Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


резидентликка тегишлилиги бўйича миллий ва хорижий инвесторлар ажратилади



Download 2,31 Mb.
bet9/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

резидентликка тегишлилиги бўйича миллий ва хорижий инвесторлар ажратилади.




1.5. Иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичларини таъминлашда инвестицияларнинг аҳамияти
Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини асосий устувор йўналиш сифатида давом эттиришни тақозо этади.
Бу ўринда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва мамлакатимиздаги хом ашё ҳамда ресурсларга бой мавжуд манбалардан оқилона фойдаланиш асосида юқори қўшимча қийматга эга бўлган юксак технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган истиқболли иқтисодиёт тармоқлари ҳақида сўз бормоқда.
Ана шу мақсадларга еришиш учун “2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур саноат соҳасида умумий қиймати қарийб 50 миллиард долларни ташкил этадиган 500 дан ортиқ йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишни кўзда тутади.
Яқин беш йил ичида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини камида 60 фоизга ошириш, ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2010 йилдаги 24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Бу борада машинасозлик, автомобилсозлик, кимё, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш материаллари саноати ва бошқа соҳаларни жадал ривожлантириш ҳисобидан ушбу тармоқларда икки баробардан зиёд ўсишга эришилади.
Тўқимачилик саноатида экспортбоп рақобатдош маҳсулотлар тайёрлашга йўналтирилган, якуний ишлаб чиқариш шаклига ега бўлган янги, замонавий тўқимачилик комплексларини ривожлантириш устувор аҳамият касб етиши зарур. Бу ўз навбатида, пахта толасини ўзимизда қайта ишлаш ҳажмини 2 баробардан кўпроқ, калава ишлаб чиқаришни 2,6 баробар, тайёр трикотаж ва тикувчилик буюмларини 3 баробар, тўқимачилик саноати маҳсулотлари експортини 2 баробар оширишни таъминлайди. Юксак технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Бу лойиҳалар синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, полиетилен ва полипропилен маҳсулотлар, суюлтирилган ва сиқилган табиий газ ишлаб чиқариш бўйича янги, замонавий газ-кимё комплексларини барпо этиш, энергияни тежайдиган замонавий технологиялар асосида минерал ўғитлар ҳамда янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, эскирган ускуналарни замонавий буғ-газ қурилмалари билан алмаштириш ҳисобидан энергетика тармоғини жадал ривожлантириш каби соҳаларни қамраб олади.
Вазирлар Маҳкамаси мазкур дастурга киритилган ҳар бир лойиҳа бўйича идоралараро ишчи гуруҳларини тасдиқлаши лозим. Бу ишчи гуруҳлар лойиҳаларнинг барча босқичларда амалга оширилиши ва фойдаланишга топширилишини тизимли асосда кузатиб, қатъий назорат қилиб бориши зарур. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш иқтисодий ўсишнинг энг муҳим устувор вазифаси сифатида албатта изчил давом эттирилади.
Мамлакатимизда тўланмай қолган қарзлари туфайли банкларнинг балансига ўтказилган банкрот корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги тижорат банкларининг фаолияти юксак баҳолашга моликдир. Жорий этилган бундай механизм банкрот корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш учун банклар томонидан қўшимча инвестициялар киритиш, ана шундай корхоналарни молиявий соғломлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва замонавий бошқарув усулларини татбиқ этиш, шунингдек, иш ўринларини қайта тиклаш ва янги иш ўринларини яратишни кўзда тутади.
Шу тариқа фаолият кўрсатишга лаёқатли, илгаригига қараганда технологик жиҳатдан анча юқори даражада ишлайдиган, фаолияти қайта тикланган корхоналар янги инвесторлар эътиборини тобора кўпроқ ўзига тортмоқда. Инвесторлар ҳозирги пайтда бундай корхоналарни банклардан фаол сотиб олмоқда. Мамлакатимизда таркибий ўзгаришларни изчил амалга оширишда қулай инвестиция муҳитининг яратилганлиги бунда асосий омил бўлиб келмоқда.
Мамлакат иқтисодиётини, хусусан саноат ишлаб чиқаришини ривожлантирилиши ва иқтисодий ўсишга эришиши учун, инвестиция маблағларидан оқилона фойдаланиш лозим. Шу нуқтаи назардан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати инвестиция сиёсатида айнан юқорида кўрсатилган йўлни танлади. Натижада 2008 йилда 1,7 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, уларнинг 74 фоиз тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестициялар улушига тўғри келади. Бу 2007 йилдагига нисбатан 46 фоиз кўпдир. Мамлакатимизда 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 13,6 фоизга кўп, яъни 9 миллиард 700 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди, бу ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 25 фоизини ташкил етади.
Ушбу инвестицияларнинг салкам 72 фоизи ишлаб чиқариш корхоналарини барпо етишга, жумладан, 38 фоизга яқини асбоб-ускуна ва илғор технологиялар сотиб олишга йўналтирилди. Бу борадаги умумий қўйилмалар ҳажмида хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 28,8 фоизни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори эса 2 миллиард 400 миллион доллардан зиёдни ташкил этди.
Ушбу кўрсатилган иқтисодий кўрсаткичларни янада ошириш учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим мақсади ва асосий устувор вазифаси сифатида ислоҳотларни давом эттириш, ишлаб чиқариш тармоқларини янгилаш, модернизация қилиш вазифаларини сўзсиз бажариш, шу асосида иқтисодий ривожланишининг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир.
2010 йилда ўзлаштирилган барча инвестицияларнинг қарийб 54 фоизини корхоналар ва аҳоли маблағлари ташкил этади. Бу мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган солиқ сиёсати қанчалик тўғри эканини яна бир бор тасдиқлайди ва бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар бу билан чегараланиб қолмайди. Чунки, барча кичик бизнес корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкасини 7 фоизга туширлиши тўғрисида қарорни қабул қилиниши, ўз навбатида, кичик бизнес корхоналарининг ЯИМдаги улушини 52,5 фоизга етказиш вазифасини қўймоқда.
Бу эса кичик бизнес ва тадбиркорларни инвестиция маблағлари билан таъминланишини, уларнинг фаолиятини ривожлантириш лозимлигини келтириб чиқаради. Албатта бу борада бажариладиган ижобий ишлари бу билан чегараланиб қолмайди. Жумладан, Тикланиш ва тараққиёт фондининг таркибий ўзгаришлардаги роли ортиб бораётганини ҳисобга олиб, 2014 йилгача унинг низом жамғармасини икки баробар, яъни 5 миллиард доллардан 10 миллиард долларга босқичма-босқич кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish