5-мавзу. Хорижий валюта бозори
Халқаро валюталар бозори вужудга келишига объектив зарурат.
Хорижий валюталар бозори ташкилий жиҳатлари.
Валюта айирбошлаш курслари ва уларни аниқлаш.
Халқаро валюта бозорида айрибошлаш курсларининг белгиланиши.
ФОРЕХ операциялари.
ФОРЕХ афзалликлари ва камчиликлари.
Валюта бозорида савдони амалга ошириш тартиби.
Валюта захиралари.
1. Хорижий валюталар бозори ташкилий жиҳатлари
Дунёдаги аксарият мамлакатларнинг ўзларининг миллий валюталари мавжуд. Масалан: АҚШда АҚШ доллари; Европа иттифоқида евро;
Бразиляда реал;
Россияда рубл; Хитойда юан ва бошқалар. Ушбу мамлакатлар орасида амалга ошириладиган савдо сотиқлар турли хил валюталарни айрибошлаш (ёки бошқа валютадаги банк депозитларини шакллантириш) жараёнларини ўз ичига олади. Агарда Бразилиядаги бирор бир фирма хорижий мамлакатдан бирор бир маҳсулот ёки активни сотиб оладиган бўлса, Бразилия реали ёки ушбу валютадаги банк депозити бошқа валютага айрибошланади. Валюталар ҳамда маълум бир валютада шакллантирилган банк депозитлари савдоси хорижий валюта бозори (FOREX)да амалга оширилади.
Халқаро валюта бозори юқорида таъкидланганидек турли мамлакатларнинг валюталари олди сотдиси амалга ошириладиган бозор ҳисобланади. Дастлаб Форекс фақатгина саёҳат қилувчилар ёки савдогарлар томонидан ўз давлатларидан бошқа давлатга борганларида валютани айрибошлаш учун ишлатилган. Ҳозирги кунда эса бу атама
асосан инвестиция киритиб, фойда олиш мумкин бўлган манба сифатида қаралади. Статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, форексда ўз фаолиятини бошлайдиган янги трейдерларнинг аксарият қисми аниқроғи 90-95 фоизи ўз пулларини қандай қилиб йўқотганини тушунмаган ҳолда ушбу бозорни тарк этишади. Бугунги кунда форекс дунёнинг энг катта молиявий бозори ҳисобланиб, ундаги кунлик ўртача транзакциялар миқдори тахминан 5 триллион АҚШ долларини ташкил этади (2018 йил январ ҳолатига кўра) ва бу кўрсаткич йил сайин ошиб бормоқда. Фонд биржасидан фарқли ўлароқ, валюта бозори тартибга солинмаган бозор ҳисобланади. Ҳар бир транзакция ёпиқ тарзда бўлиб, томонларнинг келишувига кўра амалга оширилади. Халқаро валюта бозори кунига 24 соат, ҳафтасига 5,5 кун ишлайди яъни якшанба куни 12:00 сўнг жумага қадар ишлайди. Форексда марказий банклардан тортиб индивидуал инвесторлар каби бир қатор иштирокчилар валюталар бўйича келишувларни амалга оширади. Давлатлар Марказий банкларининг ўз валюта захираларини қайси валютада шакллантиришидан келиб чиққан ҳолда Форексда асосан қайси валюталар қатнашишини билиб олиш мумкин.
%