш техникаси


15.1.Кўтарилишларда (тепаликларда) машиналарни бошқаришнинг ўзига хосликлари

Ҳаракат йўналиши узунлиги 4-6 км, табиий ва сунъий тўсиқлари бор йўналишда, кечаси ва кундузи, икки вариатнинг бири бўйича бажарилади. Йўналишлар жой рельефига мос равишда қуйидаги талабларни хисобга олган ҳолда танланади ва жиҳозланади:


- портловчи мина тўсиғида учта йўлакчали йўлак (9) бир биридан камида 50 метр масофада жиҳозланади.
- тўсиқлар ва манёвр участкаси (20) жихозланади. Машиналарни битта издан ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун тўсиқлар орасида йўлаклар белгилар билан навбатма-навбат беркитилиб борилади. Участканинг ён томонидаги чегаралари ҳар 30-50 метрда баландлиги 1,5 метрли устунлар билан белгиланади (кечаси тўсиқлар орасидаги йўлак ва участканинг ён чегаралари ёруғлик белгилари билан белгиланади);)
- йўлакли кўприкнинг макети (5) чуқурлик, ариқ ёки бошқа тўсиқлар устига ўрнатилади;
- йўлакли танкка қарши чуқур (1);
- қиялиги 70 дан, узунлиги 30 метрдан кам бўлмаган кўтарилиш – тушишлар танланади;
- кўтарилиш ва тушишда тўхташ жойи (8) устунлар билан белгиланади. Кўтарилиш ёки тушишда ўрганувчи машинани устунлар билан белгиланган жойда чегарадан чиқмасдан тўхтатиши, машинани тормозга қўйиши, кейин двигателни тўхтатмасдан ва чегара устунларидан четга кетиб қолмасдан ҳаракатни янгилаши керак.
- кўтарилиш ва тушишда устунлар орасидаги йўлак (12) жой шароитига қараб кўтарилиш ёки тушишдаги йўлак қияликдаги тўғри чегараланган йўлакка (10) алмаштирилиши мумкин;
- табий ёки сунъий хавзада узунлиги камида 15 метр, сувга кириш – чиқиш жойи камида 5 метр одатдаги кечув. Сувга кириш кириш чиқиш жойлари бандлиги 1,5 метр бўлган устунлар билан белгиланади, улар ёриткичли белгилар билан белгиланади. Кечувнинг чуқурлиги , тўсиқдан ўтадиган машина махсус таёргарликсиз ўтиши мумкин бўлган чуқурликнинг камида 80% ни ташкил этиши керак.
Агар кечувни топиш ва жиҳозланишнинг иложи бўлмаса уни танкка қарши йўлакли чуқур (1) билан алмаштириш мумкин.

Ўртача тезлик ҳаракати


11-жадвал

Машина
тури

Баҳо олиш учун

кундузи

кечаси

Баҳоси

“аъло”

“яхши”

“қониқар”

“аъло”

“яхши”

“қониқар”

ПЖМ (БМП)-2

25

23

19

23

21

17

ЗТР-80 (БТР-80)

23

22

18

21

20

16

Баҳолаш кўрсатгичлари


1. Портловчи мина тўсиғидаги кўрсатилган йўлакчали йўлакда (9) ёки тўхтатмасдан ва белгиларга тегмасдан ҳаракатланиш. Йўлакли кўприкнинг макетига (5) орқага ҳайдашсиз чиқиш ва унда тўхмасдан ҳаракатланиш.


2. Баландликка кўтарилишда ва ундан тушишда устунлар орасидаги йўлакдан (12) устунларга тегмасдан ва двигателни тўхтатмасдан ҳаракатланиш(агар кўтарилишдаги ёки тушишдаги устунлар орасидаги йўлак (12) қияликдаги тўғри чекланган йўлакка (10) алмаштирилган бўлса, ундан устунларга тегмасдан ва двигателни тўхтатмасдан ўтиш керак).
3. Кечувдан ўтаётганда, унинг чегарасидан чиқмасдан, машинани сув ичида тўхтатмасдан, алмашлаб улашни ўзгартирмасдан, кескин бурилмасдан, қирғоққа чиққанда орқага сирпалиб кетмасдан ёки танкка қарши йўлакли чуқурдан (1) тўхтамасдан, орқага сирпалмасдан, деворларга ва чегара устунларига тегмасдан ўтиш.
4. Теппага кўтарилиш ёки ундан тушишда белгиланган жойда (8) унинг чегарасидан чиқмасдан, устунларга тегмасдан двигателни ўчирмасдан тўхтатиш ва ҳаракатни янгидан бошлаш.
5. Тўсиқли ва манёвр майдончасидан (20), унинг чегараларидан чиқмасдан, манёвр майдончасини чекламасдан, чегара белгиларига тегмасдан, двигателни ўчирмасдан ёки қорли майдонда тўрт мартадан ортиқ орқага юрмасдан, двигателни тўхтатмасдан ҳаракатланиш.


Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish