Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ



Download 2,31 Mb.
bet14/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ТУРКУМЛАШ









Молиявий инвестициялар объектлари





Реал инвестициялар объектлари










Давлат ва бошқа мулк эгалари томонидан чиқариладиган акциялар, облигациялар ва қимматли қоғозлар




Иқтисодиётнинг барча тармоқларида янгидан яратиладиган ва модернизациялаштириладиган асосий фондлар ва айланма воситалари










Давлат ва бошқа акционер-банкларига қўйиладиган мақсадли жамғармалар




Фан-техника маҳсулотлари, кашфиёт, ихтиролар, изланишлар, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш










Банк депозитлари, тезаврациялаштириш объектлари ва бошқа мулкчилик объектлари




ғоялар, интеллектуал бойлик
лар, кашфиёт, ихтиро, муал-
лифлик ҳуқуқлари (ноу-хау), тажриба ўрганиш ва алмашиш










Турли шаклдаги мулкчиликка эга бўлиш ҳуқуқлари




Ер, табиий ресурслар ва бошқа мулкчилик объектларига эга бўлиш ва фойдаланиш ҳуқуқлари

Инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун улар фуқароларни ва ҳуқуқий шахсларни ўз хоҳишлари билан шартномалар асосида жалб қиладилар.


Қонунларга таянган ҳолда шартномалар асосида инвестицияларга эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва ушбу фаолият натижалари бўйича қарорлар қабул қилишни инвесторлар, бошқа фуқаро ва ҳуқуқий шахслар зиммасига топшириш тўғрисида қарорлар қабул қилишлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда мажбурият гарови сифатида (инвесторни мажбуриятини таъминлаш) инвесторни мулки қабул қилинади. Гаровга фақат қарзга олувчининг шахсий мулки ёки тўла хўжалик олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мулк қўйилади.
Инвесторлар инвестиция натижаларига, инвестиция объектларига эга бўлиш, фойдаланиш, фармойиш чиқариш ва реинвесторлаш ҳуқуқларига эгадир.
Инвестиция фаолиятидаги жараёнда субъектлар ўртасида бўладиган муносабатлар шартномалар асосида мувофиқлаштирилади. Шартномалар тузиш, шерикларни танлаш, мажбуриятларни аниқлаш ва бошқа хўжалик муносабатларини ўрганиш, улар қабул қилинган қонунларга зид бўлмаса, фақат инвестиция фаолияти субъектлари зиммасида бўлади. Ҳар икки томоннинг келишувига биноан, шартномалар инвестиция фаолиятининг умумий муддатига тузилади.
Қабул қилинган қонунларда инвесторнинг қатор мажбуриятлари бор. Бу мажбуриятлар давлат идора ва муассасалари олдида бажарилиши лозим бўлиб, қуйидагилардан иборатдир:

  • инвесторлар инвестициялар ҳажми ва уларнинг манбалари тўғрисида молия органларига декларация топширишлари лозим.

  • капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун, тегишли раҳбар ва махсус хизмат органлари томонидан рухсат олиниши керак;

  • инвестиция лойиҳасининг санитария-гигиена ва экологик талабларга жавоб бериши тўғрисида экспертиза хулосасига эга бўлиши шарт.

Юқорида қайд қилинганлардан ташқари, инвестиция субъектларининг мажбуриятларига қуйидагилар ҳам киради:

  • виждонан рақобат қилиш ва якка ҳокимликка қарши мувофиқлаштириш талабларини бажариш;

  • давлат, раҳбар ходим ва органлар томонидан юклатилган талабларни баҳолаш ва уларга бўйсуниш;

  • белгиланган тартибда бухгалтерлик ва статистик маълумотлар, ҳамда ҳисоботларни тегишли идораларга ўз вақтида етказиб бериш.

Булардан ташқари инвестиция фаолиятини ҳар бир иштирокчиси махсус ишларни бажариш учун лицензияга эга бўлиши лозим. Лицензия олиш учун бажариш лозим бўлган ишларни рўйхати ва уларни амалга ошириш тартиби мумкин қадар қонунчиликда белгиланади.
Инвестициялашнинг асосий босқичлари қуйидагилардир;

  1. ресурсларни капитал харажатларига айлантириш, яъни инвестицияларни аниқ инвестиция фаолияти объектларига инвестициялаш;

  2. қўйилган маблағларни капитал қийматининг ўсишига айлантириш, бу инвестицияларни пировард истеъмоли ва янги истеъмол қийматини олиш билан ҳаракатланади:

  3. капитал қийматини фойда кўринишида ўсиши, яъни инвестициялашнинг якуний мақсади амалга оширилади.

Шундай қилиб, бошланғич ва якуний бўғинлари бирлашиб, янги ўзаро боғлиқликни яратади, даромад-ресурс-якуний натижа (самара), яъни жамғариш жараёни қайта такрорланади.
Амалиётда инвестицияларнинг самарадорлигини (ИС) аниқлаш учун фойда массасининг (Ф) инвестиция харажатларига (ИХ) бўлган нисбати фоиз кўринишида олинади;

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish