89
ўзгарган шароитда сўм курсининг тезкорлик билан акс жавоби, яъни
қадрининг тушиши ёки ошиши мамлакатимиз тўлов балансининг
мослашишини (мувофиқлашиб олишини) таъминлайди ва ишлаб
чиқариш
жараёнларининг
ташқи
таъсирларга
нисбатан
мустаҳкамлигини оширади. Бунда ноқулай ташқи
шароитлар юзага
келганда миллий валюта курсининг қадрсизланиши импортни
қисқартириш борасида табиий рағбатни шакллантириш билан бир
қаторда ички ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини оширади.
Шу билан бирга, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр
маҳсулотлар экспорти таркибининг салмоқли қисми
технологиялар,
бутловчи
қисмлар
ва
хомашё
импортига
асосланганлиги
(баҳолашларга кўра
30–35 фоиз атрофида) мамлакат экспортининг
ҳам ташқи омиллар ва курс ўзгаришларига сезувчанлигини оширади.
Ташқи бозорларда хомашё нархининг ошиши, валюта курслари
динамикаси ва инфляция даражасининг ўзгариши мамлакатимиз
экспортёрлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар нархига ва
корхоналарнинг даромадлилигига сезиларли таъсир қилади. Миллий
валюта курси қадрсизланишининг экспортни рағбатлантиришдаги
таъсири ҳам экспорт таркибидаги импортнинг қимматлашуви
ҳисобига камайиб боради.
3
.2.1. 2019 йил ва ўрта муддатли истиқболда валюта
алмашув курси ўзгариши ва унинг инфляцион жараёнларга
таъсири
Марказий
банк
томонидан
ички
валюта
бозоридаги
кутилмаларни аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномалар таҳлили
жорий йилнинг учинчи чорагида биринчи
ярим йилликка нисбатан
жисмоний ва юридик шахсларнинг сўмнинг АҚШ долларига нисбатан
алмашув курси бўйича девальвацион кутилмалари ошганлигини
кўрсатмоқда. Аҳоли ва бизнес субъектлари 2018 йил якунига қадар
миллий
валюта
алмашув
курси
йил
бошига
нисбатан
қадрсизланишини кутишмоқда.
Йирик савдо ҳамкорларимиз миллий валюталари динамикасида
кузатилган ўзгаришларни инобатга олиб, иқтисодий агентларнинг
кутилмаларидаги ушбу ўзгаришни нормал паритетлашув жараёни
сифатида баҳолаш мумкин. Бу, ўз
навбатида, жисмоний ва юридик
шахсларнинг узоқ йиллардан бери шаклланиб келган сўм алмашув
курси бўйича фақатгина девальвацион кутилмаларининг барҳам
90
топаётгани ва иқтисодий ўзгаришларга мослашув жараёни
даврийлигининг қисқараётганини англатади.
Миллий валюта
реал эффектив алмашув курси ва тўлов
балансининг жорий ҳолатидан келиб чиқиб, ташқи савдо ҳамкор
мамлакатларимизда мавжуд шароитлар ўзгармаган ҳолатда ўрта
муддатли истиқболда, хусусан, 2019 йилда миллий валюта алмашув
курси 2018 йилги суръатларда тебраниши кутилмоқда.
Ўрта муддатли истиқболда ички
валюта бозоридаги хорижий
валютанинг талаб ва таклифи йил давомида мавсумийлик
хусусиятини сақлаб қолади. Бундай шароитда
Марказий банк
интервенциялари мавсумийликни инобатга олган ҳолда амалга
ошириб борилади.
Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда
алмашув курсига
нисбатан ташқи ва ички шароитлар таъсирида девальвацион
босимнинг сақланиб қолиши ва иқтисодиётда долларлашув
ҳажмининг ортиши Марказий банкнинг самарали пул-кредит сиёсати
юритишини чегаралаши ва бунинг натижасида бир қатор
муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу сабабли келгусида ички валюта бозоридаги турли хил
спекулятив
омилларнинг
миллий
валюта
алмашув
курси
динамикасига таъсирини камайтириш мақсадида Марказий банк
иқтисодиётда долларлашув ҳажмини камайтириш ва сўм алмашув
курсининг эркин бозор шароитида талаб ва таклиф доирасида
шаклланишини сақлаб қолиш бўйича зарурий чора-тадбирлар
кўришни
давом эттириб, миллий валютадаги активларнинг
жозибадорлигини сақлаб қолиш масаласига ҳам алоҳида эътибор
қаратади. Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда
ички нархлар ва
алмашув курси орасидаги боғлиқликни пасайтириш бўйича Ҳукуматга
таклифлар киритиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: