Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet88/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Қ Қ бош  Қ1  Қ2  Қ3 Қ4 ... (7.1)
яъни, Қ бош - йил бошига қувват
Қ1 - ишлаб чиқаришни механизациялаш технологик жараёнларни яхшилаш, ускуналарни ўзгартириш ва бошқа ташкилий техник тадбирларни ҳисобига ўртача йиллик қувватларни ўсиши:
Қ2 - ишлаб турган корхоналарни қайта қуриш ҳисобига қувватларни ўртача йиллик ўсиши;
Қ3 - янги қурилиш ҳисобига қувватларни ўртача йиллик ўсиши;
Қ4 - жисмоний ва маънавий эскириш билан боғлиқ қувватларни ўртача йиллик рўйхатдан чиқиши.
Қувваталарни ўртача йиллик ўсиши миқдори даставвал йил давомида янги қувватларни киритилишига боғлиқ.
Йил охирига тармоқ эга бўладиган ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилаётган қувватдан кўп бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш қувватларининг режали баланси келажак йилга янги қувватларни тўғри асослашга имконият яратади. Узоқ даврни ўз ичига оладиган истиқболли режада саноатда капитал қўйилмалар типлари бўйича саноат ишлаб чиқаришининг мўлжалланаётган ўсишига боғлиқ ҳолда белгиланиши мумкин.
Капитал қўйилмаларнинг тармоқлараро балансларда, шу жумладан капитал қўйилмаларнинг тармоқлараро баланс тенгламаларига киритиш усули масалаларини акс эттииришни илмий асослари етарли даражада ўрганилмаган. Шу нуқтаи-назардан уларни бозор иқтисодиёти шароитида янгича хўжалик юритиш тамойилларига мос ҳолда амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлади.


7.3. Капитал қўйилмаларни амалга оширишда кредитларнинг роли
Кредит - бу фоизи билан қайтариб бериш шарти асосида вақтинча пул ва моддий воситаларни фойдаланиш жараёнида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар тизимидир.
Маблағларни қарзга берган ҳуқуқий ёки жисмоний шахслар кредитчи, уни олганлар эса заёмчи деб аталади. Ҳозирги шароитларда белгиланадиган кредитлар асосан пул шаклида бўлади. Кредитларни объектив асоси бўлиб корхоналарни айланма фондларида маблағларни вақтинча бўшаши хизмат қилади. Корхоналарни жамғарилган амортизация ажратмалари, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фан ва техника фондлари капитал қўйилмаларга эҳтиёж пайдо бўлиши билан сарфланади. Истеъмол қилинган хом ашё, ёқилғилар қийматини акс эттирувчи маҳсулотларни сотишдан тушган тушум бирданига моддий заҳираларни, тўлашга йўналтирилмайди. Маълум вақт мобайнида иш ҳақига фойдаланадиган маблағлар ҳам бўш бўлиб қолиши мумкин.
Корхоналардан, ташкилотлардан давлат бюджетига тушадиган маблағлар маълум вақт мобойнида бирон бир харажатларни молиялашга йўналтирилмайди. Бўшаган маблағлар корхонага берилади ва улар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун фойдаланнилади. Корхоналар, ташкилотлар, тармоқлар ва минтақалар орасида кейинчалик қайтариш шарти асосида пул маблағларини тақсимланиши кредитларни бош вазифасини ташкил қилади. Узоқ муддатли кредит моддий ишлаб чиқариш тармоқлари капитал қўйилмаларнинг манбаларидан биридир.
Кредитлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва уни самарадорлигини оширишга таъсир кўрсатади. Банк идоралари олдига кредитлар беришда давлат ва тадбиркор корхоналар манфаатларини мувофиқлаштириш вазифалари қўйилган. Ҳозирги шароитда кредитлар заёмлар, облигациялар орқали амалга оширилади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш иқтисодий ривожланишни ҳозирги босқичида бош вазифалардан бўлиб ҳисобланади. Ушбу вазифаларни хал қилишга кўмаклашувчи усуллар турлича. Бу борада товар-пул муносабатларидан ташқари, бозор иқтисодига ўтиш жараёнида янгича усуллар, хусусан лизинг кредитлари каби усуллар ҳам кенг қўлланила бошланмоқда.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish