Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet1/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Зикриллаева Нодира Ахмедовна
Муминов Нозим Гаффарович


ИНВЕСТИЦИЯЛАР

Мазкур ўқув қўлланмада инвестициялар ва уларнинг объектлари ва субъектлари, инвестиция институтларининг умумий хусусиятлари, Инвестиция муҳити, инвестицион рисклар масалалари ёритилган.


Ўқув қўлланмада хорижий инвестицияларни жалб этиш усулларини ёритиб бериш алоҳида ўрин тутган.
Ўқув қўлланма иқтисодиёт, молия йўналишларида таҳсил олувчи талабалар, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи тадқиқотчи ва изланувчилар, малака ошириш курслари тингловчилари учун мўлжалланган.


РЕЦЕНЗЕНТЛАР:





















Зикриллаева Н.А., Муминов Н.Г.
Инвестициялар: Ўқув қўлланма / Тошкент “ххх” нашриёти, 2011.- 165 бет.






© Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази




© Зикриллаева Н.А., Муминов Н.Г.




©“ххххх” нашриёти

КИРИШ

Иқтисодиётни модернизациялаш туб таркибий ўзгаришларни амалга оширишни талаб қилади. Иқтисодиётнинг барча жабҳаларида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш ўз навбатида катта миқдорда моддий, молиявий, интеллектуал ресурсларни манбаларини излаш, шакллантириш ва умуман Ўзбекистон учун янги ва қулай бўлган инвестициявий фаолиятни йўлга қўйишни тақозо этади.


Давлат ҳозирги шароитда ушбу жараённи ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб келмоқда, хусусан, инвестиция фаолиятини ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди. Хориждан жалб қилинадиган инвестициялар учун турли кафолатлар берувчи қонун ва меъёрий ҳужжатлар яратилди ва улар бозор иқтисодиёти ривожлана бориши билан такомиллаштирилиб борилмоқда
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар инвестиция фаолиятига янгича ёндашишни тақозо этмоқда. Бундай ёндашув қуйидаги қоидалардан келиб чиқади:

  • инвестиция жараёнини фаоллаштириш, инвестиция ресурсларини иқтисодий тараққиётнинг устивор соҳаларига йўналтириш;

  • инвестиция жараёнига корхоналар, ташкилотлар, аҳоли жамғармаларини тўлароқ жалб этиш ва ундан республиканинг иқтисодий-ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш;

  • чет эл капиталининг кириб келиши учун қулай инвестиция муҳитини яратиш.

Инвестиция дастурларини молиялаштириш имкониятлари марказлашган манбаларнинг чегараланганлиги учун капитал маблағлардан фойдаланиш йўналишига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бюджет ҳисобидан биринчи навбатда ижтимоий соҳани молиялаштириш учун фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш аввало корхона ва ташкилотларнинг ўз воситаларини сафарбар қилиш ва банк кредити ҳисобига амалга оширилмоқда.
Инвестицияларни жалб қилиш анча мураккаб жараён ҳисобланади. Халқаро ва миллий даражада инвестицияларни жалб қилишда етарли тажрибалар мавжуд. Бу масалада бой тажрибага эга бўлган Жаҳон банки инвестициявий фаолият олиб боришда сезиларли натижаларга эришган.
Маълумки, инвестициялаш жараёнини амалга оширишда молия тизими муҳим ўрин эгаллайди. Молиявий тизим замонавий бозор иқтисодиётида асосий хизматлар мажмуини ташкил қилади. Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида молиявий тизимлар тадбиркорлар билан ишлашнинг асосий ва барқарор воситаси сифатида тан олинган. Бу ишлаб чиқаришни ихтисослашувининг тез суръатларда ривожланишига имкон яратди. Бошқа томондан молиявий активларнинг, тезда пулга айланиши ва таваккалчилик хусусиятлари билан молиявий шаклдаги жамғарма ҳажмини кўпайтиришга имкон беради.
Инвестиция қўйилманинг альтернатив йўналишини баҳолаш қарздорларнинг мониторинг фаолиятини амалга ошириш орқали, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини кўтаради. Молиявий дастаклардан фойдаланиш орқали хўжалик объектлари таваккалчилик қилишга ва жамғарма тўплаш имкониятига эга бўладилар. Шундай қилиб барқарор ва соғлом молиявий тизимнинг ривожланиши инвестициялашнинг ички имкониятларини кенгайтиради ва иқтисодий ўсишни таъминлайди. Молиявий тизим асослари ҳуқуқни, ҳисоб юритиш ва молиявий муассасаларга оғир юк тушмайдиган солиқ тизимларини шакллантириш орқали барпо қилинади.
Инвестицияни молиялаштириш асосан мамлакатдаги иқтисодий сиёсат, қонунчилик, инвестицияни жалб қилиш инфратузилмасини ривожи, даражаси ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволига боғлиқ бўлади.
Инвестиция фаолиятини ривожи учун мазкур омилларни илмий таҳлил қилиш лозим бўлади. Бу таҳлил маблағлар йўналишининг энг мақбул усулини танлаш ва келажакда ҳар бир ҳудудга мос келадиган инвестиция сиёсатини белгилаш имкониятини беради. Иқтисодий ўсишга эришишда нафақат инвестиция ҳажмини кўпайтириш, балки улар йўналишлари ва тузилмаларини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Инвестициялаш учун шундай ишлаб чиқариш турлари ва корхоналарни танлаш лозимки улар тезда ўзини қоплаб, юқори даражада иқтисодий ва технологик самара бера олишлари керак.
Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун инвестиция ҳажмини кескин кўпайтириш лозим бўлади. Ҳозирги босқичда маблағлар етишмовчилигини ҳисобга олиб, нодавлат инвестиция манбаларини топиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Инвестиция фаолиятини самарали ташкил қилишда ҳали ҳал қилиниши зарур бўлган қатор вазифалар борки, улар мавжуд конун ва меъёрий ҳужжатлардан тўғри фойдаланадиган, ва умуман инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича кадрларни тайёрлаш улар малакасини мунтазам оширишни талаб қилмоқда. Мазкур соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашни тубдан яхшилаш ва сифатини яхшилашда дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмаларни етишмаслиги маълум қийинчиликларни юзага келтирмоқда.
Ушбу тайёрланган ўқув қўлланма инвестициялар моҳияти, манбалари, уларни ташкил этиш, самарали фойдаланиш йўналишлари, ҳақида тўла билим ва кўникмаларни беради деган умиддамиз.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish