ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Мактабгача таълим ташкилотлари диреcтор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
“Ҳимояга рухсат этаман”
Ўқув ва услубий ишлар бўйича пропектор Н.Ф.Абдуназарова
“____” ________2022 йил
“Мактабгача таълим ташкилоти амалий психологи ”
Амалий психология 1- гуруҳ тингловчиси
Собирова Шохихида Эрбутаевнанинг
“Билиш жараёнларинг инсон рухиятига таъсири”
мавзусидаги
КУРСНИ ТУГАТИШ ИШИ
Кафедра мудири : С.С.Рахимова
Илмий раҳбар: Р.М.Абдуллаева
Тошкент – 2022
Билиш жараёнларинг инсон рухиятига таъсири.
МУНДАРИЖА
I БОБ Билиш жараёнларинг инсон рухиятига таъсирининг психологик асослари
Шахснинг ривожланишида билиш жараёнлари, уларнинг турлари ва уларга таъсир этувчи омиллар.
Билиш жараёнларининг психологик фукциялари.
II. БОБ Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишида билиш жараёнлари ва уларнинг руҳиятига таъсирини ўрганиш методикаси.
2.1 Мактабгача ёшдаги болалардаги билиш жараёнинг ривожланиши
2.2 Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишида билиш жараёнларининг бола рухиятига таъсирини психологик усуллари ёрдамида ўрганиш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Инсон онги бир қарашда яхлит нарса, аслида у айрим алоҳида жараёнлардан иборат. Шунинг учун ҳам атроф-муҳитни, ўзимизни билишимизга имкон берувчи онгни ўрганиш учун уни алоҳида психик жараёнларга бўлиб ўргана бошлаганлар. Бу жараёнлар - сезгилар, идрок, хотира, диққат, тафаккур, нутқ ва бошқалардир. Бу жараёнлар шу қадар бир-бирлари билан боғлиқки, бирини иккинчисиз тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Масалан, кўриб идрок қилиб турган нарсангизни фикрламай кўрингчи, унинг моҳиятини биласизми? Диққат билан кўрган ёки ўқиган текстингизни эслаб қоласиз. Ёки бирор нарса тўғрисида фикрлаш учун бизга бир вақтда ҳам илгариги идрок образлари, ҳам эслаб қолиш маҳоратимиз, ҳам ички нутқимиз, иродамиз ва диққат керак бўлади. Ҳаттоки, тасодифан қўлимизга кириб кетган зирапчага берган реакциямиз ҳам эмоциялардан ташқари, ўша нарсанинг бу ерда қандай пайдо бўлганлиги каби қатор тафаккур жараёнларини келтириб чиқаради.
Мураккаб компьютер техникаси чиққандан кейин одамнинг ўз психик жараёнларига қизиқиши янада ортди. Энди маълумотларни қабул қилиш (анъанавий идрок деб аталувчи жараёнга ўхшаш), уларни қайта ишлаш (тафаккурга ўхшаш) ва уни сақлаш (хотира) ҳақида кўп гапирадиган бўлиб қолдик. Лекин бу инсондаги табиий жонли жараёнлар аҳамияти ва тарбияси масаласини янада юқори кўтарди. Психология соҳасида экспериментал ишларнинг муваффақиятли амалга оширилиши аслида инсон психикаси компьютердан кўра мураккаблиги ва одам англаган маълумотларидан кўпрок нарсаларни идрок қилиб, қабул қилишини исботлади. Масалан, махсус асбоблар ёрдамида аслида одам кўрмаётган, ҳис қилмаётган жуда кучсиз сигналлар ҳам физиологик реакцияларни келтириб чиқараётганлиги қайд этилди. Аналогик ҳолат хотирамизда ҳам тез-тез рўй беради. Кимнидир учратиб қоламизда, ўйланамиз: қаерда кўрган эканман? Ҳеч эслолмайсиз, лекин юзи, кўзи ва бошқа сифатлари танишдай. Буни ҳам шундай изоҳлаш лозимки, одам кўрган-кечирганлари аслида мияда сақланади, биз онг соҳасига айримларинигина чиқара оламиз. Фақат, касал бўлиб ёки бирор нарсадан қаттиқ ташвишга тушганимизда калламизга ҳар хил уй-фикрлар келаверади. Ўшалар аслида бор нарсаларнинг беихтиёр тикланиши.
Онгдаги маълумотларнинг аслида миямиздагилардан камлигининг асосий сабаби - одам ҳар қандай маълумотни саралаб, танлаб қабул қилади, ўзи учун «аҳамиятсиз» деб баҳолаган нарсага диққат ҳам қилмайди, эслаб қолмайди ҳам. У ўз онгида барча мавжуд маълумотни ўзига хос тарзда қайта ишлайди, ўзгартиради. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ўзига хос ва қайтарилмасдир - индивидуалдир, дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |