Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш



Download 2,31 Mb.
bet89/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

7.4. Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш
Капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлиги уларни фойдаланиш кўрсаткичларидан бўлиб, маблағларни ижтимоий-ишлаб чиқаришнинг у ёки бу тармоғига сарф қилишдан тутиладиган мақсад бўлиб ҳисобланади.
Давлат капитал қўйилмаларни халқ хўжалигини турли соҳаларига сарфлар экан, албатта унинг ёрдамида ишлаб чиқаришни кенгайтиришни, яъни ишлаб чиқариш қувватларини ишга солишни, ва шу орқали маҳсулотларини миқдорини кўпайтиришни, унинг сифатини яхшилаш, рақобатбардошлилигини оширишни мақсад қилиб қўяди.
Ана шу қўйилаётган мақсадларга эришишни турли йўллари мавжуд:

  1. капитал қўйилмаларни иқтисодий асосланган йўналишларга сарфлаш ва уларни минтақалар бўйича оптимал жойлаштириш;

  2. корхона ва ташкилотларда миллий иқтисодиёт ва чет эл техникасини охирги ютуқлари асосида ишланган техника ва технологияларни қурилишни ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сифатини ошириш, меҳнат унумдорлигини, маҳсулот таннархини ва фойдалилик даражасини ўсишини таъминлаш;

  3. қурилишни жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришга янги қувватларни киритиш, қурилишларни сифатли ишланган техник лойиҳалар билан таъминлаш;

  4. қурилиш қийматини ва капитал қийматларини улушини пасайиши орқали капитал сарфларнинг бирлигига фойдали самара олиш;

  5. янги яратилаётган қувватларни ўзлаштириш муддатларини қисқартириш.

Капитал қўйилмаларни умумий миқдорида ишлаб турган корхоналарни қайта қуришга кетадиган сарфларни улушини кўпайтириш – уларни иқтисодий самарадорлигини муҳим кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади.
Аммо корхоналарни қайта қуриш ҳар бир аниқ ҳолатида чуқур иқтисодий асослашни талаб қилади. Тажрибаларни кўрсатишича бир қатор ҳолатларда дастлабки иқтисодий ҳисоб-китобларни қилинмаслиги оқибатида кўпгина корхоналарда иқтисодий жиҳатдан самарасиз ишлар амалга оширилади. Натижада улар қайта қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишни харажатларини ошириб юборади ва самарадорлигини пасайтиради.
Корхоналарни қайта қуришга сарфлаётган капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қайта қуришгача бўлган иқтисодий кўрсаткичлар ундан кейинги иқтисодий кўрсаткичлар билан таққосланади.
Саноат корхоналарини қайта қуриш ишлаб чиқаришни техник даражасини оширишни, ускуналарни унумдорлигини ўстиришни ва ишлаб чиқариш қувватларини ўсишини кўзда тутади.
Қайта қуриш натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсиши корхона фойдасини пасайишига олиб келади, аммо маҳсулот таннархини пасайишига олиб келмайди. Бундай ҳолатда қайта қуришни иқтисодий самарадорлиги фойда суммасини ўсиши (D) зарур бўлган капитал қўйилмаларнинг бирлиги нисбати (К) билан аниқланади:


(7.2)

Лойиҳа ечимларини иқтисодий самарадорлигини ошириш учун дастлаб ишлаб турган корхона ва иншоатларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуришни зарурлигини ва мақсадга мувофиқлигини техник-иқтисодий асосномалари (ТИА) ишлаб чиқилади. Бундай техник-иқтисодий асосномалар режаларга киритиладиган ҳар бир қурилиш бўйича ишлаб чиқилиши лозим.


Йирик корхоналар бўйича техник-иқтисодий асосномалар лойиҳа ташкилотлари томонидан ишланади.
Техник-иқтисодий асосномаларда одатда: тегишли тармоқларда қувватларнинг ўсишини таъминловчи лойиҳалаштирилаётган корхоналарни аҳамиятини хусусиятлари; корхонани мўлжаллаётган қувватларни ва маҳсулот хилларини асослаш; зарур капитал қўйилмалар ҳисоб-китоби; капитал қўйилмалардан кутилаётган иқтисодий самарадорлик ва мўлжалланаётган қурилишнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ўз аксини топиши лозим.
Асосий кўрсаткичлардан ташқари капитал қўйилмаларни иқтисодий самарадорлигини асослаш, уларни ўзини оқлаш муддатларини ҳисоблаш; лойиҳа ечимларини иқтисодий баҳолаш учун қўшимча ва ёрдамчи техник-иқтисодий кўсаткичлар ҳам қўлланилади.
Уларни қаторига ишлаб чиқариш майдонининг 1 м квадратига маҳсулот ишлаб чиқариш, иморат ва иншоатларнинг қурилиш кубатурасини кўрсатувчи миқдор коэффициенти ва бошқалар зарур бўлади. Саноат корхоналарини лойиҳалашда ишлаб чиқариш майдонларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, иморатлар хилларини тўғри танлаш анча сезиларли иқтисодий самара бериши мумкин.


Назорат саволлари

  1. Капитал қўйилмалар қандай маблағлар?

  2. Капитал қўйилмаларни мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

  3. Капитал қўйилмаларни молиявий манбаларини нималар ташкил қилади?

  4. Капитал қўйилмаларни кредитлашни мақсад ва йўналишлари нималардан иборат?

  5. Кредитлашни қандай турлари бор?

  6. Самарадорликни аниқлашни қандай усулларини биласиз?


Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish