Иккинчи машғулот
Ўргатувчи кўрсатмаси бўйича жойдан қўзғалиш, пастки узатгичда ҳаракатланиш, тезлатиш, узатгични пасткисидан юқорисига, юқорисидан пасткисига улаш саволлари ўрганиладиган йўналишнинг биринчи участкасидан ташқари, ўқотиш худди 3-машғулотдагидек ўтказилади. «СТОП» белгиси билан белгиланган тўхташ жойлари узатгичларни алмашлаб улаш даврининг боши ва охири ҳисобланади.
Учинчи машғулот
Ушбу машғулот ҳам худди иккинчи машғулотга ўхшаб ўтказилади, фақат кечаси, ёруғлик маскировка мосламаси қисман қоронғилаштириш ҳолатида ишлатилади.
Баҳолаш кўрсаткичлари:
Олдиндан сигнал берган ҳолда машинани ҳар хил йўллар билан, двигателни ўчириб қўймасдан оҳиста жойидан қўзғатиш.
Ҳаракат шароитига қараб двигателнинг белгиланган ишлаш режимига риоя қилган ҳолда, ўчириб қўймасдан ўз вақтида узатгичларни алмашлаб улаш.
Ҳаракат тезлиги ва йўл шароитига мувофиқ равишда йўлнинг ҳаракатланиш қисмидан четга чиқиб кетмасдан, сурилмасдан, бошқаришни йўқотмасдан ва двигателни ўчириб қўймасдан машинани буриш.
Йўл шароитига мувофиқ равишда машинани турли усуллар билан секинлатиш ва двигателни тўхтатмасдан, чегара белгиларидан чиқмасдан, уларга тегмасдан ўрсатилган жойда тўхтатиш.
Ўргатувчининг командаларини тез ва аниқ бажариш, назорат ўлчаш асбобларининг кўрсаткичлари ҳақида ўз вақтида билдирув бериш.
Ҳайдаш машғулотларидаги хафвсизлик талаблари
Жанговар машиналарни ҳайдашмашғулотларида ҳайдашқоидаларини ва ўрнатилган талабларга қатъий риоя қилиш шарт;
Машғулот талабларига кўра барча люклар ёпиқҳолатда ва қотириб қўйилган, шахсий таркиб ўз жойларини эгаллаши шарт;
Ҳайдашмашғулотларини амалий бажариш вақтида машиналар техник соз ҳолатда кулланилиши ва уларнинг захира инструментлари уз жойларига мустаҳкам қотирилган бўлиши шарт;
Машинани ўт олдириб ва уларни ҳаракатга келтириш машғулот раҳбарининг рухсати билан бажарилади;
машинани ўт олдиришдан олдин бурилиш ва қўшиш ричаглари ҳолатини текшириш керак (ричаклар нейтрал ҳолатда бўлиши керак) ва огоҳлантирувчи сигнал билан огоҳлантириш шарт;
машинани ҳаракатга келтирган вақтда огоҳлантирувчи сигнални қайтариш шарт;
Машиналарни ҳаракатга келтириш учун радио орқали ёки светафор ёрдамида машғулот раҳбари команда беради;
Ҳаракатланиш давомида йуналиш бўйича олдинда турган машинани айланиб ўтиш машғулот раҳбарининг ёки ўргатувчининг рухсати билан бажарилади; Машиналар техник носозлик билан тўхтаб қолган бўлса яхши кўриниш жойига авария тўғрисидаги белги қўйилган бўлиши ёки башня устида қизил байроққўйилиши шарт. Кечқурун қизил фонар, шунингдек машина тез орада йуналишдан четга ўтказилиши керак, бошқаҳаракатдаги машиналарни хавфсизлигини таъминлаш учун;
Машиналарни оркага ҳаракатлантириш сигнал оркали машинани олдида 10 метр масофа узокликда турган курсатувчи ва ургатувчи буйруги билан бажарилади. Агар ургатувчи люк оркали ёки эшиклар оркали кузата олса бажарилади.
Тўсиқларни тузатиш учун ёки тўсиқлардан ўтишни назорат қилиш учун белгиланган шахсий таркиб машиналар ўтиш вақтида тўсиқлардан чеккада ёки бехатар жойда туриши ва машиналар ўтгандан кейин тўсиқларни кўриши мумкин. Тўсиқларда турган шахсий таркиб билан машғулот раҳбари ўртасида алоқа бўлиши шарт.
Йўналишдаги машиналарни тунги вақтда ҳаракатланишида габарит фонарлари ёнган бўлиши шарт, шу орқали машиналарни ҳаракатини назорат қилиш учун.
Ҳайдаш давомида ҳайдовчиларга тақиқланади:
- двигател ишлаб турган ҳолатда машинага ўтириш, машинадан чиқиш ёки машинани орқа ва олдида туриш;
- машғулот раҳбарининг, ўргатувчининг ва кўрсатувчининг буйруқлари ва сигналисиз машинани ҳаракатга келтириш;
-огоҳлантирувчи сигналларни бермасдан, люклар очиқ ҳолатда ҳаракатланиш;
- ҳаракат давомида машинани корпуси ва башняси устида ўтириш;
- жанговар машиналарга шлемофонсиз ва экипаждан ортиқ одам ўтириш;
- ҳайдашмашғулотларида носоз техникаларни ишлатилиши;
- ёпиқ бурулишларда машиналарни тўхтатиш;
- бошланғич чизиғида ва йуналиш давомида машиналарда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
- кўриш имконияти чекланган ҳолларда ҳаракатни давом эттириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |