Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

ва натижаларга қаратилади. 
3.1. 
Пул-кредит сиёсати юритишнинг ички шароитлари
Биринчидан, 2019–2021 йилларда пул-кредит сиёсатининг 
ички шароитлари ва самарадорлиги кўп жиҳатдан солиқ-бюджет 
сиёсатига боғлиқ бўлади.
Келгусида солиқ-бюджет соҳасида амалга ошириладиган кенг 
қамровли ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бюджет тизимини 
такомиллаштириш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни 
инфляция 
даражасига 
қараб 
индексация 
қилиш, 
солиқ 
маъмуриятчилигини 
такомиллаштириш, 
кичик 
ва 
йирик 
корхоналарнинг солиқ юкларидаги фарқни қисқартириш, қўшилган 
қиймат 
солиғидан 
кенгроқ 
фойдаланиш, 
солиқ 
турларини 
камайтириш, 
мажбурий 
тўловларни 
бирхиллаштириш 
ва 
айримларини бекор қилиш орқали иқтисодиётда солиқ юкини 
мақбуллаштириш каби вазифаларни қамраб олган. 
Молия 
вазирлигининг 
ҳисоб-китобларига 
кўра, 
таклиф 
этилаётган ислоҳотларнинг дастлабки босқичида қуйидаги натижалар 
кутилмоқда: 

сотишдан тушган тушумдан мажбурий ажратмаларнинг тўлиқ 
бекор қилиниши натижасида корхоналар ихтиёрида қўшимча 
5,2 трлн. сўм миқдоридаги даромадлар қолади; 

жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ягона ижтимоий 
тўловларнинг пасайтирилиши ҳамда суғурта бадалининг 
бекор қилиниши ҳисобига аҳоли даромадлари 2019 йилда 
қўшимча равишда 6,5 фоизга ошади; 

юридик шахслар мол-мулк солиғи, фойда солиғи ва кичик 
бизнес субъектлари ягона солиғининг камайтирилиши 
натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида 2 трлн. 
сўмлик қўшимча маблағлар қолади.


77 
Шунингдек, солиқ концепциясида мазкур маблағларнинг бир 
қисмини солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилиши ҳамда аҳоли ва 
тадбиркорлар солиқ юки енгиллаштирилиши сабабли солиқ 
тўловчилар сони ва базасининг кенгайиши натижасида бюджетга 
тушумлар ортиши ҳисобига қоплаш назарда тутилган. Ушбу 
ўзгаришларнинг амалга оширилиши ўрта муддатли истиқболда 
(солиқ ислоҳотларининг дастлабки йилларида) бюджет даромадлари 
ва харажатлари орасида номутаносибликлар вужудга келиши орқали 
иқтисодиётдаги пул оқимларининг ўзгариши ҳисобига ялпи ички 
талаб ва пул-кредит кўрсаткичларига таъсир этади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли даромадларининг 
кўшимча равишда ошиши, ўз навбатида, уларнинг истеъмолини 
рағбатлантириб, иқтисодиётда қўшимча талабни вужудга келтиради. 
Бу ўзгаришлар инфляция даражасига қисқа муддатли таъсир 
кўрсатади. 
Шу билан бирга, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича 
ўзгаришлар, 
яъни 
кичик 
корхоналарга 
нисбатан 
ҚҚС 
соддалаштирилган механизмининг жорий этилиши дастлабки 
босқичда ушбу корхоналар учун солиқ юкининг ошишига олиб келади. 
Бу, ўз навбатида, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 
таннархига таъсир этади.
Товар ва хизматлар таннархининг оширилиши таклиф 
омиллари сифатида кейинчалик инфляция даражасига бир марталик 
таъсир кўрсатади. Айни вақтда ўрта муддатда солиқ ислоҳотлари 
доирасида ҚҚС тўловчилар базасининг кенгайтирилиши ишлаб 
чиқаришда қўшимча қийматни яратиш жараёнларида узунроқ 
занжирларни ҳосил қилиш имконини бериб, иқтисодиётда ижобий 
ўзгаришларга олиб келади.
Юқорида келтирилган ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
дастурларини 
молиялаштириш 
ҳажмларининг 
кенгайиши шароитида келгуси икки йилда консолидациялашган 
бюджет харажатларининг даромадларига нисбатан юқорироқ бўлиши 
кутилмоқда. Хусусан, Молия вазирлиги томонидан 2019 йилда давлат 
бюджети дефицити ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 1,8 фоиз, 
2020 йилда эса 0,7 фоиз бўлиши ҳамда 2021 йилга бориб давлат 
бюджетининг мувозанатли ижро этилиши ҳисобига ЯИМга нисбатан 
0,1 фоизлик профицит бўлиши прогноз қилинмоқда. 


78 
Бюджет тақчиллигининг ҳажми ва уни молиялаштириш 
манбалари пул-кредит кўрсаткичларини шакллантирувчи асосий 
омиллардан бири бўлганлиги сабабли солиқ-бюджет сиёсатининг 
пул-кредит сиёсати билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ўрта 
муддатли истиқболда ички нархлар барқарорлигини таъминлашнинг 
муҳим элементи ҳисобланади. 
Бюджет тақчиллигининг юзага келиши иқтисодиётда қўшимча 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish