84
мавжудлиги ҳамда ушбу корхоналарнинг
асосий товар бозорларида
монопол ўринда бўлиши уларни ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишга ва бошқаришга бўлган рағбатдан маҳрум қилади.
Қолаверса, давлат корхоналарининг бозордаги устунлиги ҳамда
кредит ресурслари ва хомашёга имтиёзли ҳуқуқи рақобат муҳитини
ёмонлаштиради, хусусий секторнинг кредит олиш имкониятини
сусайтиради ҳамда унинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Ўрта муддатли истиқболда давлат корхоналари ислоҳотларини
асосий тармоқ
корхоналари, жумладан, энергетика,
нефть-газ
саноати, кимё саноати, ҳаво йўллари, темир йўллари, донни қайта
ишлаш ва пахта саноати каби соҳаларда амалга ошириш
режалаштирилмоқда. Ушбу ислоҳотлар доирасида корпоратив
бошқарувнинг
замонавий
тизимини
татбиқ
этиш,
назорат
функцияларини ихтисослашган давлат идораларига ўтказиш,
шунингдек, рақобатни чекловчи тартибга солувчи қоидаларни
бекор
қилиш каби чоралар амалга оширилади.
Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларга
энергетика соҳаси
ислоҳотлари сезиларли таъсир кўрсатади, чунки улар истеъмолчилар
харид қиладиган товар ва хизматларга (коммунал хизматлар, электр
тармоғи ва ёқилғи) ҳам, ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларига ҳам
таъсир кўрсатади.
Мамлакатимизда энергоресурсларнинг жорий ички нархлари
унинг мавжуд харажатларни қоплаш даражасидан паст, бу
эса
иқтисодиётнинг талабини тўлақонли қондиришга йўл қўймайди,
истеъмолчилар учун энергия самарадорлигини оширишга бўлган
рағбатни йўқотади ҳамда иқтисодий агентларга ушбу ресурслар
захираси чекланганлиги ҳақида сигналлар бермайди. Ҳукумат
томонидан энергоресурсларнинг ички нархларини бир неча йил
давомида босқичма-босқич ошириш режалаштирилмоқда.
Агар тартибга солинадиган нархлар
эркинлашувидан кейин
коммунал хизматлар кўрсатувчи ва ёқилғи-энергетика маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлиги
ошиши кузатилмаса, ишлаб чиқаришнинг самарасизлигини қоплаш
учун мазкур корхоналар хизматлари тарифлари ва маҳсулотлари
нархларининг муттасил ошиб бориши хавфи яна пайдо бўлади.
Шунинг учун давлат корхоналарининг таркибий жиҳатдан ислоҳ
қилиниши ва нархлар либераллашуви иқтисодиётнинг
энергетика
85
соҳасида давлат бошқарувидан воз кечилиши, энергия ва ёқилғи-
энергетика ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлашда рақобатли бозор
яратилиши билан чамбарчас боғлиқ.
Таркибий ўзгаришлар ва салбий силжишлар айниқса ҳозирги
пайтда маълум бир маънода давлат назорати остида бўлган
қишлоқ
Do'stlaringiz bilan baham: