Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet12/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Назорат саволлари

  1. Инвестицияни моҳияти ва мазмуни нималардан иборат?

  2. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларга бўлган объектив зарурат нималар билан белгиланади?

  3. Инвестициялар капитал қўйилмалардан қандай фарқланади?

  4. Инвестицияларни классификациялаш деганда нимани тушунасиз?

  5. Инвестиция тушунчаси нимадан иборат ва уни изоҳлаб беринг?

  6. Инвестициянинг моҳияти нимадан иборат?

  7. Портфель ва реал инвестицияларга таъриф бериб, уларни фарқлаб беринг?

  8. Инвестицияга қандай омиллар таъсир этади?

  9. Иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичларини таъминлашда инвестицияларнинг аҳамияти?

  10. Қандай инвестиция манбаларини биласиз?

  11. Макроиқтисодий назарияда инвестиция манбалари қандай турларга бўлинади?

  12. Корхонананинг ўз–ўзини молиялаштириш маблағлари нималардан иборат?

  13. Ҳозирги кунда хорижий инвесторлар ўз сармояларини қандай лойиҳаларга кўпроқ сарфлашмоқда ва нима учун?

II БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ОБЪЕКТЛАРИ ВА СУБЪЕКТЛАРИ. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


2.1. Инвестиция фаолияти объектлари ва субъектлари
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда унинг объект ва субъектлари иштирок этади.
Инвестиция субъектлари – инвестиция фаолиятида иштирок этувчи мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар ва давлатдир. Инвестиция субъектлари орасидаги муносабатлар ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир.
Капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга ошириш субъектлари қуйидагилардир; инвесторлар, буюртмачилар, пудратчилар, капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар.
Инвесторлар ўз маблағи ёки жалб қилинган маблағ ёрдамида капитал қўйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар, ёки уларнинг бирлашмаси, давлат органлари ва чет эллик юридик ва жисмоний шахслар инвестор бўлишлари мумкин.
Инвесторлар қуйидагиларни амалга оширишда тенг ҳуқуқга эга;

  • капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга оширишда;

  • капитал қўйилмалар ҳажми ва йўналишларини мустақил белгилаш, ҳамда инвестиция фаолиятининг бошқа суъектлари билан шартномалар тузишда;

  • капитал қўйилмалар ҳисобига яратилган, сотиб олинган объектларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тассаруф этиш;

  • шартнома ёки давлат шартномаси орқали капитал қўйилмаларни амалга ошириш ва унинг натижаларига бўлган ҳуқуқни юридик ва жисмоний шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказиш;

  • имзоланган шартномалар асосида биргаликда капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун ўзининг ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;

  • капитал қўйилмаларга йўналтирилган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатилишини назорат қилиш.

Буюртмачилар - инвесторлар томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан бирга, улар инвестиция фаолияти субъектларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашмайдилар. Буюртмачилар ролида инвесторларнинг ўзлари ҳам намоён бўлишлари мумкин. Инвесторлар бўлмаган буюртмачилар эса шартномада белгиланган тартибда ва даврда капитал қўйилмаларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тассаруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Пудратчилар - юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар буюртмачилар тузган шартномалар асосида ишларни бажарадилар. Пудратчилар қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлишлари керак. қурилиш фаолиятини лицензиялаш қурилиш маҳсулотлари истеъмолчиларини ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish