Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


VIII БОБ. ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ВА УНИ ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИ



Download 2,31 Mb.
bet90/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

VIII БОБ. ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ВА УНИ ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИ.


8.1. Лойиҳанинг таснифи (классификацияси)
Лойиҳанинг белгилари ва таърифлар таҳлили асосида лойиҳанинг қуйидаги таърифи берилган. Бу эса барча асосий белгиларни қониқтиради ва келтирилган таърифларнинг ҳеч бирига зид келмайди. Таъриф: лойиҳа деб, алоҳида тизимнинг вақт билан чегараланган ва белгиланган мақсадга йўналтирилган ўзгариши бўлиб, фойда кўриш учун қўйилган капиталнинг режалаштирилган молиявий ҳисоб-китоб хужжатлари тўпламига айтилади.
“Алоҳида тизимлар” тушунчасига киритилиши нафақат лойиҳанинг тўлиқлиги ва унинг бошқа ташкилотлар билан чегараланганлигини кўрсатади, балки лойиҳанинг ягоналигини (серияли ишлаб чиқаришдан фарқли равишда) билдиради, демакки, унинг бетакрорлигини ва янгилик (инновация) белгиларини ҳам реал ҳаётда дуч келинадиган лойиҳаларнинг турличалигини англатади. Лойиҳаларнинг таҳлилий синтезида аниқлик ва қулайликка эришиш учун турли хил бошқариш тизимлари, турли асослар бўйича таснифланиши мақсадга мувофиқдир. Қуйида олинган таснифланиш тизими келтирилган бўлиб, у ягона тизим эмас(8.1-расм).





8.1-расм. Лойиҳаларнинг таҳлилий синтезида турли хил бошқариш тизимлари, турли асослар бўйича таснифланиши

Келтирилган 8.1-расм бўйича маълумотларни қуйидаги тарзда изоҳлаш мумкин:


- лойиҳа тури (амалга оширилаётган лойиҳанинг асосий фаолият соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш;
- лойиҳа синфи (лойиҳа таркиби ва тизимини ҳамда унинг фан соҳаси бўйича): монолойиҳа, мултилойиҳа, мегалойиҳа. Монолойиҳа – бу ҳар хил тур, қурилиш ҳажмидаги алоҳида лойиҳадир. Мултилойиҳа – бу бир неча монолойиҳалар ташкил топган ва кўп лойиҳали бошқарувли тадбиқни талаб қилувчи комплекс лойиҳадир. Мегалойиҳа – бу таълим соҳалари ва бошқалар. Ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари бўлиб, бу тартибга бир қатор моно ва мултилойиҳалар киритилади;
- лойиҳа кўлами – (лойиҳанинг ҳажми, қатнашувчилар сони ва атроф-муҳитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойиҳалар, ўрта лойиҳалар, йирик лойиҳалар, жуда йирик лойиҳалар. Лойиҳаларнинг бундай тақсимоти жуда шартлидир. Лойиҳа кўламларини аниқроқ шаклда кўриш мумкин. Давлатлараро, халқаро, миллий минтақалараро ва минтақа, тармоқлараро ва тармоқлар бўйича, кооператив, ташкилий лойиҳалар.
- лойиҳа давомийлиги (лойиҳани амалга ошириш вақти давомийлиги бўйича): қисқа муддатли (3 йилгача), ўрта муддатли (5 йилдан ортиқ);
-лойиҳаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси бўйича): оддий, мураккаб,жуда мураккаб;
-лойиҳа тури (лойиҳанинг фан соҳаси характери бўйича): инвестицион, инновацион, илмий-тадқиқот, аралаш. Инвестицион лойиҳаларга одатда, инвестицион қўйилмаларни талаб қилувчи, бош мақсади асосий фондларни ишлаб чиқариш яъни янгилаш бўлган лойиҳалар киритилади. Инновацион лойиҳаларга, тизимлар ривожланишини таъминлайдиган, бош мақсади янги технологияларни, ноу-хау ва бошқа янгиликларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўлган лойиҳалар киритилади.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish