Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ
2 5327891825288022740
Инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун улар фуқароларни ва ҳуқуқий шахсларни ўз хоҳишлари билан шартномалар асосида жалб қиладилар. Қонунларга таянган ҳолда шартномалар асосида инвестицияларга эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва ушбу фаолият натижалари бўйича қарорлар қабул қилишни инвесторлар, бошқа фуқаро ва ҳуқуқий шахслар зиммасига топшириш тўғрисида қарорлар қабул қилишлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда мажбурият гарови сифатида (инвесторни мажбуриятини таъминлаш) инвесторни мулки қабул қилинади. Гаровга фақат қарзга олувчининг шахсий мулки ёки тўла хўжалик олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мулк қўйилади. Инвесторлар инвестиция натижаларига, инвестиция объектларига эга бўлиш, фойдаланиш, фармойиш чиқариш ва реинвесторлаш ҳуқуқларига эгадир. Инвестиция фаолиятидаги жараёнда субъектлар ўртасида бўладиган муносабатлар шартномалар асосида мувофиқлаштирилади. Шартномалар тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни аниқлаш ва бошқа хўжалик муносабатларини ўрганиш, улар қабул қилинган қонунларга зид бўлмаса, фақат инвестиция фаолияти субъектлари зиммасида бўлади. Ҳар икки томоннинг келишувига биноан, шартномалар инвестиция фаолиятининг умумий муддатига тузилади. Қабул қилинган қонунларда инвесторнинг қатор мажбуриятлари бор. Бу мажбуриятлар давлат идора ва муассасалари олдида бажарилиши лозим бўлиб, қуйидагилардан иборатдир: инвесторлар инвестициялар ҳажми ва уларнинг манбалари тўғрисида молия органларига декларация топширишлари лозим. капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун, тегишли раҳбар ва махсус хизмат органлари томонидан рухсат олиниши керак; инвестиция лойиҳасининг санитария-гигиена ва экологик талабларга жавоб бериши тўғрисида экспертиза хулосасига эга бўлиши шарт. Юқорида қайд қилинганлардан ташқари, инвестиция субъектларининг мажбуриятларига қуйидагилар ҳам киради: виждонан рақобат қилиш ва якка ҳокимликка қарши мувофиқлаштириш талабларини бажариш; давлат, раҳбар ходим ва органлар томонидан юклатилган талабларни баҳолаш ва уларга бўйсуниш; белгиланган тартибда бухгалтерлик ва статистик маълумотлар, ҳамда ҳисоботларни тегишли идораларга ўз вақтида етказиб бериш. Булардан ташқари инвестиция фаолиятини ҳар бир иштирокчиси махсус ишларни бажариш учун лицензияга эга бўлиши лозим. Лицензия олиш учун бажариш лозим бўлган ишларни рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби мумкин қадар қонунчиликда белгиланади. Инвестициялашнинг асосий босқичлари қуйидагилардир; ресурсларни капитал харажатларига айлантириш, яъни инвестицияларни аниқ инвестиция фаолияти объектларига инвестициялаш; қўйилган маблағларни капитал қийматининг ўсишига айлантириш, бу инвестицияларни пировард истеъмоли ва янги истеъмол қийматини олиш билан ҳаракатланади: капитал қийматини фойда кўринишида ўсиши, яъни инвестициялашнинг якуний мақсади амалга оширилади. Шундай қилиб, бошланғич ва якуний бўғинлари бирлашиб, янги ўзаро боғлиқликни яратади, даромад-ресурс-якуний натижа (самара), яъни жамғариш жараёни қайта такрорланади. Амалиётда инвестицияларнинг самарадорлигини (ИС) аниқлаш учун фойда массасининг (Ф) инвестиция харажатларига (ИХ) бўлган нисбати фоиз кўринишида олинади; Download 2,31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |