Савол:
Ўзбекистон Республикаси МЖтК асосида масалани юридик таҳлил қилинг;
Ж.Батыровнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
47-КАЗУС
Ж.Юлдашев 2015 йил 15 февраль куни Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан, 2015 йил 23 май куни соат 15:17 ларда, Тошкент шахар, Юнусобод туманида жойлашган “Универсам” бозори олдида ЙҲҚнинг “тўхташ тақиқланган” деган талабига риоя қилмасдан, тўхтаб турганида ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилганда, тўхтамасдан ҳаракатланиб кетган, натижада ўзининг ушбу ҳаракатлари билан такроран милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармасликда ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Фуқаро Ж.Юлдашев судда, айбига қисман иқрорлигини билдириб, 2015 йил 23 май куни Юнусобод туманида жойлашган “Универсам” бозорига кириш мақсадида, “тўхташ тақиқланган” деган жойда секин ҳаракатланганини, тўхташ тақиқланганини билгани сабабли тўхтамаганини, секинлаб туриб ўртоғини тушириб кетиш истаги бўлгани, секин ҳаракатланаётиб ўртоғи З.Тожиевни машинадан тушириб яна ҳаракатда давом этганини, шундан сўнг уни ЙПХ инспектори кўриб, тўхтатганлиги, аммо у тўхтамасдан ҳаракатланиб кетганлиги, сабаби ЙПХ инспектори уни ноқонуний тўхтатган деб биилишини,маълум қилиб, ўзига нисбатан юритилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни сўраган.
Савол:
Ўзбекистон Республикаси МЖтК асосида масалани юридик таҳлил қилинг;
Ж.Юлдашевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.
48-КАЗУС
2015 йил 24 октябрь куни фуқаро Назирова Махмуда УЯ 64/18-сонли муассасига ўғли маҳкум Назиров Руслан Шодиевич билан қисқа муддатли учрашиш мақсадида келиб, ушбу муассаса ходимлари томонидан пул ва қимматли буюмларни ўз ихтиёри билан топшириш тушунтирилган, шунга қарамасдан фуқаро Назирова Махмуда учрашув хонасига 40.000 сўм нақд пулни олиб кирган ва ушбу ҳолат муассаса ходимлари томонидан аниқланиб, 40.000 сўм нақд пуллар ашёвий далил сифатида вақтинчалик олиб қўйилган, натижада фуқаро Назирова Махмуда махсус даволаш-олдини олиш муассасига тақиқланган нарсаларни олиб кириш қодасини бузганлиги аниқланган.
Фуқаро Назирова Махмуда мазкур холат юзасидан, 2016 йил 24 октябрь куни УЯ 64/18-сонли муассасига ўғли Р.Назиров билан қисқа муддатли учрашиш мақсадида келганлиги, сўнг ушбу муассаса ходимлари уни пул ва қимматли буюмларни олиб кириш тақиқланган деб огохлантирганлиги ва у учрашув хонасига кирганлиги, сўнг уни ўғли келганига қадар яна текширганлиги ва билида боғланган 40.000 сўм нақд пул топишганлиги, аммо у бу пулни уйига қайтиши учун йўлга олиб қўйганлиги, ўғлига бериш нияти бўлмаганини, сўнг унга нисбатан маъмурий баённома тузилганлиги ҳақида кўрсатма берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |